ХОНАЛАР ВА ЖОЙЛАРНИНГ СУНЪИЙ ЁРИТИШ ТУРЛАРИГА
ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Мўлжалланган
лиги бўйича
ёритиш тури
Хоналар, жойлар
1
2
Ишчи
Одамларнинг ишлаши ва юриши учун бино ва жойларнинг барча
хоналари учун, ҳамда транспорт воситаларининг ҳаракати учун.
Авария
хавфсизлиги
Ишчи ёритиш ўчиб қолиши авария ҳолатини юзага келтирадиган ёки
инсонларга зиён етказадиган хоналар учун; жумладан диспетчер хоналари
учун; алоқа узелларида; киноаппаратлар хоналарида; электр шити
хоналарида;
тибпунктларида,
доимий
қўриқлаш
постларида,
навбатчиларнинг постларида, 300 ва ундан ортиқ кийимлар турадиган
кийим-кечак алмаштириш хоналарида; асосий кассаларда, болалар
хоналарида ва дўконларнинг омборларига кираверишида, дўконларнинг
савдо залларида; мактабгача ёшдаги муассасаларнинг ўйин-кулги
хоналарида, меҳмонхоналарнинг даҳлизларида, ресторан ва кафеларнинг
залларида, меҳмонхоналар ва турбазаларнинг қутқарув фонди хоналарида,
лифтларнинг мошина
бўлимларида;
касалхоналарнинг
операция
хоналарида, тез ёрдам кўрсатиш кабинетларида, реанимация хоналарида,
даволаш муассасаларининг қабул қилиш пунктларида, касалхоналарнинг
туғдириш бўлимларида, қайта боғлаб қўйиш хоналарида, муолажа
хоналарида, тезкор текширув лабораторияларида, тиб ҳамшираси
навбатчилик пунктларида, оператив қисм хоналарида, тез ёрдам
станцияларининг дорихона ва ёрдамга жўнаб кетишда бирга олиб
юриладиган яшиклар сақлаш хоналарида.
Навбатчи ходимлар доимий бўладиган хоналар: насослар хоналарида,
иссиқлик бериш пунктларида ёки хоналарнинг электроприемниклари
электр таъминоти ишончлилиги бўйича I категорияга кирадиган хоналарда.
Авария
эвакуацияси
Кесиб ўтиладиган хоналарда, ички йўлакларда, холларда, фойе ва
даҳлизларда, 50 нафардан ортиқ одамларни эвакуация қилиш учун хизмат
қиладиган зинапояларда, болалар мактабгача муассасаларида эса болалар
сонидан қатъий назар зинапояларда; бир пайтда 100 дан ортиқ одамлар
бўладиган хоналарда (аудиторияларда, овқатланиш залларида, конференц-
залларда); майдони 90 м
2
ва ундан кўп савдо залларида ва улардан чиқиш
йўлакларида, савдо корхоналарининг транспорт туннелларида; эвакуация
пайтида у хоналардан чиқишда лат ейиш хавфи бор хоналарда (овқат
пишириш хоналарида, овқат улашиш ва бошқа жамоат овқатланиши ишлаб
чиқариш хоналарида, кир ювиш, таъмирлаш устахоналарида, бассейнлар
залларида, ҳаммомларнинг ювиниш ва буғланиш хоналарида; электрнур
даволаш хоналарида, ечиниш хоналарида, балчиқ билан даволаш, даволаш-
профилактика муассасаларининг тиклов давоси душхоналари ва ванна
хоналарида ва ш.ў.); одамлар ўтиши хавфли жойларда.
Навбатчи
Ишдан ташқари вақтларда даҳлизлар, ички йўлаклар ва савдо залларини
ёруғлик билан таъминлаш учун; болалар мактабгача муассасаларининг ва
мактаб-интернатларнинг ётоқ хоналарида ва изолятор палаталарида.
21-ИЛОВА
Мажбурий
ШНК 2.08.02-09 стр 137
Do'stlaringiz bilan baham: |