Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Портлатишларда зарбли ҳаво тўлқини (ЗҲТ) таъсири бўйича хавфсиз масофаларни аниқлаш



Download 2,17 Mb.
bet62/74
Sana24.02.2022
Hajmi2,17 Mb.
#200443
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   74
Bog'liq
2 5413406994973329047

3. Портлатишларда зарбли ҳаво тўлқини (ЗҲТ) таъсири бўйича хавфсиз масофаларни аниқлаш


3.1. Бинолар ва қурилишларга зарбли ҳаво тўлқини таъсири бўйича хавфсиз масофаларни аниқлаш.
3.1.1. Ер юзасида портлатишда бинолар ва қурилишлар учун зарбли ҳаво тўлқини таъсири бўйича хавфсиз масофалар қуйидаги формулалар билан аниқланади:
, (10)
, (11)
бу ерда - хавфсиз масофа, м; Q – ПМ заряди массаси, кг; , - пропорционаллик коэффициентлари, уларнинг қийматлари зарядни массаси ва жойлашиш шароитларига, шунингдек бинолар ва қурилишларнинг рухсат этилган шикастланиш даражасига (2П жадвал) боғлиқ равишда танланади.
ПАни юклаш, тушириш ва кайта ишлаш, шунингдек ПА юкланган транспорт воситалари турадиган жойлардан,омборларда (иморатлар, майдончалар ва шу кабиларда) ПМ тайёрлаш, ПАни сақлаш жойларидан, ҳамда ташқи зарядлар ва отқинли зарядлар портлатиладиган жойлардан биноларгача (қурилишларгача) бўлган нисбий хавфсиз масофаларни формулалар (10) ва (11) бўйича аниқлаш зарур.
Массаси 10 т дан ортиқ бўлган очиқ (ташқи) зарядлар учун биринчи-учунчи даражали шикастланишларга йўл қўйилганда ва массаси 20 т дан ортиқ бўлган баландлиги бўйича чуқурлаштирилган зарядлар учун биринчи-иккинчи даражали шикастланишларга йўл қўйилганда формула (10) бўйича аниқлаш керак. Формула (11) эса массаси 10 т дан кам бўлган очиқ (ташқи) зарядлар учун биринчи-учунчи даражали шикастланишларга йўл қўйилганда ва массаси 20 т дан кам бўлган баландлиги бўйича чуқурлаштирилган зарядлар учун биринчи-иккинчи даражали шикастланишларга йўл қўйилганда, шунингдек тегишли бўлган отқинли зарядлар учун қўлланилиши керак. Бундан ташқари тўртинчи-бешинчи даражали шикастланишларга йўл қўйилиши мумкин бўлганда зарядни массаси ва жойлашишидан қатъий назар формула (11) ўринли бўлади.
3.1.2. Қуйидагиларга амал қилган ҳолда 2П жадвалдан фойдаланиш зарур:
а) шикастланиш даражаси ва коэффициентлар қийматларини танлашда маҳаллий шароитларнинг ҳаммасини эътиборга олиш лозим, бунда хавфсизлик даражасини танлашда қийин ҳолат юзага келса, корхонани портлатиш ишлари раҳбари, қўриқланаётган объектларга эгалик қилувчи манфаатдор ташкилотлар вакиллари, ҳамда Давконтехназорат органи вакили иштирок этиши зарур;
б) ПА омборлари ўрнашган жойни танлашда коэффициентларни қийматлари ва шикастланиш даражаси омбор атрофида жойлашган объектларни аҳамиятига боғлиқ равишда ўрнатилиши керак.
Умумий ҳолларда ПА омборлари ва шу каби объектлардан аҳоли пунктлари, авто - ва темир йўл магистраллари, йирик сув йўллари, заводлар, портловчи ва ёнғинга хавфли материаллар омборлари, ҳамда давлат аҳамиятига эга бўлган қурилишларгача бўлган хавфсиз масофаларни ҳисоблашда учунчи даражали шикастланишнинг қиймати қабул қилинади.
2П жадвал
Портлатишда ЗҲТ таъсири бўйича хавфсиз масофаларни
ҳисоблаш учун ва коэффициентларни қийматлари



Шикастланиш даражаси

Мумкин бўлган шикастланиш

Очиқ заряд

Баландлиги бўйича чуқурлаштирилган заряд

n = 3

Q, т





Q, т







1

Шикастланишларни йўқлиги

<10

50-150

-

<20

20-50

-

3-10

>10

-

400

>20

-

200

-

2

Ойналарни тасодифий шикастланиши

<10

10-30

-

<20

5-12

-

-

>10

-

60-100

>20

-

50

1-2

3

Ойналарни тўлиқ парчаланиши. Рам, эшикларни қисман шикастланиши, сувоқ ва ички енгил тўсиқлар-ни бузилиши.

<10

5-8

-

-

-

-

-

>10

-

30-50

-

2-4

-

0,5-1

4

Сарой, барак ва шу кабиларни рам, эшиклари ва ички тўсиқларининг бузилиши.

-

2-4

-

-

1-2

-

Портлаш чуқури чегарасида бузилиш

5

Камбардошли тош ва ёғоч бинолар-нинг бузилиши, темир йўл таркибини ағдарилиши

-

1,5-2

-

-

0,5-1

-

-

Изоҳ.
Чуқурлиги заряд баландликларини 1,5 баробаридан кичик бўлган сувда зарядни портлатиш, очиқ зарядни портлатиш деб қараш керак.
Ҳаракат камроқ бўлган автомобиль ва темир йўллари, алоҳида турган бинолар ва иккинчи даражали аҳамиятга эга бўлган бошқа қурилишлар учун, ўта мустаҳкам қурилишлар (пўлат ва темир-бетон кўприклар, пўлат ва темир-бетон копёрлар, элеваторлар, кўмир ювгич ва шу кабилар) учун, шунингдек ПА омборлари ва шундай объектлар баланд қирғоқларда (йирик сув йўлларигача бўлган масофаларни ҳисоблаганда) тўртинчи даражали шикастланиш қабул қилинади;
в) электрузатиш линиясигача бўлган масофаларни аниқлашда жинсни портлатиш билан сочиладиган бўлаклар учиши радиусининг қийматларидан келиб чиқиш зарур, чунки электрузатиш линияси зарбли ҳаво тўлқини таъсирига нисбатан чидамли конструкциялар тоифасига киритилган;
г) биринчи ва иккинчи даражали шикастланишларда марзаланган (атрофи дўнг қилиб айлантирилган) иморатларни (сақлаш жойларини) ташқи зарядлар деб қараш керак. Зарур бўлса иккинчи даражали шикастланишлардан каттасини ҳисоблашда марзаланган иморатларни баландлиги бўйича чуқурлаштирилган зарядларга тенглаштириб қабул қилиш керак.
д) 2П жадвалда коэффициентлар кенгроқ кўрсатилган. Ўша ёки бошқа қийматни хавфсиз масофа белгиланадиган объектни ҳолатига боғлиқ равишда танлаш зарур: ушбу объект қанча мустаҳкам бўлса, ҳисоблашда коэффициентни шунча кичик қилиб 2П жадвалда кўрсатилган қийматлар чегараларида қабул қилиш мумкин;
е) ПМни хоссалари хавфсиз масофани ҳисоблашда эътиборга олинмайди.
3.1.3. Агар ҳимояланаёиган объект бевосита зарбли ҳаво тўлқини таъсири тарқаладиган йўлда турган тўсиқни орқасида (қалин ўрмоннинг чеккасида, адир этагида) жойлашган бўлса, унда келтирилган формулалар билан аниқланган хавфсиз масофа кўпи билан 2 марта камайтирилиши мумкин.
3.1.4. Портлатишни тор водийларда (дараларда) ёки уйлар орасидаги кўчаларда ўтказилганда хавфсиз масофа 2 марта кўпайтирилиши мумкин.
3.1.5. Агар портлатиш жойидан кейин 1,5 радиусда девор, марза ва шу каби мустаҳкам тўсиқлар бўлса, унда бу тўсиқларга қарама-қарши йўналишда хавфсиз масофа: формула (10) бўйича ҳисобланганда 1,3 марта, а формуле (11) бўйича ҳисобланганда 1,4 марта кўпайтирилиши керак. .
3.1.6. ЗҲТ жароҳатлаш қобилиятини каматитриш учун қуйидаги усуллар қўлланилиши мумкин:
а) ташқи заарядни тупроқ билан кўмиш (тиқинлаш). Тупроқ қатлами заряд асосини барча майдони устидан заряд баландлигининг камида беш баробарига тенг бўлса, хавфсиз масофа 4 марта камайтирилиши мумкин. Кўмиш материаллари таркибида оғир нарсалар (тош, шағал ва шу кабилар) бўлмаслиги керак;
б) рамларни тавақаларини олиб қўйиш ёки деразаларни очиш ва уларни очиқ ҳолатда маҳкамлаш, дераза ўрнини мустаҳкам шчитлар билан маҳкамлаш ва шу кабилар;
в) қум билан тўлдирилган халта ёки қутилар билан ҳимоялаш.
3.1.7. ПА омборлари жойлашадиган ва шунга монанд ПА сақланадиган жойларни танлашда, шунингдек ПА омборларига нисбатан бошқа объектлар жойлашадиган жойларни танлашда зарбли ҳаво тўлқини таъсири бўйича хавфсиз масофалар 3П жадвалга мувофиқ қабул қилиниши мумкин.



Download 2,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   74




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish