§ 237. Газ ажралиши ёки портловчи чанг мавжуд бўлган иншоотларни маъдан олиш
(олинадиган), тайёрлов (тайёрланадиган) забойларида ва алоҳида участкаларида портлатиш
ишларини, “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишувга кўра, корхона томонидан ишлаб
чиқилган ҳар бир забой (иншоот) учун аниқланган тартиботга риоя қилганда бажаришга йўл
қўйилади.
Тартиботда (режимда) забойни номи (кўмир, жинсли), портловчи модда ва портлатиш
воситаларининг тури, зарядлашни бошлашни ҳисобга олган ҳолда портлатиш ишларини олиб
боришнинг белгиланган вақти, забойни шамоллатиш, кўрикдан ўтказиш вақти, одамларни
чиқариш жойлари ва уста-портлатувчининг яширинадиган жой, чиқиб кетадиган ҳаво оқимининг
ҳаракат йўлида одамларни мавжудлиги кўрсатилади.
§ 238. Қуйидагилар тақиқланади:
а) маъданлар атрофидаги жинслар бўйича портлатиш усул билан бажариладиган тайёрлов
иншоотларнинг бош берк забойларидаги газли кўмир қатламларини бежирим бурғилаш;
б) стругкомбайинлари олдида туриб маъдан олиш забойларида кўмир массивини
бирламчи юмшатиш. Бу талаб одамлар бўлмаган кўмир камгаки, гидропортлатиш, геологик
бузилишлар бўлган зоналаридаги кўмир ва жинсларни тўлиқ майдалаб уриб туширишга жорий
этилади.
§ 239. Тегишли ПМни танлаш портлатиш шароитлари, забойдаги (иншоотлардаги)
ишларнинг хавфсизлик даражаси, шу жумладан § 11 да кўрсатилган, ва санаб ўтилган талабларга
45
мувофиқ сақлаш муҳитини яратиш заруриятига қараб корхона (шахта, шахта бошқармаси,
шахтасозлик бошқармаси) раҳбари томонидан тасдиқланиши керак.
§ 240. 1. II класс сақланмас портловчи моддаларни қўллашга:
а) горизантал, қия, тик ва вертикал кон иншоотларини
1
ўтказиш учун, амалдаги шахта
горизонтларидан шахта стволларини чуқурлаштиришни:
- забойда қўмир қатлами, ингичка қатлами, шунингдек метан ажралиши йўқ бўлиши;
- портлатишдан олдин забойни энг дўнг нуқтаси бўйича камида 20 см баландлик билан,
унинг чуқурлаштириладиган стволини сув босиши;
- забойни ихтиёрий нуқтасидан кўмир қатламигача (унга яқинлашган ҳолда) нормал
бўйича камида 5 м орқада қолиши шартларида рухсат этилади.
Агар иншоот, унга пластдан метан келишига йўл қўймайдиган яхлит тирак (крепь) билан
маҳкаланган бўлса, ҳамда ишлар хавфсизлиги бўйича ташкилот–эксперт билан келишилган
лойиҳа бўйича пластни изоляция қилиш ишлари олиб борилса, унда қўмир қатлами ва ингичка
қатлами кесиб ўтилганидан кейин II класс ПМни қўллаш мумкин;
1
Кейинги матнларда умумий номланиши – иншоотлар
б) газ ёки чанг бўйича хавфли шахталарни шурфлари ва стволлари сиртидан
ўтказиладиган забойларда, шу жумладан кўмир, жинс ва газ қўқисдан отилиши бўйича хавфли
қатламларни шу забойлар билан кесиб ўтишда:
- портлатишдан олдин забойнинг энг дўнг нуқтаси бўйича камида 20 см баландлик билан
забойни сув босиши шартида рухсат этилади.
Изоҳ.
Сунъий музлатилган жинсларда ёки сув оқими бўлмаганда стволни ўтказиш пайтида, ствол
забойини сувга бостириш ўрнига, ишлар хавфсизлиги бўйича эксперт–ташкилот билан
келишилган бошқа чоралар кўрилиши керак;
- стволда ва ундан камида 50 м узоқликда одамлар бўлмаганда портлатишни юзада амалга
ошириш шартида рухсат этилади;
в) жинсларини отилиш хавфи бўлган иншоотларда ларзали портлатиш пайтида,
полиэтилен идишдан сувни пуркатиб портлатиш билан ҳосил қилинадиган пуркалган сув
пардасини тумансимон парда билан бирга қўллаш шартида рухсат этилади.
Зарядларни портлатиш юзада ёки яширинадиган камерадан ва одамлар шахта бўлмаганда
бажарилиши керак;
г) “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишувга кўра, корхона раҳбари томонидан
тасдиқланган “Кўмир, жинс ва газ қўқисдан отилиши бўйича хавфли қатламларда кончилик
ишларини хавфсиз олиб бориш бўйича йўриқнома”га мувофиқ кўмир ва газ қўқисдан отилиши
бўйича хавфли қатламларда кўмир массивини торпедалашда (ичидан портлатишда);
д) лой ва қуйқа ёриб чиқиши бўйича хавфли бўлган участкаларда тўсиқусти сақлагич
ёстиқларини барпо этиш учун қудуқ зарядларидан фойдаланилганда;
е) “Саноатконтехназорат” ДИ органи билан келишувга кўра, корхона раҳбари томонидан
тасдиқланган “Камгак участкалардаги қулаши қийин бўлган томни юмшатишнинг усуллари ва
параметрларини танлаш бўйича йўриқнома”га мувофиқ механизациялашаган маъдан олиш
забойида қулаши қийин бўлган томни дастлабки юмшатишда рухсат этилади.
Санаб ўтилган ишларни бажаришда жинсларнинг қаттиқлигига ва портлатиш шартларига
боғлиқ равишда қуйидаги ПМлардан фойдаланиш мумкин:
- “а” бандда (стволларни чуқурлаштиришдан ташқари) ва “в” бандда санаб ўтилган
горизантал ва қия иншоотларни ўтказишда қаттиқлик коэффиценти f проф. М.М. Протодьяконов
шкаласи бўйича 7 дан кичик бўлган жинслар бўйича, шунингдек ихтиёрий қаттиқликдаги қулаши
қийин бўлган жинсларни юмшатишда – таркибида сенсибилизатор бўлмаган, тротилга (аммонит
6ЖВ, аммонил М-10 ва шу кабиларга) қараганда анча сезгир бўлганлардан;
- “а” бандда (стволларни чуқурлаштиришдан ташқари) ва “в” бандда санаб ўтилган
горизантал ва қия иншоотларни ўтказишда қаттиқлик коэффиценти f 7 дан 10 гача бўлган
жинслар бўйича таркибида гексоген ёки нитроэфирлар бўлган ПМларни фақат ўйиш (ўйиқ пайдо
46
қилиш) шпурларида қўлланилишига рухсат этилади. Қолган барча шпурларда таркибида
сенсибилизатор бўлмаган, тротилга қараганда анча сезгир ПМдан фойдаланиш зарур;
- горизантал ва қия иншоотларни ўтказишда қаттиқлик коэффиценти f = 10 ва ундан катта
бўлган жинслар бўйича ихтиёрий ПМдан фойдаланишга йўл қўйилади;
- “б”, “г”, “д” бандларда санаб ўтилган шароитларда портлатиш пайтида, шунингдек
стволларни чуқурлаштиришда ихтиёрий ПМдан фойдаланишга йўл қўйилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |