Изоҳ: 1. “/” белгиси касрни билдиради, масалан:
5-ИЛОВА
Мажбурий
АЁҚС экологик хавфсизлиги стандарт даражасини таъминлаш бўйича технологик тадбирлар рўйхати
Ёнилғи ташувчи авто-цистер-надан ёнилғини сиғимга қуйиш учун тез ажраладиган герметик муфталарни қўллаш.
Ёнилғи ташувчи авто-цистернадан ёнилғини сиғимга қуйиш пайтида нефть маҳсулотлари буғларини тутиб қолиш тизимини қўллаш.
Металл сиғимлар ва ком-муникацияларнинг коррозияга қар-ши ҳимоясини, зарур бўлганда эса электрокимёвий коррозиядан катод-ли ҳимояни ҳам таъминлаш.
6-ИЛОВА
Тавсия этилган
АЁҚС экологик хавфсизлигининг юқори даражасини таъминлаш бўйича қўшимча технологик тадбирларнинг рўйхати
Ёнилғи қўйиш пайтида автомобиль бакидан нефть маҳсу-лотлари буғларини тутиб қолиш тизимини қўллаш.
ТРК ёнилғи қуйиш ичак-ларида тез узиладиган ажратиш-ларни қўллаш.
Иккита деворли, нефть маҳсулотларининг оқиб кетишини назорат қилишнинг автоматлаш-тирилган қурилмалари билан жиҳоз-ланган сиғимларни қўллаш.
Бехосдан нефть маҳсулотлари билан ифлосланган юзаки ёмғир оқова сувлари (ТРК сиғимга қуйиш майдончалари ва автотранспорт тўхташ жойларининг жойлашу-видан) тозалаш учун тозалаш иншо-отларининг барпо этилиши.
7 – ИЛОВА
Мажбурий
Авиаобъектларнинг келишилиш тартиби
Келишилиш зарур бўлган кор-хона ва ташкилотларни Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги Ҳарбий Ҳаво кучлари штаби белги-лайди.
3-7 бандларида кўрсатилган объектларнинг жойлашуви қаерда жойлашганидан қатъий назар қури-лиши мўлжалланган ҳудуди ва масъ-улияти мавжуд Давлат Табиат қўмитаси идоралари билан келиши-лиши лозим.
Юқори қаватли биноларни жойлаштиришни келишишга бери-ладиган ҳужжатларда барча ҳол-ларда лойиҳалаштирилаётган иншо-отлар жойлашувининг координата-ларини кўрсатиш лозим. Мазкур келишувлар тегишли объектлар қурилиши уч йил ичида бошлан-маган ҳолда ўз кучини йўқотади.
Қуйидагиларнинг жойлашуви келишилиши лозим:
1. Аэродромларга ҳаводан етиш йўллари доирасидаги, шунингдек, бу доирадан ташқари аэродромнинг назорат нуқтасидан (АНН) 10 км радиусидаги барча объектлар.
2. Аэродром сатҳига нисбатан баландлиги 50 м ва юқорироқ бўлган АНН дан 30 км радиусидаги объ-ектлар.
3. Баландлиги ер сатҳидан 50 м ва юқорироқ бўлган объектлар.
4. Алоқа ва электр узатиш ли--ниялари, шунингдек радиотехник воситаларнинг нормал ишига халал бериши мумкин бўлган бошқа радио ва электрмагнит нурланиш объект-лари.
5. Портлашдан хавфли объект-лар.
6. Чиқарилаётган газларни фавқулодда ёндириш учун машъал қурилмалари, аланга чиқишининг энг юқори баландлигини ҳисобга олинади.
7. Фаолияти аэродром зонасида кўриниш ёмонлашувига олиб кели-ши мумкин бўлган саноат ва бошқа хил корхона ва иншоотлар.
8. АНН дан 15 км дан яқинроқ масофада озиқ-овқат қолдиқлари ахлатхоналари, ҳайвонотчилик фер-малари, моллар қушхонаси ва қушларни жалб этувчи ва оммавий йиғилиши билан фарқланадиган бошқа объектларнинг қурилиши тақиқланади.
Изоҳ. АНН аэродромнинг геометрик маркази яқинида жойлашади:
бир учиш-қўниш йўли (УҚЙ) бўлганда – унинг марказида;
иккита параллель УҚЙ бўлганда-уларнинг марказларини туташтирувчи тўғри чизиқ ўртасида;
иккита нопараллель УҚЙ бўлганда – УҚЙ марказларидан тикланган перпенди-куляр чизиқлари кесишган нуқтасида.
8 ИЛОВА
Мажбурий
«АМТА лойиҳаси» таркиби
«АМТА лойиҳаси» таркибига қуйидаги материаллар киритилиши керак:
1. Ҳудуднинг хўжалик тавсифи (антропоген таъсирнинг мавжуд манбалари, таъсир ҳажми ва турла-ри, атроф муҳит таркибий қисмлари-нинг – атмосфера ҳавоси, юза ва ер ости сувлари, тупроқ-ўсимлик қатла-ми ва бошқалар)
2. Ҳудуднинг табиий тавсифи (табиий захираларни баҳолаш), атроф муҳитни тикланиш қобилияти ва салбий таъсирларга чидамлилиги бўйича баҳолаш.
3. Атроф муҳитнинг ҳозирги ҳолатини шаҳарсозлик ўзлаштириш учун муаммоли зоналар ва вазият-ларни ажратиб, мажмуий баҳолаш.
4. Узоқ муддатли ва биринчи навбатдаги тадбирлар (шаҳарсозлик, муҳандислик-техник, ташкилий ва бошқалар) мажмуини уларнинг самарасини баҳолаб туриб, асослаш, ишлаб чиқиш ва танлаш.
5. Кўриб чиқилаётган ҳудудда атроф муҳитнинг ҳолатини мажмуий баҳолашни ўз ичига олувчи график материаллар.