Мосламаларни машинасозликда кўлланилиши, ишлаб чиқаришни унумдорлигини; ишлов бериш аниклигини; йигиш-текшириш ишлари унумдорлигини оширади, заготовкаларни ишлов беришдан олдин ишлов берилувчи кисмини белгилашни (разметка) йукотади, берилган операцияни мехнат унумдорлигини оширади, махсулот таннархини камайтиради, мехнат шароитини енгиллаштириб уни хавфсизлигини таъминлайди, дастгохларни технологик имкониятларини оширади ва купдастгохли хизматни таъминлаб ишчилар сонини камайтиради.
Дастгох мосламалари механик ишлов бериш жараёнида технологик системани асосий структура компоненти хисобланади.
Мосламани асосий функцияси – заготовкани урнатишни таъминлашдан иборатдир. Бу эса заготовкани базалаш ва махкамлашдан иборатдир. Базалаш урнатишда асосий роль уйнаб ишлов берилган детални параметрлари аниклигини таъминлайди.
Технологик операцияни бажариш учун ишлов берилувчи детални факат талаб килинган даражада базалабгина колмай, балким уни ишлов бериш жараёнида нормал холатда кечиши учун мосламага нисбатан кузгалмаслигини хам таъминлаш керакдир. Шунинг учун заготовкаларни мосламага урнатилганда 2 та асосий масала хал килинади, яъни махкамлаш билан уни кузгалмаслигини таъминлаш.
Куч узатмаларини асосий вазифаси заготовкаларни маълум куч остида кесиш учун бошлангич куч W ни хосил килишдир. Бундан ташкари куч узатмаларини заготовкаларни кабул килиш, юклаш ва туширишда механизациялаш ва автоматлаштиришда кулланилади, хамда мосламаларни буришда, дастгохларни ишга тушириб учиришда, деталларни ташишда кулланилади. Куч узатмалари механик энергияни маьум бир куринишини кесиш механизмларигакерарли кучка айлантириб беради.
Мосламаларда узатмаларни куйидаги турлари кулланилади: пневматик, гидравлик, пневмогидравлик, электрик, электромагнитли, хамда, вакуумли, кесиш кучи хисобига (дастгохни харакати хисобига) турлари кулланилади.
Пневматик узатмалар. Пневматик узатмалар учун бошлангич энергияни кисилган хаво бажаради. Пневмоузатмалар тез харакатлилиги, конструкциясини соддалиги, бошкарилиши осонлиги, ишлатишга ишончлилиги учун мосламаларда кенг кулланилади. Камчилиги: штокни бир меъёрда харакатланмаслиги, хаво босимини пастлиги (хаво кисилади).
Пневмоузатмалар таркибига: компрессор курилмаси, пневмоюритма, пневмоаппаратура (назорат, таркатиш, саклаш курилмалари), ҳаво қуврлари асосий кисимлари хисобланади.
Пневмоприводлар, тебранувчи, айланувчи, кузгалмас куринишида тайёрланади. Пневмоцилиндрлар нормалашган булиб, улар 50, 60, 75, 100, 125, 150, 200, 250, 300 мм оралигида булиши керак. Пневмоцилиндрларни бир томонлама ва икки томонлама харакатли килиб тайёрланади. Бир томонлама харакатли пневмоцилиндрларда поршенни оркага харакати пружина ёрдамида бажарилади. Икки томонлама пневмоцилиндрда бу харакат кисилган хаво ёрдамида бажарилади.
Пневмоцилиндрларни поршень ва цилиндр бириккан жойида ва штокни копкокдан утган жойларида жипслаштирувчи элементларни герметикликни таъминлаш максадида урнатилади. Бунинг учун ГОСТ 6678-80 буйича тайёрланган хлорвинил мойга чидамли резина ёки кожадан тайёрланган бурчак воротникли манжетлар, думалок кесимли кольцалар (халкалар) (ГОСТ 9833-80) ва мойга чидамли резинадан тайёрланган V-куринишли манжетлар кулланилади (ГОСТ 6969-80). Кольцани урнатиш учун цилиндрга Rа= 0,32 - 0,08 мкм. гадир-будурликда ишлов берилади. Манжетлар учун Rа=1,25-0,32 мкм гача жипслаштирувчи кольцо (халка) ёрдамида поршенни цилиндрга бириктиришда H7/f7 ёки Y8/f8 манжет ёрдамида H11/d11 ёки H12/d12 утказишда булиши керак. Бир томонлама харакатли цилиндрларга штокдаги куч ишчи юриш охирида пружинани қисилиш кучи купайгани сари камаяйиб боради.
Бизнинг холатимизда харакатланувчан люнет. Люнетлар асосан икки турда булади кузгалувчан ва кузгалмас. Кузгалувчан люнетлар суппорт группасидаги кареткага болт ёрдамида котирилади. Кузгалувчан люнетлар хам 2 ва 3 роликли гурухларга булинади. Кузгалувчан люнет 2 роликлик буганд деталнинг аниклиги камро булади. 3 роликлик люнет кескич харакатига мос хамакатланиб у юниш жарайонида радиал уришни камайтириб детални аниклигини оширади.
3 роликли люнетларнинг роликлари пастки ва устки роликлари бир укда ётган булиб ишлов берайотган детал укидан кочган булади. Яъни роликлар уки детал укидан четрокда умумий киймати 190...195 градус булган ораликда ётади. Бу харакатланувчан люнетни мустахкамлигини ошириб кескичга таянч вазифани утайди. Хамда люнетга утказилган деталь аник базаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |