ШНК 2.08.02-09 стр 19
2.71.
Ёнувчан товар ва ёнувчан упковкали товарлар омборчалари, қоида бўйича,
бинонинг ташқи деворига туташ қилиб, уларни 250 м
2
ва ошиқ
майдонли савдо
залларидан ёнғинга қарши 1-типли EI 45 перегородкалар билан ажратган ҳолда
жойлаштирилади.
Омборча хоналар 700 м
2
майдондан ошмаган қисмларга ажратилиши зарур,
қисмлар орасида тўрсимон ёки шипга етказилмаган EI 15 ли
перегородкалар билан
ажратилиши мумкин; бу ҳолда тутун чиқаргич бутун ҳамма қисмга кўзда тутилади.
Қисмлараро перегородкалар 1- типли EI 45, ёнғин хавфи конструкция класси КО
бўлиши керак.
Майдони 50 м
2
дан кўп бўлган омборчалар хонасидан тутун чиқаргич дераза ёки
махсус шахталар орқали амалга оширилиши назарда тутилади.
Майдони 50 м
2
дан кам бўлган, йўлакка чиқиш жойи бор, омборчалар хонасидан
тутун чиқаргич йўлакда жойлашган дераза орқали амалга оширишга рухсат этилади.
Юк
тушурувчи хоналарга туташ, эшик ёки деразаси билан боғланган, омборча
хоналаридан тутун чиқаргич кўзда тутилиши талаб этилмайди.
2.72.
Ёнғин ва портлаш хавфи бор ашъёлар, ҳамда рентген плёнкалари ва бошқа
тез ёнувчан ашъёлар (суюқликлар) сақланиши учун оловбардошлик даражаси II дан
кам бўлмаган алоҳида бинолар кўзда тутилиши шарт.
Тез ёнувчан ашъёлар ва ёнувчан суюқликлар сақланадиган товарлар омборчалари
деразаси бор ташқи деворларга туташ ва бошқа хоналардан 1- типли оловбардошлик
чегараси EI 45 бўлган ёнғинга қарши перегородкалар ва 3- типли REI 45 бўлган тепа
орақопламалари билан ажратилган, у ерга кириш тамбур-шлюз орқали бўлиши назарда
тутилган бўлиши керак.
2.73.
Ёнувчан ашъёларни сақлаш учун фойдаланиладиган икки ва ундан кўп
қаватли ертўла бўлимларининг ҳар бир секция ёки қисмларида, ҳамда 50 м
2
дан кўп
майдонли алоҳида хоналарида олд хандакли дераза ёки ўзаро қаватларда боғланмаган
тутун чиқаргич шахталар (шахта ўлчамлари ҳисоб бўйича) ўрнатилиши зарур.
Тутун чиқаргич шахталарини ёки ҳар хил қаватларнинг
олд хандаги
конструкцияларини
блокировка
қилиб
ўрнатилса,
ёндош
шахталарнинг
перегородкалари EI 60 (1 соат) дан кам бўлмаган оловбардошлик чегарали бўлиши
шарт.
2.74.
Цокол ва ертўла қаватларда жойлаштирилган маданий-маиший йўналишга
мўлжалланган барча хоналар (жумладан овқатланиш ва савдо, маданий дам олиш ва
жисмоний тарбия - машқ қилиш билан шуғилланувчи
корхоналар хоналари ва
бошқалар) олд хандакли деразалари (ушбу нормаларнинг 2.24 бандига асосан) ва
мустақил блокдан ташқарига чиқувчи жойлари бўлиши шарт.
2.75.
Савдо марказлари ёки бошқа йўналишга мўлжалланган жамоат бинолари
таркибида жойлаштирилган майдони 200 м
2
дан кўп маиший хизмат кўрсатувчи
корхоналарни бошқа хоналардан 2- типли REI 45 ёнғинга қарши деворлар ва 2-типли
REI 60 тепа орақопламалар билан ажратиш шарт.
Маиший хизмат корхоналарининг бошқа муассасалар билан бирлашмаси бўлган
ҳолатларда умумий даҳлиз ёки мижозлар учун кутиш жойи худудчалари кўзда
тутилишига рухсат этилади, бунда асосий хоналарга кириш эшиклари ўзи ёпилувчан
бўлиши шарт.
Тез ёнувчан моддалар қўлловчи маиший хизмат корхоналарини (сартарошхона,
гўзаллик уйлари, майдони 300 м
2
гача бўлган соат тузатиш устахоналари, майдони 60
м
2
гача бўлган кир ювиш ва кимёвий тозалаш қабулхоналари пунктлари, майдони 200
м
2
гача бўлган пойафзал тузатиш ва расм олиш устахоналари булардан мустасно)
ШНК 2.08.02-09 стр 20
бошқа йўналишга мўлжалланган жамоат биноларида жойлаштирилишига йўл
қўйилмайди.
Эслатма: Таъмирлаш устахоналарини, кир ювиш ва кимёвий тозалаш биноларини лойиҳалашда
қўшимча, ишлаб чиқариш биноларига қўйиладиган норматив талаблар ҳисобга олиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: