Халал берувчи манбалар
|
Халал берувчи ман-балар-дан энг кам масофа, м
|
Изоҳ
|
Трамвай ва троллейбус линиялари, автомобиль , шаҳар йўллари
|
60
|
ТМ ёки РУ студия биносидан
|
Темир йўллар, метрополитен-нинг ташқи линиялари
|
100
|
объект чегараси-гача
|
54-жадвалнинг давоми
Халал берувчи манбалар
|
Халал берувчи ман-балар-дан энг кам масофа, м
|
Изоҳ
|
Таркибида рентген, электр даволаш хоналари, юқори частотали қуритиш ва иси-тиш бўлган корхоналар, илмий-тадқиқот, даволаш-тиббий ва ўқув муассасалари
|
100
|
-»-
|
РУ ва ТМ таркибига кир-майдиган саноат корхоналари, йирик гаражлар ва автобазалар.
|
250
|
-«-
|
РПС таркибига кирмайдиган барча турдаги узатувчи радиостанциялар
|
1000
|
-«-
|
Кучланишли электр узатиш линиялари:
20 кВ гача
150 кВ гача
500 кВ гача
|
400
700
1000
|
-«-
-«-
-«-
|
Изоҳ. Халал берувчи манбалар-дан йўл қўйиладиган масофалар барча тоифа РУ ва ТМ қурилиши учун танланган майдонларда улар-нинг қийматига яраша аниқланиши мумкин.
Муҳандислик тармоқларининг жойлашуви
224. Муҳандислик тармоқлари жойлашуви қуйидагиларни таъмин-лаши керак:
ҳам ер усти, ҳам ер ости мако-нидан оқилона фойдаланиш;
қурилишнинг энг кам қиймати, муҳандислик тармоқларининг сақла-ниши ва ишончли ишлаши, улардан фойдаланишнинг қулай ва хавф-сизлиги;
транспорт ҳаракати учун энг кам тўсқинлик, йўл қопламалари ва кўкаламзорларнинг сақланиши, аҳо-лининг нормал турмуш шароити.
225. Аҳоли пунктининг бош режаси қурилишнинг 1-нчи навбати лойиҳаси, саноат тармоғини режа-лаштириш лойиҳаси турар жой туманининг батафсил лойиҳаси ва микротуман (мавзе, даҳа) лойиҳа-сини ишлаб чиқишда лойиҳалар таркибига кирувчи муҳандислик тар-моқлари схемасида муҳандислик тармоқлари жойлашадиган техник зоналар қуйидаги мақсадларда кўр-сатилиши лозим:
магистраль йўллар тизими ва муҳандислик тармоқлари тизими-нинг режавий ажратилиши;
муҳандислик тармоқларининг қурилиш ва фойдаланиш сарфлари-нинг камайишини таъминлайдиган юқори ихчамлиги;
зарур ер ости маконини келгу-сидаги ётқизишлар учун захира қилиш;
муҳандислик тармоқлари тизи-мини турар жой тумани ва микро-туман (мавзе, даҳа)нинг меъморий -режавий ечими билан узвий боғлаш;
кўкаламзорларни ҳам муҳан-дислик тармоқларини қуриш даври-да, ҳам фойдаланишда сақлаб қолиш.
226. Тармоқларни қуриш хара-жатларини камайтириш мақсадида магистраллараро ҳудуд ичида тех-ник зоналарни жойлаштириш рухсат этилади.
227. Муҳандислик тармоқлари-нинг техник зоналари одатда, бута-лар ва юзаки илдизли кам қимматли дарахтлар ўтказилган майдонлар шаклида жойлаштирилади. Техник зоналарни тротуарлар билан қўшиб юборишга рухсат этилади.
228. Техник зоналар эни келгу-сидаги ётқизишлар ҳисобга олинган муҳандислик тармоқлари миқдори билан белгиланади.
229. Мавзе, даҳа тармоқлари мавзе (даҳа) қурилишининг ташқи четида эмас, балки, қуйидаги мақсадларда қурилиш ичида юкланиш ўқларига яқинроқ жойлаш-тирилиши керак:
мавзе (даҳа) тармоқлари узун-лигини, шунингдек уйларга кириш ва уланишларни қисқартириш;
иссиқ-совуқ пунктлари, тортиш ва ҳайдаш станциялари, газ тақсим-лаш пунктлари, трансформатор кичик станциялари, телефон шкаф-лари ва бошқаларни битта бинода – махсус муҳандислик тармоғида жой-лаштириш учун қулай шароитларни юзага келтириш;
мавзе (даҳа) тармоқларини умумий траншеяларда, бинолар техник ер ости ва ертўлаларда жойлаштириш учун қулай шароит-ларни юзага келтириш;
тармоқлардан фойдаланиш учун шароитларни яратиш;
кўчаларда микротуман (мавзе) муҳандислик тармоқлари миқдори-ни, шаҳар муҳандислик тармоқ-ларини ва кўкаламзорларни жойлаш-тириш шароитларини яхшилаш мақсадларида қисқартириш.
230. Мавзе (даҳа) қурилмасини лойиҳалашда оқова, тарновлар ва дренажларнинг аниқ схемасини қўйиш имконини, шунингдек бинолар қурилишининг мустақил навбатини тузиш учун муҳандислик ускуналари (иссиқ-совуқ пунктлари, насос станциялари ва бошқалар) ва тармоқларнинг микротуман (мавзе, даҳа)га киришларини рельеф бўйича паст томондан жойлаштириш зарур.
231. Бевосита биноларга ёндош участкаларнинг ободонлаштири-лиши яхшиланиши учун:
бинолар остидаги техник бў-лимлар ва ертўлалардан (сейсмик ҳудуд ва тупроқ туридан қатъи наз-ар) транзит иссиқлик тармоқлари ва сув қувурларини ажратилган бўлин-маларда жойлаштирган ҳолда ўтка-зиш учун максимал фойдаланиш;
иссиқлик тармоғи ва сув қувур-ларининг кириши, шунингдек, оқова сувларининг чиқиши, асосан, бино-ларнинг ён чет қисмидан ўткази-лиши;
газ қувурларининг кириши биноларнинг ҳовли томонидан ўтка-зилиши;
алоқа кабель тармоқлари (қу-вурларда) биноларнинг ён қопла-маси тагида, электр кабеллар – бевосита ён қопламалар бўйлаб жойлаштирилиши;
муҳандислик тармоқларининг умумий ҳандақда ва зич қурилиш районларида, иқтисодий асослан-ганда эса – умумий коллекторларда ётқизилишини кўзда тутиш лозим.
Турар жой бинолари, мактаблар ва болалар боғчалари ертўлаларида 0,4 6 ва 10 кВ кучланишли кабельли электр линияларини ўтказиш ва паст вольтли шчитларни ўрнатиш мум-кин эмас.
232. Мураккаб замин шароит-ларида (лёссли, чўкувчи, сизот сув-ларининг юқори сатҳи) қурилиш участкаларида ва мураккаб режавий шароитларда ер усти ва ердан кўтарилган иссиқлик тармоқларини ўтказиш мумкин.
233. Турар-жой ҳудудлар ичида иссиқлик тармоқларининг каналсиз ётқизилиши тақиқланади. Унга саноат зоналари ҳудудида унинг йўллар қатнов қисмлари ва тротуарлардан ташқарида жойла-шуви шарти билан рухсат берилади.
234. Кўчаларда ва тор кўчалар-да техник зоналарни жойлашти-ришда уларнинг йўналишини ҳисоб-га олиш керак. Техник зоналар, одатда, кўчаларнинг жанубий ва ғарбий томонларида жойла-шиши керак, бу уларнинг бошқа томонидан жануб ва ғарбга қаратилган бинолар олд қисмига соя тушишини таъмин-лайдиган қалин кўкаламзор йўлла-рини барпо этиш имконини беради.
235. Микротуман (мавзе) тех-ник зоналари схемасини ечишда қиймати ва иссиқлик таъминоти ҳамда рельеф шароитига кўра оқова тармоқларини «белгиловчи тармоқ-лари» бўлади.
236. Бир техник зонада ётқизиш чуқурлиги ва қувур материаллари тахминан бир хил қувурлар ётқи-зилиши керак.
237. Муҳандислик тармоқлари жойлашувчи техник зоналарда бу тармоқлар кузатув қудуқлари, камее-ралари ва коверларидан камида 3 м масофада бўлиш шарти билан пиёда йўлкалар, аҳолининг мустақил маш-ғулотлари учун спорт майдонча-лари ва болалар майдончаларини жойлаштириш мумкин.
238. Мавзедаги ер ости муҳан-дислик тармоқларининг энг оқилона схемасини танлаш тармоқларни ётқизишнинг турли вариантлари техник-иқтисодий ҳисобларни қиёс-лаш асосида аниқланиши керак.
Микротуман (мавзе, даҳа) қу-рилмаси режавий ечимлари турлари-нинг муҳандислик тармоқлари узун-лиги ва ихчамлиги нуқтаи назаридан самарадорлиги 1000 м2 умумий май-дондаги тармоқлар зичлиги кўрсат-кичлари билан белгиланади, улар одатда 55-жадвалда келтирилган кўрсаткичлардан ошмаслиги лозим.
55-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |