Қурилиш тури
|
Аҳоли жойлашган ҳудуд
|
м2/киши
|
киши/га
|
1-2-хонадонли, томорқали уйлар, м2:
|
|
|
2500
|
210-240
|
17-15
|
2000
|
260-280
|
21-18
|
1500
|
390-460
|
26-22
|
1200
|
330-390
|
30-26
|
1000
|
280-330
|
36-31
|
800
|
480-560
|
40-36
|
600
|
580-670
|
48-41
|
Изоҳ. Кичик кўрсаткичлар чўл-саҳро минтақалар учун тавсия этилади.
Жамоат марказлари
32. Қишлоқ аҳоли пунктлари жамоат марказларининг тизимини туманларни режалаштириш схема-лари ва лойиҳалари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудининг меъморий-режавий ташкиллаш-тирилиши схемалари билан уйғунлаштирган ҳолда, ШНҚ 2.07.04-06 “Қишлоқ хўжалиги корхо-налари ҳудудларини меъморий режалаштириш ташкил қилиш” га мувофиқ, қуйидаги таркибда ишлаб чиқиш лозим:
қишлоқ аҳоли пунктининг жамоат маркази;
маҳалла марказлари.
Қишлоқ жойлаштириш тизими марказлари ролини бажарадиган қишлоқ аҳоли пунктларидаги жамоат маркази аҳоли пунктлараро хизмат кўрсатиш маркази вазифа-сини ҳам бажаради.
33. Жамоат марказларининг тузилиши ва таркиби қишлоқ аҳоли пунктининг катталиги, унинг хизмат кўрсатиш тизимидаги роли, шунинг-дек, қишлоқ аҳоли пунктиннинг режавий тузилмаси хусусиятларига мувофиқ аниқланиши лозим.
Хизмат кўрсатиш объектлари-нинг ҳисоб кўрсаткичлари VII бўлимга мувофиқ қабул қилиниши лозим.
34*. Узунчоқ ёки бўлинган шаклга эга қишлоқ аҳоли пункт-ларида, ҳисоб-китобларга мувофиқ, қўшимча равишда хизмат кўрсатиш кичик марказларини кўзда тутиш мумкин.
Йириклаштирилган кўрсаткич-лар учун жамоат марказининг ҳуду-дий катталиги (парк ва текис сирт-даги спорт иншоотларисиз) киши бошига 8-12 м2 ҳисобидан аниқ-ланиши керак (каттароқ кўрсаткич-лар - кичик аҳоли пунктлари учун).
35*. Жамоат марказининг режа-вий ҳал этилиши тежамкорлигини ошириш учун марказнинг қурилма-ларида биноларнинг йириклаш-тирилган гуруҳли турларидан фой-даланиш лозим.
Ногиронлар ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларининг турар-жой ҳудудида бўлиши учун қулай шароитларни яратишда ШНҚ 2.07.02-07 “Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳолининг кам ҳара-катланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш” талаб-ларини амал қилиш лозим.
Турар жой қурилиши
36*. Турар-жой ҳудудининг асосий таркибий қисмлари сифатида қуйидагилар қабул қилиниши керак:
ўлчами Ўзбекистон Респуб-ликаси Ер кодексига асосланган лойиҳа топшириғи билан аниқлана-диган ҳовлили уй;
бир неча турар-жой гуруҳлари-дан таркиб топган, “маҳалла” кўри-нишида шаклланадиган турар-жой мажмуаси.
Қишлоқ аҳоли пунктлари турар жой қурилиши қисмларининг тар-киби, ўлчамлари ва меъморий-режавий ташкил этилиши оила-ларнинг ўзаро қўшничилик мулоқо-тига оид функционал-маиший жараёнлар билан белгилаб берилади.
Ногиронлар ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларининг истиқомати учун қулай шароит-ларни таъминловчи элементлар ШНҚ 2.07.02-07 “Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини ногиронлар эҳтиёжлари ва аҳоли--нинг кам ҳаракатланувчи гуруҳ-ларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш”га мувофиқ аниқланади.
37. Турар-жой мажмуаларининг жамоатчилик ҳудудлари катта-лигини 7-жадвал бўйича қабул қилиш лозим.
7-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |