Градостроительные нормы и правила


Турар-жойдан фойдаланиш хизмати ташкилотлари



Download 1,93 Mb.
bet32/53
Sana13.06.2022
Hajmi1,93 Mb.
#662033
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53
Bog'liq
АКАТМ 2 08# узб жамоат бинолари ва иншоотлари

Турар-жойдан фойдаланиш хизмати ташкилотлари
3.167. Турар-жойдан фойдаланиш хизмати ташкилотлари (квартирали турар-жойларга хизмат), жумладан турар-жой мулкдорлари ширкати идоралари, маъмуриятга ва жамоага мўлжалланган хоналарни ўз ичига олади (уйга оид хоналар, болалар учун клубларни, оммавий тадбирлар, мажлислар залларини, ҳамда муҳандис-техника хизмати хоналарини (устахоналар ва омборхоналар). Хоналарнинг таркиби ва майдонлари турар-жой биноларига хизмат кўрсатиш фондини ҳисобга олган ҳолда маҳаллий шароитлар бўйича лойиҳа топшириғида кўрсатилади (1 минг кишига камида 18 -25 м2 ҳисобидан).
Турар-жой идораларининг хоналари майдони камида 12 м2, оммавий тадбир ва мажлислар зали майдонини камида 30 м2, жамоага мўлжалланган хонани (тўгарак-клуб) – камида 20 м2; хоналар таркибида қўл ювиш жиҳози бор хожатхона бўлиши керак (ёки иккита хожатхона – аёллар ва эркаклар учун).
Маъмурий-жамоат хоналари турар-жой мавзейларининг маҳаллий марказлари таркибига киради – “маҳалла”; бунда хоналарнинг таркиби ва майдонлари маҳаллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда хизмат кўрсатиладиган аҳоли сони бўйича, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш, хизмат кўрсатиш функцияларининг ривожланиш даражаси бўйича 1 минг кишига камида 30-60 м2 майдон ҳисобидан ўрнатилади.
Ёрдамчи хўжаликка оид ва техник йўналишига мўлжалланган хоналар – омборчалар ва таъмир устахоналари маҳаллий шароитлар бўйича ҳисобланади ва алоҳида блокларда, ёртўла хоналарида жойлаштирилиши мумкин.
Эслатма: Маъмурият ва жамоатга мўлжалланган хоналарнинг майдонларининг ҳисобий нормалари ШНҚ 2.07.01 да келтирилган – яшаш жойи бўйича турар-жойдан фойдаланиш хизмати объектлари ва жамоага мўлжалланган хоналар.


Санитар гигиенага мўлжалланган хоналар
3.168. Жамоат биноларида ва иншоатларида, жумладан спорт ва савдо марказлари, бозорлар, кўргазмалар марказлари, автовокзаллар, темир йўллари вокзаллари, аэровокзаллар таркибида хожатхоналар одамлар бўладиган энг узоқ жойлашган хоналардан узоқлиги 75 м дан ошиб кетмаган масофада жойлаштирилиши зарур.
Ҳар хил йўналишга мўлжалланган очиқ иншоатлар мажмуаларининг, жумладан шаҳар ва қишлоқ марказлари таркибидаги савдо-бозор, оммавий-бўш вақтни ўтказиш жойлари, паркларнинг жамоавий худудларининг мижозлари учун жамоа хожатхоналаригача масофа, қоида бўйича, 150-200 м атрофида бўлиши керак.
3.169. Ҳар хил йўналишга мўлжалланган бино ва иншоатларда ишловчилар (ходимлар) учун санитар жиҳозларнинг сони маъмурий муассасалардаги каби қабул қилинади.
Ҳар хил хизмат кўрсатиш корхоналари ва муассасаларининг мижозлари учун санитар жиҳозларининг сони назарда тутилиши: эркаклар учун – 1 та унитаз 50-60 кишига, 1 та писсуар 40-60 кишига, 1 та қўл ювиш жиҳози 4 та унитазга (лекин хожатхонада биттадан кам бўлмаслиги керак), аёллар учун – 1 та унитаз 25-30 нафарга, 1 та қўл ювиш жиҳози 3-4 та унитазга ( аммо бир хожатхонада биттадан кам эмас).
Транспорт хизмати объектларида, жумладан автостанция, автовокзал, темир йўл вокзали, аэровокзаллар таркибида санитар жиҳозлар қуйидаги ҳисобларда қабул қилинади: 1 та унитаз 75-100 нафар аёлларга, 1 та унитаз ва 2 та писсуар 150-200 нафар эркакларга (конкрет шароитлар бўйича аниқлик киритилади); кўрсатиб ўтилган транспорт объектларининг маъмурият ва хизмат кўрсатиш хоналарида ишловчилар учун хожатхоналар маъмурий муассасаларнинг ҳисобий нормалари бўйича қабул қилинади.
Очиқ иншоатлар мажмуаларининг жамоат хожатхоналарида санитар жиҳозларнинг сони ва таркиблари технологик ҳисоб-китоб билан мижозларнинг сонини, эркак ва аёлларнинг нисбатини, бошқаларни ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади; 1 та кўзга (1та унитаз) таҳминан ҳисобий кўрсаткичлар 300-500 киши учун.
Хожатхоналар қошида кресло-аравачадаги ногиронлар учун кабиналар ШНҚ 2.07.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилиши керак.
3.170. Умумий типдаги хожатхоналар (бир неча жиҳозга) табиий ёруғлик тушадиган ва шамоллатиш имкониятили қилиб назарда тутилиши тавсия этилади.
Жамоат хожатхоналари 1 та кўзга ёки унитазга камида 1.25 м2 майдон ҳисобидан, ҳар бир писсуарга ( ёки ҳар бир 0.75 м лоток узунлигига) камида 1 м2 майдон ҳисобидан назарда тутилади. Хожатхонага кираверишда қўл ювиш жиҳози бор тамбур назарда тутилиши керак.
Хожатхона кабиналарининг эшиклари ўзи ёпилиб қолувчан эшикли, кабина ўлчамлари камида 1.0х1.25 м, перегородкаси баландлиги камида 1.25 м бўлиши керак. Хожатхона қошида ходимлар хонаси, тозалаш инвентарлари ва дезинфексия воситалари кабинаси билан назарда тутилиши шарт.
Алоҳида турувчи хожатхона блоклари хоналари баландлиги камида 2.4 м бўлиши шарт.
Жамоат хожатхоналарини ШНҚ 2.07.02 талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш зарур (пандуслар, кресло-аравачалар йўлаги кенглиги камида 1.6м, кабиналар габаритлари ва жиҳозлари ва бошқалар).
Деворлар, шип ва поллар отделкаси нам (ҳўл) ҳолда тозалаш талабларини ҳисобга олган ҳолда (шланка билан ювишни), поллар трапли қилиниб бажарилиши шарт.

Download 1,93 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   53




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish