Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


§ 55. Битта одамга этаж катаги полининг 1 м



Download 2,17 Mb.
bet11/74
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#200443
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74
Bog'liq
2 5413406994973329047


§ 55. Битта одамга этаж катаги полининг 1 м2 ҳисобида бир вақтда битта катакда бир неча портлатувчиларни ПА жойланган сумка билан ва теказиб турувчиларни ПМ жойланган сумка билан тушириш ёки кўтаришга рухсат этилади. Кўрсатилган шахсларнинг ҳар бирида кўпи билан мазкур Қоидаларнинг § 48 да айтилганларига тенг бўлган миқдорда ПА бўлишига рухсат этилади.
Портлатувчиларни ПА билан ва етказиб турувчиларни ПМ билан тушириш-кўтариш навбатдан ташқари бажарилиши керак.
§ 56. Ерости иншоотларида ПА ни транспорта билан ташиш кўпи билан 5 м/с тезликда бажарилиши керак. Машинистнинг кўтариш машинасини, лебедкани, тепловозни ва шу кабиларни силкитмасдан ишга тушириши ва тўхтатиши мажбурийдир.
§ 57. Ерости иншоотларида ПА ни транспорта билан ташиш (етказиб бериш) қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши керак:
а) ПА ни юклаш-тушириш ишлари фақат белгиланган жойларда бажарилишига рухсат этилади;
б) ПМ ва ТВ ни битта темир йўл таркибида ташишда, оралари бўш вагончалар билан ажратилган бошқа-бошқа вагончаларда бўлиши, бунда ПМ жойланган вагонча ва ТВ жойланган вагонча орасидаги масофа, шунингдек бу вагончалар ва электровоз орасидаги масофа 3 м дан кам бўлмаслиги лозим. Таркибда ПА дан ташқари бошқа юклар ортилган вагончалар бўлмаслиги керак;
в) детонаторларни ташиш, ички ёғоч билан қопланган ва томи ёнмайдиган материал билан бутунлай ёпилган траспорт воситаларида бажарилиши керак. Шундай ТВ жойланган қути, шунингдек сумка ва кассетлар юмшоқ материалларга қўйилиши ва баландлигини бир қатор қилиб терилиши керак. Бошқа ПА ни одатдаги транспорт воситаларида, уларни бортигача юклаб ташишга рухсат этилдаи;
г) контактли электровозлар билан ПМ ташиш, томи ёнмайдиган материал билан бутунлай ёпилган вагончаларда бажрилиши мумкин. Донадор ПМ ни ёнмайдиган мато билан ёпишга рухсат этилади;
д) ПА жойланган транспорт воситалари (таркиб) олди ва орқа томонидан нурли танитувчи махсус белгиларга эга бўлиши керак, бу белгиларнинг мазмуни билан шахта (кон, карьер ва шу кабилар) ходимлари таништирилиши лозим;
е) ПА ни кон иншоотлари бўйлаб ташишда, қарама-қарши томондан шу иншоотлар бўйлаб келаётган транспорт ва одамлар тўхташлари, ҳамда ПА жойланган транспорт воситаларини ўтказиб юборишлари мажбурийдир;
ж) ПА ни ташиш (етказиб бериш) билан боғлиқ бўлган транспорта воситалари ҳайдовчилари ва барча шахслар хавфсизлик талаблари бўйича йўриқдан ўтган бўлишлари керак;
з) ПА ни рельсли транспортлар билан ташишда, электровоз машинисти, портлатувчи ёки тарқатувчи, шунингдек ПА ни ташиш билан боғлиқ бўлган ишчилардан ташқари поездда ҳеч ким бўлмаслиги керак; кузатувчи шахслар одамларга мўлжалланган вагонларда поезднинг охирида бўлишлари керак. Поездни тезлиги кузатувчи шахснинг ҳаракатланиш тезлигидан катта бўлмаса, уни пиёда кузатишга рухсат этилади;
и) ПА ни махсус жиҳозланган, қулф билан қулфланган ва ПА омборида тамғаланган вагончалар, контейнерлар, бошқа сиғимларда кузатувчи шахсларсиз ташишга рухсат этилади;
к) ички ёнув двигателли транспорта воситалари билан ПА ни ташиш (етказиб бериш) юзасидан, уларни техник ҳолатига бўлган талаблар қисмида Портловчи моддаларни автомобиль транспорти билан ташишда хавфсизлик қоидалари мувофиқ равишда амалга оширилиши керак. “Саноатконтехназорат” ДИ органлари билан келишилган хавфсизликнинг қўшимча чораларини амалга оширган ҳолда, ПМ ни (таркибида гексоген ва нитроэфирлар бўлганларидан бошқаларини) участка сақлаш пунктларидан портлатиш ишлари жойиларигача юклаш-етказиш машинасини чўмичида етказиб беришга рухсат этилади;
л) ПА ни ташишда бевосита иштирок этаётган шахслар, изоляцияловчи ўз-ўзини қутқаргич билан таъминланишлари шарт.
§ 58. Дастаки вороток ва лебедкалар билан жиҳозланган шурфларни қазиб ўтишда ПА ни тушириш-кўтариш қуйидаги шартларга риоя этилган ҳолда бажарилиши лозим:
а) забойда портлатиш ишларига алоқадор бўлмаган шахслар бўлмаслиги керак;
б) ПА ни тушириш-кўтариш камида икки киши томонидан бажарилиши керак;
в) вороток ва лебедкани храповикли қурилма ёки автоматик ҳарактланувчи тормоз, тиркама илгакни эса сақловчи қулф билан жиҳозлаш керак;
г) ПМ ни тушириш-кўтариш ТВ дан алоҳида бажарилиши керак;
§ 59. Лебедка қўллаган ҳолда, юқорига қараб ўтилувчи иншоотлар (печлар) бўйлаб ПА ни тушириш-кўтариш шахта (кон) раҳбари томонидан тасдиқланган лебедкани ўрнатишга оид паспорти ва ишларни ташкил этишга мувофиқ амалга оширилиши керак.

4. Иш жойларида портловчи материалларни сақлаш


§ 60. Иш жойларига етказиб бериладиган портловчи материаллар сумкалар, кассетлар ёки завод боғламлари, шунингдек махсус машина ва контейнерларда бўлиши керак. Бунда портловчи модда ва тезлатиш воситаларини ҳар қандай вазиятда бир-биридан алоҳида қилиб, детонацияни узатишга имкон бермайдиган масофада жойлаштириш керак. Портлатиш ишларига алоқадор бўлмаган шахсларнинг портловчи материаллар сақланадиган жойда бўлишларига рухсат этилмайди.
§ 61. ПА ни иш жойларида, зарядланган шпур, қудуқлар ва шу кабиларни назоратсиз (қўриқланмасдан) қолдириш тақиқланади. Назорат (қўриқлаш) тартиби корхона (шахта, кон, карьер ва бошқалари) раҳбарлари томонидан белгиланади.
Аҳоли пунктларида ёки бинолар (иншоотлар) ичида портлатиш ишларини бажаришда ПА қўриқланиш билан изоляцияланган хоналарда туриши керак.
§ 62. Доимий назоратсиз (қўриқлашсиз) ерости иншоотларида ПА ни сақлашга, уларни махсус сақлаш жойлари – участка пунктлари, ички қулфга эга бўлган металл қутилар ёки контейнерларга (сейфларга) жойлаштириш шарти бажарилганда рухсат этилади.
Портловчи материалларни биргаликда сақлашда шкаф (қути) камида учта бўлинмага ажратилган бўлиши керак, улар портловчи моддаларни ва детонацияловчи шнурни жойлаштириш учун, портлатувчи ва назорат-ўлчаш асбоблари, симлар ва шу кабиларни жойлаштириш учун, ҳамда электродетонаторли ёки ёндирувчи найлар жойланган кассетларни жойлаштириш учун мўлжалланиши лозим. Детонаторларни сақлашга мўлжалланган бўлинманинг барча деворлари ички томонидан юмшоқ материаллар билан қопланган бўлиши керак.
Участка пунктларига ўрнатилган портловчи материалларни сақлашга мўлжалланган металл шкафлар заминланиши керак. Бунда оралиқ қаршилиги 2 Ом дан ортмаслиги керак. Юқори солиштирма қаршиликка эга бўлган жинсларда оралиқ қаршилиги маҳаллий йўриқномалар билан белгиланади.
§ 63. Портловчи материалларни зарядлашга қадар иш жойларида бир суткалик эҳтиёж миқдорини хавфли зонадан ташқарида ва сменалик эҳтиёж миқдорини хавфли зонада сақлашга рухсат этилади, ялпи портлатишлар бундан мустасно, қайсики хавфли зонада қўриқлаш билан мазукр қоидаларнинг § 60 талабларига риоя этган ҳолда ПА нинг зарядланадиган миқдори бўлиши мумкин.
§ 64. ПМ ни зарядлаш машиналарида (кўчма зарядлаш устахонаси ва перфоратор станция- лари лабораториялари бундан мустасно) бир суткадан ортиқ сақлаш тақиқланади.
§ 65. Шахталар стволлари, штолнья ( тоннель) оғзи ёниида, уларни кавлаб ўтишда, ПА ни шахталар стволлари ёки штолнья (тоннель) оғзидан, шунингдек ер юзидаги бинолар ва иншоотлардан 50 м дан ортиқ масофада будкаларда ёки айвонлар остида сменалик эҳтиёж миқдорида сақлашга рухсат этилади.

5. Портлатиш ишларини бажариш ва портловчи материалларни сақлашда хавфсиз масофа


§ 66. Портлатиш ишларини бажаришда (ПА билан ишлашда) кишилар учун хавфсиз масофа лойиҳар ёки паспорт билан белгиланиши ва бахтсиз ҳодисаларга йўл қўйилмайдиган бўлиши керак (69, 70, 180, 243, 244, 273, 291, 304, 325, 363, 366, 381, 386 – параграф, 2, 6 – иловалар).
Хавфсиз масофа деб, турли жароҳатловчи омиллар бўйича белгиланганларидан энг каттасини қабул қилиш керак.
§ 67. Портлатиш ишларини бажариш ва ПА билан ишлашда сейсмик таъсирлардан бинолар ва иншоотларни ҳимоя қилиш учун ПМ зарядлари массаси шундай бўлиш кераки, токи портлатишда улар зарарланмасин, меъёрий фаолиятлари бузилмасин (6 – илова).
§ 68. ПА жойлашаган бир неча объектларни (омборлар, очиқ майдонлар, ПМ ни ясаш, тайёрлаш ва каби пунктларни) ер юзасида жойлаштирилганда, ПА портлаганда улар орасидаги масофа бир объектдан иккинчисига детонация узатилишига имкон бермайдиган бўлиши керак. Хавфсиз масофани 6-иловага мувофиқ ҳисоблаш лозим.
§ 69. Ҳаво тўлқинларининг жароҳатловчи ва қулатувчи таъсиридан одамлар, бинолар, иншоотларни ҳимоялаш учун, портлатиш (ПА ни сақлаш) мумкин бўлган жойлар билан қўриқланадиган объектлар жойлашган ва одамлар турадиган жойлар орасига хавфсизликни таъминлайдиган хавфли зоналар деб номланувчи масофаларни 6-иловага мувофиқ белгилангандай киритиш, ҳамда риоя этиш керак. Бунда хавфсиз масофларни ПА омбори, портлатиш жойлари, ПМ, ТВ ва НПА сақланадиган майдон, траспорт воситалари вақтинча тўхтайдиган, уларга ПА юкланадиган ва тушириладиган жойлар ва шу каби объектлар нисбатан белгилаш керак.
§ 70. Очиқ жойларда портлатиш ишларини бажаришда кишилар учун хавфсиз масофани камида 4-жадвалда кўрсатилган қийматга тенг қилиб олиш керак.

4-жадвал



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish