ШНК 2.08.02-09 стр 83
Р2 - ҳар бир эшик орқали қўшни хоналардан 100 м
3
/соат миқдорида ҳаво киришини
таъминлайдиган, сийракланиши талаб этилади (1 ва 2 хавфлилик классидаги зарарли
моддалар чиқарадиган хоналар ёки ўткир ёқимсиз ҳид чиқарадиган хоналар);
П1 -
ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 50 м
3
/соат миқдорида ҳаво чиқаришни
таъминлайдиган, подпор талаб этилади
(қўшни хоналарга киритиладиган ҳаво ўзи
орқали ўтказиладиган хоналар, бошқа хоналардан ҳаво киришига йўл қўйилмайдиган
хоналар,
кўп
миқдорларда
шамол
эсадиган
туманларда
ҳавосини
кондициялаштириладиган хоналар);
П2 -
ҳар бир эшик орқали қўшни хоналарга 100 м
3
/соат миқдорида ҳаво чиқаришни
таъминлайдиган, зичланиш талаб этилади (алоҳида тоза хоналар)
;
Б – қўшни хоналар билан тенг босим таъминланишини талаб этади (зарарли
моддалар чиқарадиган, ишлов берилмаган ҳаво киритилишига йўл қўйилмайдиган
хоналар);
Д – ҳар бир эшик орқали кўпи билан 50 м
3
/соат миқдорида ҳаво оқимини ушбу
хонага ташқаридан кириш ҳавоси берилаётганда (киритилаётганда) катта бўлмаган
зичланишга (қўшни хонага ҳаво чиқиши билан) ёки разряжениега (агар ушбу хонадан
чиқариладиган ҳаво киритиладиган ҳаводан кўпроқ бўлса) йўл қўйиладиган хоналар.
Хоналарнинг типи бўйича ҳар хил кўринишдаги вентиляциянинг қабул
қилинишининг тавсиявий доираси 17 – иловада берилган.
Майдони 35 м
2
дан кам бўлган ишчи хоналардан ҳавони чиқариб ташлашни ҳаво
оқиб чиқадиган вентиляция решёткалари орқали ёки эшик зихлари тирқишларидан
ички йўлакка назарда тутишга йўл қўйилади.
4.12.
Тирқиш, фрамуга ёки бошқа қурилмалардан, жумладан вентиляторлар билан
иситмасдан ёки қисман илитиб хоналарни вентиляция қилишда иссиқлиқ тизими
киритилаётган ҳавони илитиш учун ортиқ иссиқлик миқдори билан таъминлаб бера
олиши шарт. Иситиш жиҳозларидан ортиқ иссиқлик миқдорини бир суткада
киритилаётган ҳавони иситиш иссиқлик миқдори билан хоналарда инсонлар бўлган
соатларда чиқарадиган иссиқлик миқдорларининг айирмасига тенг қилиб қабул қилиш
зарур.
4.13*.
Аёлларнинг гигиена хоналаридан, хожатхоналардан, душхоналардан, юз-қўл
ювиш хоналаридан, ванна комнаталаридан, чекиш хоналаридан, зарарли моддалар
чиқарадиган хоналардан, ҳамда сўриб олиш жавони ва зонтларидан сўриб чиқариш
вентиляция тизимларини жамоат биносининг бошқа хоналаридан сўриб чиқариш тизими
билан қўшиб юбориш мумкин эмас.
Совуқ, илиқ ва очиқ бўғотли жамоат биноларида ҚМҚ 2.03.10-95* бўйича санаб
ўтилган тизимлардан чиқариш ҳавосини атмосферага йўналтириш бўғот ташқарисида
бўлиши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: