Государственная инспекция по надзору за безопасным ведением работ


Портловчи материалларни нотурар-жой бино, ертўла ва бошқа хоналарда сақлаш



Download 2,15 Mb.
bet52/79
Sana27.05.2022
Hajmi2,15 Mb.
#611313
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79
Bog'liq
ЕПБ при ВР узб печат

Портловчи материалларни нотурар-жой бино, ертўла ва бошқа хоналарда сақлаш
4.3. Нотурар-жой бино, ертўла ва бошқа хоналарда ПАни қисқа муддатли сақлашда, битта иморатдаги ПМнинг миқдори 3 т дан ва детонаторларни сони детонацияловчи ва оловўтар шнурларни ( ОШни ёқиш воситаларини) тегишли миқдори билан 10 минг донадан ошмаслиги керак.
Детонаторларни ички томонидан кигиз, ташқи томонидан металл лист қопланган ёғоч қутиларга жойлаштириши керак. Қутилар ПМдан 2 м узоқ масофага қўйилиши ва қулф билан бекитилиши керак.


Портловчи материалларни темир йўл вагонларида сақлаш
4.4. Икки ўқли алоҳида вагонда кўпи билан 3 т ПМ ёки 10 минг дона детонатор, 10 минг дон ноэлектрик детонатор (НСИ) ва 1000 м детонацияловчи шнурларни сақлашга рухсат этилади.
Тўрт ўқли алоҳида вагонда кўпи билан 6 т портловчи модда ёки 20 минг дона детонатор, 20 минг дон ноэлектрик детонатор (НСИ) ва 2000 м детонацияловчи шнурларни сақлашга рухсат этилади.
Айтилган ҳолларда биргаликда сақланадиган оловўтар шнур ва уни ёқиш воситаларининг миқдори чегараланмайди.
4.5. ПА билан биргаликда икки ўқли вагонда кўпи билан 1 т ПМ ёки 5 минг дона детонатор, 5 минг дон ноэлектрик детонатор (НСИ), 1000 м детонацияловчи шнур ва зарур миқдордаги оловўтар шнурларни (ОШни ёқиш воситаларини), тўрт ўқли вагонда эса икки баробар кўп ПАни сақлашга рухсат этилади.
4.6. ПМ, ТВ ва НПАни биргаликда сақлашга мўлжалланган вагонларни ёғоч тўсиқлар билан уч бўлинмага бўлиш керак. Вагоннинг четги бўлинмаси ПМ, ТВ ва НПАни сақлашга, ўртадагиси (тамбур) ПАни бериш учун хизмат қилади.
Бўлинмага кириш эшиклари бутун ва камида 1,8х0,9 м ўлчамга эга бўлиши керак.
4.7. ПАни сақлаш учун жиҳозланган вагонлар соз ва тормозга, тормозлаш майдончасига эга бўлиши керак. Кўмир ва озон алангаланадиган материалларни ташишда фойдаланилган вагонларга ПАни жойлаштиришдан олдин, уларни бу маҳсулотлардан тозалаш ва ишқорли сув билан ювиш зарур.
4.8. Вагонларнинг эшиклари зич бириктирилган ва ички томонидан юпқа тахта лист билан қопланган бўлиши керак. Вагонга кириш учун, унинг бир томонидан ичкарига очиладиган камида 1,8х0,9 м ўлчамга эга бўлган эшик ўрнатиш зарур. Вагон ўт ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши лозим.
4.9. ПАни бериш, шунингдек уларни қолдиқларини қабул қилиш фақат вагон боши берк ва захира йўлларда бажарилиши зарур ва бу йўллар билан саноат ва турар-жой қурилишлари, магистраль йўли орасидаги станция (ўтиш жойи) бошлиғи билан келишувга кўра аниқланадиган масофа, лекин камида 125 м бўлиши керак. Автомобиль траспортининг вагонга бориши учун қулай бориш жойи бўлиши керак.
4.10. ПА юкланган вагонлар билан ихтиёрий маневрларни бошлашда олдин, шунингдек бундай вагонлар йўлда ҳаракатланаётганда барча люклар ёпиқ, вагонлар кулф билан бекитилган ва пломбаланган бўлиши керак. ПА жойланган қути, халталар маҳкамланган бўлиши керак.
4.11. Тунги пайтларда ПА сақланадиган вагон боши берк ва захира йўлларда турса, у кўринадиган сигнал билан белгиланиши керак.
Қолганларида эса Ўзбекистон Республикаси ћудудида портловчи материалларни темир йўл транспортида ташиш қоидалари талабларига роия этилиши зарур.



Download 2,15 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   79




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish