Қишлоқ аҳоли пунктлари кўкаламзорлари
85. Қишлоқ аҳоли пунктлари-даги кўкаламзорларни лойиҳалашда табиий-иқлим шароитларини ҳудуд-нинг режавий тузилмаси ва уларни оқилона жойлаштиришни таъмин-лаш билан уйғунликда ҳисобга олиш лозим.
Умумий фойдаланиш кўкалам-зорлаштиришининг нормаларини
16-жадвал бўйича қабул қилиш керак.
Изоҳлар*: 1. Хизмат кўрсатиш мар-казларига интилувчи аҳоли сонини ҳар бир муайян ҳолда маҳаллий шароитга қараб аниқлаш керак. Лойиҳалаштирилаётган қишлоқ аҳоли пунктининг ҳисобдаги аҳоли сонини аниқлаш учун унинг аҳолиси сонига у хизмат кўрсатиш маркази вазифасини бажарадиган қишлоқ аҳоли пунктлари аҳолисидан 10 % қўшиш керак бўлади.
2. 1-рақам - саҳродаги воҳаларда кўкаламзорлаштириш нормаси, 2-рақам - текислик ва тоғолди воҳаларида.
86*. Паркларни маҳаллий (хў-жалик ичидаги, хўжаликлараро ва ҳоказо) жойлаштириш тизимларида хизмат кўрсатиш марказлари вази-фасини бажарадиган қишлоқ аҳоли пунктларида лойиҳалаштириш керак.
Паркдаги турли зоналар тар-киби ва катталиги лойиҳалаш топ-шириғига ва ШНҚ 2.07.02-07 “Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш” га кўра белгиланади.
87*. Қишлоқ аҳоли пунктла-рини лойиҳалашда кўкаламзорлар нормаси элементлар бўйича қайта тақсимланиши мумкин. Кўкалам-зорлардан оқилона фойдаланиш мақсадида уларни марказни шакл-лантирувчи жамоат бинолари олдидаги хиёбонларда, турар жой гуруҳлари ва тузилмалари марказ-ларида жойлаштирилади.
88*. Бульварларни (сайр кўча-ларини), одатда, асосий пиёда ҳаракати йўналишларида барпо этиш кўзда тутилиши керак.
89*. Кучли шамоллар, чанг тў-зонлари, гармселлар ва ҳоказоларга мойил саҳро ва қўриқ ер ҳудуд-ларида лойиҳалаштириладиган қиш-лоқ аҳоли пунктлари учун шамол-нинг устивор йўналиши томонидан 50 м кенгликдаги иҳота дарахтзор-лари барпо этилиши кўзда тутилиши зарур; бундай иҳотани яратиш мум-кин бўлмаганда иқлимнинг салбий омилларини юмшатувчи махсус режалаштириш усуллари ва бино турларини ишлаб чиқишни кўзда тутиш керак.
90. Аҳоли пунктларининг бино-лари ва иншоотларидан ҳамда му-ҳандислик ободонлаштириш объект-ларидан бута ва дарахтларгача бўлган масофани 17-жадвалга кўра қабул қилиш лозим.
91. Чўл ва дашт районларида жойлашган аҳоли пунктлари учун шамолларнинг устивор йўналишини ҳисобга олиб, 304-бандга мувофиқ санитария-ҳимоя иҳота дарахтзор-ларини кўзда тутиш лозим бўлади.
17-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: