Портловчи материаллар омборлари яшинҳимоясини лойиҳалаш ва қабул
қилиш
42. Лойиҳада қуйидагилар бўлиши керак:
- омборни барча ёндош қурилишлар билан биргаликдаги плани;
125
- тўғри зарбдан ҳимоя зоналарининг асосланган ва барча яшинҳимоялаш элементларининг ўлчамлари
кўрсатилган ҳисоби;
- яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялашнинг ҳисоби (агар зарур бўлса) ёки уни бажариш мақсадга
мувофиқ эмаслигини асослаш;
- барча конструкцияларни ишчи чизмалари;
- материаллар таснифи.
43. Ўрнатилган яшинҳимоя қурилмалари, фақат комиссия томонидан белгиланган тартибда қабул
қилингандан кейингина ишга туширилиши мумкин.
Яшинҳимояни текшириш
44. Яшинҳимоя момоқалдироқдан олдинги даврда, аммо 1 йилда камида бир марта, шунингдек корхона
(шахта, кон, карьер ва шу кабилар) раҳбари томонидан тайинланган, таркибида: энергетик (электромеханик) ёки
уни вазифасини бажарувчи шахс, ПА омбори мудири, ихтиёрида омбор бўлган портлатиш ишларининг раҳбари
бўлган комиссия томонидан шикастланиш аниқлангандан кейин текширилиши керак.
Яшинҳимоя қурилмаларини ташқи кўриги даврий, аммо 1 йилда камида бир марта омбор мудири
томонидан ўтказилади.
Яшинҳимояни текширишга қуйидагилар киради:
а) яшинҳимоя қурилмаларининг ташқи кўриги;
б) яшинҳимоя заминлагичлари қаршилигини ўлчаш;
в) яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмалари контактларининг ўтишли қаршилигини
текшириш.
45. Заминлагичларни қаршилигини ўлчаш тупроқ энг кўп қуриганда даврда бажарилиши керак.
Ёғингарчилик бўлган даврда музлаган қатлам бўладиган ҳудудларда, муз эриганидан кейин ўлчаш бажарилади.
46. Яшинҳимоя ташқи кўригининг натижалари далолатнома билан расмийлаштиради, заминлагичларни
ўлчашнинг натижалари илова қилинган шаклда кўрсатилган яшинҳимоя заминлагичлари ҳолати қайдномасига
киритилади.
47. Яшинҳимоя қурилмаларини ташқи кўриги (албатта дурбиндан фойдаланилган ҳолда) билан яшин қабул
қилгичлар, токқочиргичлар, пайвандланган ва бириккан жойлар, таянч мачталари ва яшиннинг иккиламчи
таъсиридан ҳимоялаш қурилмасини ер устидаги қисмлари ҳолати аниқланиши керак.
48. Яшинҳимояларни ташқи кўригида конуссимон учликни бутунлигини, уни оқартирилган қисми
ҳолатини, токқочиргичларга уланишнинг ишночли ва зичлигини, занглар борлигини, болтли бирикмалар
юзаларининг тозалагини аниқлаш зарур.
Конуссимон учлиги эриган ёки шикастланган ва кўндаланг кесимни 1/3 майдонидан ортиғи занглаган
яшинқочиргич янгисига алмаштирилиши керак.
Шикастланган рух қопламаси, оқартирилган қисми тикланиши, контакт юзадаги занглар кеткизилиши ва
бўшаган бирикмалар маҳкамланиши керак.
49. Токқочиргични ташқи кўригида эгилиш ва тугунлар йўқлиги, уланишларнинг ишночли ва зичлигини,
занг ва шикаст йўқлиги аниқланади.
Агар токқочиргичлар кўндаланг кесимини 50 мм
2
дан ортиқ қисми занглаган бўлса, унда улар янгисига
алмаштирилиши керак
50. Ёғоч таянчли мачталарни ташқи кўригида чиринди замбуруғ билан зарарланиш даражаси аниқланади,
агар у кўндаланг кесимни 1/3 майдонидан ортиқ бўлса, унда улар янгисига алмаштирилиши керак.
51.Электростатик индукциядан пайдо бўладиган яшиннинг иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмасини
ер устидаги қисмларининг ташқи кўригида, сетка ва токқочиргичларнинг бутунлиги, уланишларининг ишночли ва
зичлигини, занглаш даражаси текширилади.
Сетка ва токқочиргичларни кўндаланг кесимини 16 мм
2
дан ортиқ қисми занглаган бўлса, занглаган участка
алмаштирилиши керак.
52. Иккиламчи таъсиридан ҳимоялаш қурилмаларини текширишда, туташмаларни бутлиги, уларни ҳолати
аниқланади ва контактларни ўтишли қаршилиги ўлчанади, у мазкур Йўриқноманинг 12-бандида кўрсатилганидан
катта бўлмаслиги керак. Бунда барча заминланадиган элементларнинг иккиламчи таъсиридан ҳимоя
заминлагичлари билан боғланишини текшириш зарур.
53. Яшинҳимоя заминлагичлари қаршилигини ўлчаш, махсус электрўлчаш асбоблари ёки тупроқни
солиштирма қаршилиги катта бўлганда вольтметр-амперметрни учта ўлчовлари усули билан бажарилиши керак.
Бириккан жойларни қаршилиги микроомметр билан ўлчаниши керак. Ўлчанган қаршиликлар илова қилинган
шаклда кўрсатилган ПА омборидаги яшинҳимоя заминлагичлари ҳолати қайдномасига ёзилиши керак.
54. Учта электрод схемаси бўйича заминлагичлар қаршилигини ўлчашда, ток Т ва потенциал П
электродлар жойлаштирилган, 16-расмда кўрсатилган схемани қўллаш керак.
D
> 40 м бўлса
a
ни ўлчами должен
D
дан кам бўлмаслиги керак.
D
< 40 м бўлса
a
= 40 м. бўлади.
D
= 10 м бўлса
a
= 20 м бўлади.
126
Ўлчаш электродлари жойлашган жой яшинҳимоя лойиҳаланишида аниқланиши зарур. Яшинҳимоя
заминлагичларини қуришда ўлчаш электродларини ўрнатиш керак.
Ёрдамчи заминлагич сифатида ўлчанаётган заминлагич билан боғлиқ бўлмаган, ёнма-ён турган
яшинқочиргичларни заминлагичларидан биттаси қўлланилиши мумкин.
55. Заминлагич қаршилигини ўлчаш вольтметр-амперметрни учта ўлчовлари усули билан бажарилиши
мумкин.
17-расмда тўртта яшинқочиргичдан чиққан 4 та алоҳида заминлагичлар кўрсатилган. Рақамланиши № 1, 2, 3
деб кўрсатилган 3 та заминлагични қаршилигини ўлчаш (Ом) жуфт-жуфт қилиб бажарилиши керак:
I ўлчаш
a
R
R
2
1
,
II ўлчаш
b
R
R
3
1
,
III ўлчаш
c
R
R
3
2
,
шунга кўра ҳар бир заминлагични қаршилиги (Ом)
2
1
c
b
a
R
,
2
2
b
c
a
R
,
2
3
a
c
b
R
.
Заминлагич № 4 ни қаршилигини (Ом) олиш учун яна қўшимча иккита (тўртинчи ва бешинчи) ўлчашлар
ўтказилади:
Do'stlaringiz bilan baham: |