ШНК 2.08.02-09 стр 15
Очиқ спорт ва томоша иншоотларининг трибуналари қаторлари сони 20 дан ортиқ
бўлганда трибуна ости қисми фойдаланилмаса юк кўтарувчи конструкциялари ёнмас
ашъёлардан оловбардошлик даражаси REI 45 дан кам бўлмаган ҳолда бажарилиши
шарт.
Қаторлар сони 20 дан кам бўлган ҳолда ости фойдаланилмайдиган очиқ
трибуналар учун оловбардошлик даражаси IV бўлиши назарда тутилишига рухсат
этилади.
2.44.
Ёпиқ ва очиқ спорт иншоотларининг трибуналари остидаги хоналар
трибунадан ёнғинга қарши тўсиқлар – оловбардошлик даражаси REI 45 дан кам
бўлмаган қопламалар, ўзаро оловбардошлик даражаси 1-типли EI 45 дан кам бўлмаган
перегородкалар билан ажратилиши шарт, бунда перегородкалардаги эшиклар ўзи зич
ёпилиб қолувчан бўлиши керак (ёнувчан ашъёлардан рухсат этилади).
Трибуналар остида тир учун ўқ-дорилар омборхонасини, ҳамда ёнувчан
ашъёларнинг
омборхоналарини
жойлаштириш
тақиқланади
(инвентар
ва
томошабинлар ўриндиқлари омборхоналаридан ташқари).
Очиқ ва ёпиқ спорт иншоотларининг трибуна остига ўқ отадиган тир
жойлаштирилиши мумкин, бунда қурол-яроғ сақлаш хонаси ва қурол-яроғ
устахоналарини бошқа хоналардан ёнғинга қарши 2- типли REI 45 деворлар ва 3-
типли REI 45 бўлган тепа қопламалар билан ажратилиши шарт.
2.45.
Томошбинлар
зали
бор
маданий-томоша
бинолари
6-жадвал
кўрсаткичларига мос равишда лойиҳланиши керак. Икки ва ундан ортиқ
томошабинлар зали бор маданий-томоша бинолари оловбардошлик даражаси II дан
кам бўлмаслиги даркор.
III ва IV оловбардошлик даражаларидаги биноларнинг қўлланилиши қишлоқ
жойлардаги клуб муассасалари учун рухсат этилади.
Оловбардошлик даражаси II бўлган ёзги киноконцерт залларида
томошабинларнинг ўринлари сони нормаланмайди, оловбардошлик даражаси III
бўлган ҳолатда ўринларнинг сони 800 дан кўп бўлмаслиги шарт.
6-жадвал
Бинолар, иншоотлар
Олобардошлик
даражаси
Қаватлиликнинг
юқори сони
Залнинг энг катта
сиғдраолишлик
миқдори, ўринлар
Йил давомида фаолият
кўрсатувчи кинотеатрлар
I, II
III
нормаланмайди
2
600 ва кўпроқ
500
Клублар
I, II
III
IV
нормаланмайди
2 (зал - 1)
1
600 ва кўпроқ
500
200
Театрлар
I, II
нормаланмайди
нормаланмайди
Эслатма: 1. Оловбардошлик даражаси III бўлган биноларда, оловбардошлик ва олов тарқалиши
чегаралари оловбардошлик даражаси II бўлган бинолар учун талаб қилинадиган, ёғоч конструкцияли
тепа қоплама, деворлар, устунлар, зинапоялар ва қаватлар ора қопламалари бор, 1-қаватга
жойлаштириладиган томошабинлар залининг сиғдираолишлик миқдори 600 ўриндан кўп бўлмаслиги
шарт.
2. Йил давомида фаолият кўрсатадиган кинотеатрга очиқ майдонли мавсумий фаолият
кўрсатадиган қисми блокировка қилиб қурилганда (оловбардошлик даражалари фарқли) улар орасига
ёнғинга қарши 2- типли REI 45 бўлган девор қилиниши даркор
.
Do'stlaringiz bilan baham: