Градостроительные нормы и правила


Умумовқатланиш корхоналарининг хоналари майдонларининг ҳисобий кўрсаткичлари (залдаги бир ўринга



Download 1,93 Mb.
bet49/53
Sana13.06.2022
Hajmi1,93 Mb.
#662033
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53
Bog'liq
АКАТМ 2 08# узб жамоат бинолари ва иншоотлари

Умумовқатланиш корхоналарининг хоналари майдонларининг ҳисобий кўрсаткичлари (залдаги бир ўринга)



т/б сонлар

Корхоналарнинг типлари

Хоналарнинг майдони, м2, залдаги бир ўринга

Мижозлар учун, жумладан заллар

Ишлаб чиқариш

омборлар

Маъмурий - маиший

техник

1.

Ошхона

2,3(1,6-1,8)*

1,35

0,75

0,45

0,71

2.

Ресторан

2,45(1,8-2,0)

2,1

1,0

0,65

1,9

3.

Кафе, газакхона

2,9(1,4-1,6)

1,2

0,5

0,6

0,5

4.

Пиво бари

2,16(1,4)

0,8

0,7

0,5

0,5

5.

Чойхона

3,0(2,5)

1,2

0,45

0,45

0,55

* Қавс ичидагилар жумладан залда.
Эслатма: 1. Майдонлар конкрет шароитлар бўйича қабул қилинади; жойларнинг жойлаштиришга террасларда, очиқ майдонларда рухсат этилади. Залда эстрада, рақс майдончалари бўлса зал майдони катталаштирилади.
2. Савдо (овқатланиш) заллари майдонига мижозлар учун хоналар, ҳамда даҳлиз-фойелар (ечиниш жойи билан), хожатхоналар қўшилади.
3. Ярим тайёр ва тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўлса қўшимча савдо қилиш учун мос ҳолда майдон оширилади: савдо, ишлаб чиқариш ва омборхоналар.

15-ИЛОВА
Тавсиявий


Бир сменада 500 ва 1000 кг қуритилган кирга ишлов бера оладиган кир ювиш хоналари

Хоналар

Майдон, м2

500 кг

1000 кг

1

2

3

Кир қабул қилиш цехи (қабул қилиш, сортировка, сақлаш)

35

65

Кир топширувчи мижозлар учун кутиш хонаси

12

15

Ювиш цехи (ювиш, кир чайиш, сақлаш ва ювиш мошиналарини тайёрлаш)

30

40-50

Ашъё билан таъминлаш омборхонаси

20

30

Қуритиш-дазмоллаш цехи

30-40 (от типа оборудования)

Кирларни ажратиш, тахлаш ва қадоқлаш сехи

30

50

Тоза кирни қайтариш цехи (сақлаш ва қайтариш пункти)

12

12

Тоза кирни олишда мижозлар учун кутиш хонаси

12

12

Таъмирлаш устахонаси

15

20

Электржиҳозларнинг таъмирлаш устахонаси

15

Лаборатория

12

Эслатма: Қўлланиладиган технологик жиҳозларни ҳисобга олган ҳолда кир ювиш хоналарининг таркиби ва майдонлари лойиҳа топшириғида берилади.

16-ИЛОВА
Тавсиявий
Меҳмонхона корхоналарининг халқаро классификация бўйича асосий тавсифлари – “юлдузчалар” сони бўйича



Кўрсаткичлар, тафсифлар

Юлдузчалилар учун бўлиши мажбурий

Эслатма

1

2

3

1. Бино:
- алоҳида жойлашган, ташқи кўриниши, рекламаси жозибали
- ёпиқ кириш худуди (соябон)
- ёпиқ автомошина туриш жойи бор

5*, 4*, 3*

5*, 4*, 3*


5*




2. Кириш худуди, даҳлиз:
- кенг, ахборот таблоси, аудиокўриш воситалари, алоқа пункти ва валюта алмаштириш шаҳобчаси, транспорт и туристик агентликлари, савдо киосклари
- мижозлар ва юк олиб кириш алоҳида йўллари
- кириш тамбури ва калорифер қурилмаси борлиги

5*, 4*, 3*
5*, 4*, 3*

5*, 4*, 3*






3. Ахборот хизмати, алоқа: кеча-кундуз

5*, 4*, 3*

1 ва 2-юлдузчалида-аммо камида 12 соат

4. Номерлар:
- 100% юқори комфортли 1 и 2- ўринли (жумладан люкс ва аппартамент хоналар)
- 70% 1-2-ўринли (сантехжиҳозлари нор­матив бўйича: унитаз, юз-қўл ювиш жиҳози хонаси, душ)

5*, 4*

3*, 2*





5. Овқатлантириш корхонаси:
- ресторан, кафе и барлар (жумладан қаватларда), банкет заллари борлиги
- кечасида ишлайдиган ресторани, бари борлиги

5*, 4*, 3*

5*, 4*





6. Хизматлар:
- сарторошхона - салонлар (жумладан маникюр, педикюр, косметика кабинети)
- кийимларни ювиш ва дазмоллаш, кимёвий тозалаш
- банк и транспорт хизмати
- соат, кўзойнак таъмири
- фотохизмат
- спорт инвентари прокати
- кийим ва оёқ кийим таъмири
- автосервис
- абонент сейфлари

- кечасию-кундузи тиббий хизмат


- савдо ва дорихона киосклари



5*, 4*, 3*

5*,'4*, 3*


5*, 4*, 3*
5*, 4*, 3*
5*, 4*, 3*
5*, 4*, 3*
5*, 4*, 3*
5*, 4*
5*, 4*

5*, 4*
5*, 4*, 3*



1 ва 2- "юлдузчалида" –маҳаллий шароитлар бўйича


3- 1-2- "юлдузчалида"


Қимматбаҳо нарсалар портье сейфида сақланади

7. Маданий-бўш вақтни ўтказишга хизмат кўрсатиш:
- мусиқа-рақс салони, кечки клуб, кегельбан, бильярд хоналари
- универсал киноконцерт зали, презентация, конференция заллари
- брифинг ва интервью бериш хоналари (камида 2 та)
- соғломлантириш мажмуаси (сауна, массаж, тренажер заллари)
- сузиш сув ҳавзаси камида 25x11 м минерал ёки денгиз сувили ( зарурий қўшимча хоналари билан), бадан чиниқтириш хонаси
- Кўргазмалар намойиши зали

5*, 4*, 3*


5*, 4*

5*, 4*

5*, 4*, 3*


5*, 4*

5*, 4*


Шаҳарсозлик шароитлари бўйича ҳалқаро даражадаги конгресслар ва симпозиумлар заллари назарда тутилади

8. Муҳандислик таъминоти:
-тез ҳаракатланувчи пассажир лифтлари, ходимлар ва юклар учун алоҳида лифтлар
- овқатланиш блоклари кафе ва барларига чиқарувчи лифт ва кўтариш қурилмалари
- барча хоналарда ҳавони кечаю-кундуз кондициялаш
- шу қатори ёз мавсумида
- марказлаштирилган чанг ва чиқинди чиқаргичлар

- номерларда кўпканалли кабел телевидениеси


- номердан интернетга уланиш
- ванна хонасида телефон бўлиши
- номерда қўриқлаш сигнализацияси бўлиши
- қўриқлаш сигнализацияси бор сейфлар

5*, 4*

5*, 4*, 3*


5* , 4*
3*, 2*


5*, 4*, 3*


5*, 4*, 3*, 2*


5*, 4*, 3*
5*, 4*
5*, 4*
5*



1 ва 2 "юлдузчалида"
Амалдаги норма ва стандартлар бўйича

Эслатма: 1. Юлдузчалилиги бўйича меҳмонхона корхонасининг категорияси конкрет шароитлар бўйича қабул қилинади.
2. 4-5 –юлдузчали ҳар қандай сиғдираолишлик миқдоридаги ва баландликдаги, ҳамда ҳар қандай юлдузчали ва сиғдираолишлик миқдорли 5 қаватдан кўп меҳмонхоналарда автоматик ёнғин ўчириш жиҳози тизими бўлиши шарт.

17-ИЛОВА
Тавсиявий
Ҳар хил турдаги вентиляцияларнинг қўлланилиш тавсиявий доираси


Хонанинг типи* ва ҳавоалмаштириш катталиги

Ҳаво киритиш вентиляцияси

Ҳаво чиқариб ташлаш вентиляцияси

Табиий шамоллатиш борлигида

Соатига 3 ва камроқ карра ҳаво алмаштириш Д типидаги хоналар

Форточка ва фрамуга орқали табиий тартибга солинадиган

Табиий - форточка ва фрамуга орқали, қўшни ёки ушбу хона орқали сўриб чиқариш канали

Соатига 3 ва камроқ карра ҳаво алмаштириш Р1 типидаги хоналар

Форточка ва фрамуга орқали табиий тартибга солинадиган

Табиий, ушбу хонада сўриб чиқариш канали бор

Соатига 3 ва камроқ карра ҳаво алмаштириш Р2 типидаги хоналар

Форточка ва фрамуга орқали табиий тартибга солинадиган

Механик

1. П1 ва П2 типидаги хоналар
2. Соатига 3 ва кўпроқ карра ҳаво алмаштириш Д типидаги хоналар

Механик

Табиий

1. Соатига 3 ва кўпроқ карра ҳаво алмаштириш Р1 ва Р2 типидаги хоналар
2. Б типидаги хоналар

Механик

Механик

Табиий шамоллатиш йўқ бўлганда

Табиий шамоллатиш бўлмаган хоналар ва худудлар.

Механик

Механик

* Хоналар типини —4.11.бандига қаранг

18-ИЛОВА
Мажбурий


Маданий-томошагоҳ муассасалар, кутубхоналар, архивлар ва спорт иншоатлари биноларининг ички ёнғинга қарши сув қувурларига қўйиладиган талаблар


1. Маданий-томошагоҳ муассасаларнинг биноларида назарда тутилиши зарур:
Сиғдираолишлик миқдори 700 ўрингача бўлган эстрадали кинотеатр ва клубларда – ёнғин кранлари; 700 ўриндан кўп бўлганда колосникаси бўлганда – ёнғин кранлари ва ушбу илованининг 9-бандига асосан дренчер қурилмаси;
Клубларда саҳна ўлчамлари, м: 12,5x7,5, 15x7,5, 18x9 ва 12x12 томошабинлар зали 700 ўринли - ёнғин кранлари ва дренчер қурилмаси;
Клубларда саҳна ўлчамлари 18x9, 21x12 томошабинлар зали 700 ўриндан кўп, саҳнаси 18x18 ва 21x15 м сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар, ҳамда театрларда - ёнғин кранлари, дренчер ва спринклер қурилмалари;
Сиғдираолишлик миқдори 600 ўрин ва кўпроқ панорамали, уч томонли ва марказий типдаги кўргазмалар мажмуаларида - ёнғин ўчиргич қурилмалари.
2. Театр биноси қисмида ёки ёрдамчи -ишлаб чиқариш хоналари ва театр биносини жойлаштиришда алоҳида корпусда жойлаштириладиган ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборларида ички ёнғин кранлари ва спринклер қурилмаларини ушбу илованинг 4- ва 11- бандлари талабларига мос кўзда тутиш зарур.
Театр биноси қисмидан алоҳида жойлаштириладиган ишлаб чиқариш хоналари ва резерв омборларининг спринклер қурилмалари ушбу илованинг 11- бандига мос назарда тутилиб, ёнғин кранлари сув сарфлаши ҚМҚ 2.04.01-98* талабларига мос қабул қилинади.
3. Биноларда ички ёнғин ўчиргич ёнғин кранларидан сув сарфи қабул қилиништи шарт:
Томошабинлар залининг сиғдираолишлик миқдори 300 ўринлигача бўлган эстрадали кинотеатр ва клубларда – 2 та струяли камида 2,5 л/с, 300 ўриндан кўп бўлганда камида ҳар бири 5л/с ;
Сиғдираолишлик миқдоридан қатъий назар саҳнали клублар ва театрларда – 2 та струяли камида 2,5 л/с , 2 та струяли камида ҳар бири 5 л/с.
4. Ёнғин кранларини томоша залига кираверишда ва саҳнага ёки зинапоя майдончасига кираверишда ўрнатилади..
Клуб биноларида саҳналар ўлчамлари, м: 18x12, 21x12, 21x15 бўлганда, ҳамда театр биноларида 65 мм диаметрли 19 мм ли пуркаши ва 10 м узунликдаги рукавкаси билан қўшимча ёнғин кранлари саҳна планшетига ўрнатилади.
50 мм диаметрли 16 мм ли пуркаши ва 10 м узунликдаги рукавкаси билан ёнғин кранлари колосникаларда ва ишчи галереяларда ўрнатилади; худди шу бошқа барча театр хоналарида 20 м рукавкали қилиб ўрнатилади.
5. Майдони 500 м2 бўлган саҳна планшетларида 3 та, каттароқларида эса 4 та ёнғин кранлари ўрнатилади.
Ҳар бир ишчи галереяда ва колосникада камида иккита ёнғин крани ўрнатилади, саҳнанинг чап ва ўнг томонларида биттадан.
Кранларни очиқ жавонсиз ўрнатиш мумкин.
6. Ёнғин кранларини шундай ўрнатиш керакки, унда хоналарнинг ҳар қандай нуқтасига 2 та струя билан сув сепиш мумкин бўлсин.

  1. Ёнғин кранларининг ички тармоғи айланма бўлиши ва иккита киритиш жойи билан ҳам ташқи тармоққа, ҳам спринклерли ва дренчерли тизимнинг тарқатиш тароғига уланиши керак. Тармоқда тарқатиш задвижкалари иккитадан кўп бўлмаган шахобчали қисмларни ўчириш имкони ҳисоб-китоби бўйича ўрнатилади. Иккитадан кўп ёнғин крани бор устунчалар асос қисмида вентил ва задвижкалар ўрнатилади.

  2. Ёнғин кранларида эркин сув босими шундай назарда тутилиши керакки, олинадиган компакт струя ҳисобий хонананинг баланд қисмига бемалол сув етказсин. Саҳна планшетидаги ёнғин кранларидаги сув босими планшетдан колосника настилигача бўлган масофадан 2 м га ошадиган компакт струяни таъминлаб бериши керак.

9. Дренчерлар колосника саҳнаси ва арьерсаҳна остига, ишчи галереясининг ва уларнинг пастки ўтиш кўприкчлари қўшилиши пастки сатҳи остига, таҳланган декорация сейфида ва саҳнанинг ҳамма кириш тирқишларида, портал, кармон ва арьерсаҳна тирқишларини қўшган ҳолда, ҳамда саҳнанинг киритилиб қурилган жиҳозлариниг конструкциялари эгаллаган трюмлари ва кўтариш-тушуриш қурилмалари тирқишларида ўрнатилади.
Ёнғинга қарши дарпардага сувсепиш саҳна томонидан назарда тутилиши керак.
10. Спринклер қурилмаси билан жиҳозланади: саҳна ва арьерсаҳна тепа қопламаси, барча ишчи галереялар ва ўтиш кўприкчалари, пастки, трюм (саҳнага киритиб қурилган жиҳоздан ташқари) кўприкчалари мустасно, саҳна, арьерсаҳна кармонлари, ҳамда омборхоналар, омборчалар, устахоналар, станок ва ҳажми катта декорация хоналари, чанг чиқаргич камералари.
11. Дренчер ва спринклер сув пуркачларини ўрнатиш қуйидаги шартлар бўйича амалга оширилади:
битта сув пуркач билан ҳимояланадиган пол майдони, ўртача сув сепиш интенсивлигида 1 м2 пол майдонига камида 0,1 л/с сарф бўлганда, кўпи билан 9 м2 қабул қилинади;
саҳнанинг тирқишига сув пуркаш сарфи 1 м тирқишга 0,5 л/с , саҳна порталига сепишга – 1 м портал кенглиги, 7.5 м гача баландлигига камида 0,5 л/с ва 1 м кенглик, 7.5 м баландликдан кўп бўлган ҳолига 0,7 л/с.
Энг узоқ ва баланд жойлашган пуркагичда эркин сув босими камида 0,05 МПа (5 м сув. уст.) бўлиши керак.
Битта бинода барча пуркагичлар тешиги диаметри бир хил бўлиши керак.
12. Дренчер қурилмаларини бошқаришни қуйидагича назарда тутиш керак :
саҳнанинг планшетида икки жойдан ва саҳнанинг ҳимояси секциялари учун ёнғин пости хоналаридан, арьерсаҳнадан ва саҳна тирқишларидан электр ва гидравлик тарзда;
саҳна порталининг дренчер пардалари учун саҳнанинг спинклерларини бошқариш узелида датчиклардан юқорида эслатилган жойлардан масофавий электр ёки гидравлик автомат тарзда;
тарқатиш тароғи ўрнатилган хоналардан масофавий – ўралган декарацияларнинг сейфи ҳимояси секциялари учун.
13. Колосника саҳналари ва арьерсаҳналар, ишчи галереяларнинг пастки сатҳлари ва уларнинг ўтиш кўприкчалари туташишининг дренчерларини битта ёки бир неча секцияларга бирлаштирилади.
Саҳна эшик тирқишлари ва арьерсаҳнанинг тирқишлари тепасидаги дренчерларни иккита алоҳида секцияга бирлаштирилади.

  1. Саҳнага, арьерсаҳнага, ён кармонларга, саҳна трюмига ўрнатиладиган спринклерларни алоҳида бошқарувли битта секцияга бирлаштирилади. Саҳна ишчи галереясида ёнғин кранларини саҳнанинг спринклер тармоғининг устунларига улаш мумкин.

  2. Жами ҳисобий сув сарфи ички ёнғин ўчиргич воситалари ишлашларининг иккита ҳолатидан каттароқ қабул қилинади:

саҳнанинг спринклерлари (саҳна тепа қопламаси, барча ишчи галереялар ва ўтиш кўприкчалари), планшетда бир пайтда ишловчи, умумий сув сарфи камида 10 л/с бўлган, иккита ёнғин крани ва тепа ишчи галереяларда, умумий 10 дақиқада 5 л/с сув сарфи бўлган, иккита крани, ҳамда саҳна портали дренчерларининг секциялари ишлашларининг;
саҳнанинг колосникаси ости ва арьерсаҳна, пастки галереялар сатҳи ва уларнинг ишчи кўприкчалари уланиш жойларининг барча дренчерлари, саҳна планшетида умумий сув сарфи камида 10 л/с бўлган иккита ёнғин крани бир вақта ишлашининг ва тепа ишчи галереяларда сув сарфи 5 л/с бўлган иккита крани, ҳамда саҳна порталининг дренчерлари ишлашларининг.
16. Ташқи тизимда сув босими етарли бўлмаганда ёнғинга қарши қурилмаларнинг ҳисобий ишлашини таъминлаш учун насос қурилмалари назарда тутилиши зарур, уларни ишга тушириш лойиҳаланиши:
масофадан, ёнғин кранларидаги кнопкалардан – спринклер ва дренчер қурилмалари бўлмаганда;
автоматик – спринклер ва дренчер қурилмалари бўлганда, ёнғин пости ва насос хоналаридан масофавий такрорлаш орқали (ишга тушириш ва ўрнатиш учун) бўлиши керак.

  1. Ёнғин насос агрегатлари 100% ли резерв билан бўлиши керак ва улар алоҳида иситиладиган, ташқарига ёки зинапоя катагига чиқиш жойлари бор, хоналарга жойлаштирилади. Фақат ёнғин кранлари билан жиҳозланган кинотеатр ва клуб биноларида насосларни иситиш қозонхонасига жойлаштириш мумкин.

  2. Қўзғалувчан ёнғин насосларининг рукавкаларини улаш учун насослар билан спринклер ва дренчер қурилмаларининг тарқатиш тароғи орасидаги сув босими йўналишидан ташқарига диаметри 80 мм бўлган, қайтиш клапани ва стандарт ёнғин каллаги бўлган, иккита патрубка чиқарилиши шарт.

  3. Ичимлик-хўжалик сув таъминоти насослари вибраизоляцияли асосларга ўрнатилган ва кириш тармоғи, ҳамда ички тармоқдан эластик оралиқ қувурчалари билан ажратилган бўлиши шарт.

  4. Агарда ташқи сувэлтгич тармоқларда босим ёнғин ўчиришга ҳисобий сув сарфини таъминлаб бера олмаса ёки боши берк тармоққа уланганда ерости резервуари қурилмаси назарда тутилиши керак, унинг ҳажми таъминлаши зарур:

уч соат мобайнида ички ёнғин кранларидан ҳисобий сув сарфи ҳисобини;
бир соат мобайнида спринклер ва дренчер қурилмаларининг ҳисобий сув сарфи билан ишлашини;
уч соат мобайнида ташқи ёнғин ўчиришни сув сарфини.
21. Кутубхона ва архивлар биноларида ёнғинга қарши сув таъминоти бино ҳажми 7500 м3 ва ундан кўп бўлган ҳолларда назарда тутилиши керак. Сув сарфи ва ички ёнғин ўчириш струяси ҳисобининг нормаларини ҚМҚ 2.04.01-98* га асосан қабул қилиш шарт.
22. Спортга мўлжалланган биноларда спринклер қурилмаларидан фойдаланишда сув пуркаш интенсивлиги 1 м2 майдонга 0,08 л/с, 120 м2 гача бўлган майдонга бир вақтнинг ўзида тизимнинг 30 дақиқа ишлаб туриши зарурлиги ҳисобларидан қабул қилиниши керак.

19-ИЛОВА
Мажбурий



Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish