5 гача
5 дан кўп 10
гача
10 дан кўп
1. Савдо заллари – асосий эвакуация
ўтиш йўллари майдони зал
майдонининг - 25% и ва ундан кўп,
овқатланиш ва ўқув заллари – ҳар бир
асосий ўтиш жойида 5 киши/м
2
оқим
зичлигида
2. . Савдо заллари – асосий
эвакуатсия ўтиш йўллари майдони
зал майдонининг - 25% дан кам,
бўлак заллар
I,II
III, IV
I,II
III, IV
165/1,5
115/1,0
75/1,5
50/1,0
220/2,0
155/1,5
100/2,0
70/1,5
275/2,5
-
125/2,5
-
Эслатма: Овқатланиш ва ўқув заллари сиғдираолишлик миқдори заллардаги ўриндиқлар сони
бўйича, савдо залларида эса 1 нафар келувчи-ҳаридорга ҳисобий майдон ҳисобга олиниб ушбу
нормаларнинг 2.112 бандига мос аниқланади.
2.111.
Савдо залида асосий эвакуация ўтиш жойи кенглиги қуйидагилардан кам
бўлмаган: 1.6 м – савдо майдони 150 м
2
гача; 2.0 м – 150 дан 400 м
2
гача ва 2.5 м – 400
м
2
дан кўп савдо майдони – миқдорларда бўлиши керак.
Эслатма: Асосий эвакуация ўтиш жойлари майдонига турникетлар оралиғи ўтиш
жойлари, контролёр-кассир кабиналари оралиғи ўтиш жойлари ва савдо залининг орқа
томонидаги ўтиш жойлари майдони қўшилмайди.
2.112.
Савдо-маиший корхоналари биноларида эвакуация йўлларининг ҳисоб-
китобида, бир вақтнинг ўзида савдо залларида ва хоналарида бўладиган харидорлар
учун, харидорлар (келувчилар) сони бир нафар келувчига зал майдонининг ҳисоб –
китобидан қабул қилинади:
-
3,0 м
2
шаҳар дўконлари учун, ҳамда маиший хизмат кўрсатиш корхоналари
харидорларининг асосий заллари (жиҳозлар билан банд қилинган майдонларни қўшган
ШНК 2.08.02-09 стр 29
ҳолда);
-
2,0 м
2
– қишлоқ жойлардаги дўконлар учун;
-
1,8-2,0 м
2
– бозор савдоси ёпиқ савдо заллари учун.
Кафеларнинг овқатланиш заллари, ошхона заллари, ресторан заллари, банкет ва
бошқа дастурхон ёзиладиган тадбирлар ўтказувчи залларнинг сиғдираолишлик
миқдорлари заллардаги ўриндиқлар сони билан қабул қилинади.
2.113.
Чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг биноларида
эвакуация чиқиш жойларининг ҳисоб-китобида хизмат зинапоялари ва зал билан
боғланган тўғридан тўғри ёки тўғри ўтиш йўли (ички йўлак) лари бор бинодан чиқиш
жойлари ҳисобга олинишларига йўл қўйилади, фақат шарти шуки савдо залининг энг
узоқ нуқтасидан яқин хизмат зинапоясигача ёки бинодан чиқиш жойигача масофа 7-
жадвалда кўрсатилган миқдорлардан ошиб кетмаслиги шарт.
Эвакуация чиқиш жойларини юк тушурувчи хоналар орқали жойлаштиришга йўл
қўйилмайди ( савдо зали 100 м
2
гача бўлган бир қаватли дўконлар бундан мустасно).
Савдо зали 100 м
2
гача бўлган дўконлар, 50 ўриндан кам бўлган овқатланиш ва
майдони 150 м
2
дан кам бўлган маиший хизмат корхоналарида харидорлар ва хизмат
кўрсатувчи ходимлар учун битта умумий кириш-чиқиш жойи жойлаштирилишига
рухсат этилади.
2.114.
Очиқ спорт иншоатларининг трибуналаридан эвакуация йўлларининг 1 м
кенглигидаги одамлар сони 10-жадвал бўйича қабул қилинади.
Оловбардошлик даражаси I, II бўлган трибуналардаги битта эвакуация эшик очиқ
жойига ёки люкига тўғри келадиган эвакуация қилинувчиларнинг умумий сони 1500
нафардан
ошмаслиги
даркор,
оловбардошлик
даражаси
III
бўлган
трибуналардагиларники 30% га кам, оловбардошлик даражаси IV бўлганларида эса
50% га кам бўлиши шарт.
10 - жадвал
Оловбардошлик
даражаси
Эвакуация йўллари 1 м кенглигидаги одамлар сони
Трибуналарнинг ўтиш
йўлидаги зинапоялар, борувчи
Трибуналарнинг ўтиш
йўлларидаги люклар орқали,
борувчи
пастга
тепага
пастга
тепага
I,II
III, IV
600
420
825
580
620
435
1230
860
2.115.
Оловбардошлик даражаси I ва II бўлган томошабинлар заллари ва
томошабинлар учун трибунаси бор спорт залларидан эвакуация қилиш вақти 11 –
жадвал кўрсаткичларига мос келиши шарт; оловбардошлик даражаси III ва IV бўлган
бинолар учун кўрсаткичлар 30% га камайтирилиши зарур.
Залли хоналардан эвакуация чиқиш жойлари зал пол сатҳидан хонанинг ярми ёки
ундан кўп баландлигида жойлашган бўлса эвакуация учун зарурий вақт 11-жадвалдаги
кўрсаткичлардан икки баравар кам олиниши керак.
11-жадвал
Зал кўринишлари
Залдан эвакуацияда чиқиб кетиш зарурий вақти,
дақиқа, ҳажми* минг м
3
ҳисобида
Бинодан
бутунлай
чиқиш
5 гача
10
20
25
40
60
ШНК 2.08.02-09 стр 30
Колосникалисиз саҳна
заллари
Колосникали саҳна
заллари
2
1,5
3
2
3,5
2,5
3,5
2,5
4
-
4,5
-
6
6
*
Зал ҳажми ички тўсувчи конструксиялар бўйича аниқланади (трибуналари бор залларда – трибуна
ҳажмини ҳисобга олмаган ҳолда); ҳажмнинг оралиқ миқдорларида зарурий эвакуация вақти
интерполяция бўйича аниқланади
.
Залнинг ҳажми (W) 60 минг м
3
дан юқори бўлса унинг ичидан зарурий эвакуация
вақти қуйидаги формула билан аниқланади:
3
115
.
0
W
t
=
, аммо 6 дақиқадан кўп бўлмаслиги шарт.
Формула билан ҳисобланган зарурий эвакуация вақтини эвакуация чиқиш
жойлари хона баландлигининг ярмида жойлашганида 35 % га ва залнинг
баландлигининг 0.8 қисмида жойлашганда 65% га камайтириш керак. Зарурий
эвакуация вақти оралиқ ёки кичик миқдорларда бўлганда интерполяция бўйича, а катта
миқдорларида экстраполятсия бўйича қабул қилинади.
Ҳажми 60 минг м
3
дан ошиқ залли бинолардан зарурий эвакуация чиқиш вақти 10
дақиқадан ошмаслиги шарт.
Саҳнадан (эстрададан) инсонларнинг зарурий эвакуация вақти 1.5 дақиқадан
ошмаслиги, эвакуация қилинадиганларнинг сони 2 м
2
саҳна планшети майдонидан 1
киши ҳисоби бўйича қабул қилиниши даркор.
Тутун киришига йўл қўйилмайдиган калосникали саҳналар зинапоя катакларидан
эвакуация вақтини томошабинларнинг бино ичидан эвакуация қилиниши вақтининг
ҳисоб-китобига қабул қилиш керак эмас.
2.116.
Ёпиқ спорт иншоатларида зал хоналари ҳар бир чиқиш жойидан (люк, эшик)
эвакуация қилинувчи томошабинларнинг сони 600 кишидан ошмаслиги керак.
Спорт аренаси партери жойлаштирилаётганда ва фақат иккита чиқиш жойи бор
бўлса улар орасидаги масофа зал узунлигининг ярмидан кам бўлмаслиги шарт.
2.117.
Эвакуация йўллари кенглиги қуйидаги миқдорлардан кам бўлмасин, м:
1,0 – ёпиқ ва очиқ спорт иншоатларининг трибуналаридаги горизонтал ўтиш
йўллари, пандуслари ва зинапоялари;
1,35 – ёпиқ спорт иншоатларининг трибуналаридаги эвакуация қилиш люклари;
1,5 - очиқ спорт иншоатларининг трибуналаридаги эвакуация қилиш люклари.
2.118.
Томошабинлар
залларига
туташган
кулуарларнинг
кенглиги
(томошабинлар учун йўлак) 2.4 м дан кам қабул қилинмаслиги керак.
Томошабинлар залларида эшик ўрни ўтиш жойлари кенглиги 1.2 м дан кам
бўлмаслиги шарт. Ложага чиқадиган эшик ўрни жойлари кенглиги 0.8 м дан кам
бўлмаслиги зарур.
Томошабинлар залидан ва спорт иншоатларининг эвакуация йўлларида
(жумладан люкларда) чиқиш эшиклари ўзи притворига зичланиб ёпилиб қоладиган
бўлиши даркор.
2.119.
Томошабинлар креслолари (ўриндиғи ёки стули) шундай ўрнатилиши
керакки, қаторлар оралиғида 0.45 м дан кам бўлмаган йўлакча ҳосил бўлсин. Қаторлар
суянчиқлари орасидаги масофа 0.9 м дан кам бўлмаслиги шарт.
Чиқиш бир томонлама бўлган қаторларда ўрнатиладиган ўриндиқлар сони 26
тадан кўп бўлмаслиги, чиқиш икки томонлама бўлмаса 50 тадан ошмаслиги керак.
2.120.
Бир вақтнинг ўзида 50 кишидан ортиқ одамларга мўлжалланмаган
ШНК 2.08.02-09 стр 31
хоналарда ( томошабинлар залининг амфитеатр ва балконларини ҳисобга олган ҳолда),
ўтиш йўллари бўйича энг узоқ ўриндиқдан эвакуация чиқиш (эшиги) жойигача масофа
25 м дан ошмаса, иккинчи эвакуация чиқиш (эшигини) жойини кўзда тутиш шарт эмас.
Балкондаги томошабинларни эвакуация қилиш томоша ёки спорт заллари орқали
амалга оширилишига йўл қўйилмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |