Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ



Download 1,83 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/132
Sana09.06.2022
Hajmi1,83 Mb.
#647451
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   132
Bog'liq
BPI havfsizlik qoidalari

 
 
 
 
 


31 
II БОБ. ПОРТЛАТИШ ИШЛАРИНИ ОЛИБ БОРИШНИНГ УМУМИЙ ҚОИДАЛАРИ
 
 
1. Асосий қоидалар
§ 138. Портловчи моддалар зарядларини портлатиш техник ҳужжатлар (лойиҳалар, 
паспортлар, схемалар ва шу кабилар) бўйича бажарилиши керак. Бурғилаш-портлатиш ишларини 
амалга оширувчи ходим бундай ҳужжатлар билан имзо қўйиб ташиштирилиши керак.
§ 138.1. Қудуқ, хумлаш ва камерал зарядларини портлатиш учун, шу жумладан қурилиш 
объектлари, бинолар ва иншоотларни қулатишдаги портлатиш ишларини бажаришда, 
қудуқларни нимпортлатишда, тубкенгайтириш ва шовуш (муз кўчириш) ишларини, ботқоқдаги 
ишларни, сувости портлатиш ишларини олиб боришда, иссиқ массивларни портлатишда,
нимпортлатиш-портлатиш, сейсмоқидирув ишларини бажаришда, бошқа махсус ишларни 
ўтказишда лойиҳалар тузилиши керак. 
Мазкур Қоидаларда алоҳида айтилган ҳолатлардан ташқари, бошқа портлатиш ишлари 
паспортлар бўйича бажарилиши керак.
Ялпи портлатиш
1
билан портлатиш ишларини олиб борувчи ҳар бир корхона, паспортлар 
ва лойиҳаларни, худди шундай аниқ шароитларда бажариладиган ялпи портлатишлар 
лойиҳаларини ҳам ишлаб чиқишда асосий ҳужжат ҳисобланувчи бурғилаш-портлатишни 
бажариш бўйича намунавий лойиҳага эга бўлиши керак.
Қурилиш объектларидаги ялпи портлатишни бурғилаш-портлатиш ишларини бажариш 
лойиҳаси (ИБЛ) ва ишчи чизмаларга мувофиқ бажариш зарур.
Намунавий лойиҳа (ИБЛ) корхона (қурилиш) раҳбари буйруғи билан тасдиқланиши ва 
амалга киритилиши керак. Портлатиш ишларини пудрат усули билан бажарганда намунавий 
лойиҳа корхона-пудратчи томонидан тузилади ва тасдиқланади. Шунинг билан бирга уни 
буюртмачи ҳам тасдиқлайди.
Бурғилаш-портлатиш (портлатиш) ишлари лойиҳалари корхона (шахта, кон, карьер ва шу 
кабилар) раҳбари томонидан тасдиқланиши, ва бошқа масалалар билан бирга таркибида:
ишларни, бурғилаш-портлатиш ишларининг асосий параметрлари кўрсатилиш билан, хавфсиз 
ташкил этиш зарядларни тезлатиш усуллари; портлатиш тармоғи ҳисоблари; зарядлар ва шай-
патронлар тузилишлари; ПМ сарфи тахмини; хавфли зонани аниқлаш ва шу зонани, ҳамда унинг 
чегарасида бўлган объектларни (бинолар, иншоотлар, коммуникациялар ва шу кабиларни) 
ҳисобга олиб қўриқлаш; портлатиш ишлари ҳудудини шамоллатиш ва мазкур Қоидалар талабини 
аниқ шароитларда тўлдирувчи хавфсизликнинг бошқа чоралари бўйича қарорлар бўлиши керак.
Бошқа корхона объектларнинг хавфли зонасига тўғри келиб қолганда, уни раҳбарини
портлатиш ишлари бажариладиган жой ва вақт ҳақида камида бир сутка олдин ёзма равишда 
хабардор қилиш керак, бунда ушбу объектлардан одамларни мажбурий тартибда хавфли зона 
ташқарисига чиқариш ва бу ҳақида ялпи портлатишнинг масъул раҳбарини ёзма равишда 
хабардор этиш зарур.
§ 138.2. Паспорт ўша портлатиш ишларини олиб борадиган корхона (шахта, кон, карьер ва 
шу кабилар) раҳбари томонидан тасдиқланиши керак. Паспорт камида учта портлатиш асосида ва 
улар натижаларини ҳисобга олган ҳолда тузилади. Корхона (шахта, кон, карьер ва шу кабилар) 
портлатиш ишлари раҳбари ижозати билан тажрибавий портлатишлар ўрнига шундай 
шароитларда ўтказилган портлатишлар натижаларидан фойдаланишга рухсат этилади.
Паспорт таркибида қуйидагилар бўлиши лозим: 
а) шпур ёки ташқи зарядларнинг жойлашиш схемаси; ПАнинг номи; зарядлаш усули, 
шпурлар сони, уларни чуқурлиги ва диаметри, зарядлар ва шай-патронлар массаси ва тузилиши; 
зарядларни портлатиш усулларининг кетма-кетлиги ва сони; тикинлаш материали ва уни 
узунлиги, ёндирувчи ва назорат найчаларининг (оловўтар шнурни назорат кесмасининг) 
узунликлари; портлатиш (электрпортлатиш) монтажининг узунлиги (қаршилиги), сусайишлари 
кўрсатилган схемаси, забойларни шамоллатиш схемаси ва вақти; 
б) хавфли зона радиусининг ўлчами; 


32 
в) портлатиш ишларини бажариш пайтида порталувчи (уста-портлатувчи) ва ишчилар 
бекинадиган жойлар ҳақидаги кўрсатмалар; 
-------------------- 
1
Ялпи портлатиш деб, ерости ишларида – конда (шахта, карьерда) шамоллатиш ва ишларни қайтадан бошлаш учун 
кунлик ишни ташкил этишдаги ҳисоб-китоб билан кўзда тутилган нисбатан конда (шахта, учасикада) ишларни 
шамоллатиш ва ишларни қайта бошлашга талаб этилганидан ортиқча вақтда амалга оширладиаган портлатиш; очиқ 
усул билан қазиш ишларида – зарядланадиган иншоотлар узунлигидан қатъий назар, умумий портлатиш тармоғига 
уланган икки ёки ундан ортиқ хумдонлаш, қудуқлар ёки камериал зарядларни, шунингдек узунлиги 10 м дан ортиқ 
бўлган иншоотлардаги айрим зарядларини портлатиш. 
г) ўраб олиш ёки қўриқлаш постларини қўйиш, сақлагич қурилмалари, хамда хавфли зона 
ва портлатиш жойига кириб қолишдан сақлайдиган огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларни 
жойлаштириш ҳақидаги кўрсатмалар. 
Бундан ташқари парспортда газ ёки чанг бўйича хавфли бўлган шахталар учун газ (чанг) 
портлашининг олдини олиш бўйича махсус воситаларни сони ва жойлашган схемаси, шунингдек 
портлатиш режими кўрсатилиши керак.
Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   132




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish