38-назарий савол
Инвестициявий низоларни ҳал қилишнинг механизмларини таҳлил
қилинг
Инвестициявий низо бу чет эл инвестициялари билан боғлиқ бўлган ва
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чет эллик инвесторнинг инвестиция
фаолиятини амалга ошириши чоғида юзага келадиган низо ҳисобланади.
Инвестициявий низоларни ҳал қилишнинг механизмларини қуйидаги
тартибларда ҳал этилади:
Маъмурий тартибда;
Музокара тартибда;
Медиация тартибда;
Дипломатик ҳимоя тартибда;
Суд тартибда,
Халқаро арбитраж тартибда.
Маъмурий тартиб- Маъмурий тартиб бу низони ҳал этишнинг давлат
ички механизм бўлиб, ҳуқуқи бузилган шахс тегишли давлат органига низо
предмети юзасидан мурожаат қилади ва низо маъмурий тартиб таомиллар
асосида ҳал қилинади.
Музокаралар - бу тарафларнинг учинчи шахсларни жалб қилмасдан
юзага келган инвестициявий низони ҳал қилиш ҳисобланади.
Медиация - бу инвестициявий низони уни ҳал қилишга кўмаклашувчи
нейтрал мустақил воситачи ёрдамида ҳал қилиш ҳисобланади.
Дипломатик ҳимоя - бу халқаро ҳуқуқнинг ҳимоя механизми бўлиб, бир
давлат томонидан бошқа давлатга нисбатан ушбу давлатнинг халқаро
ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатлари натижасида етказилган зарар учун давлатга
жавобгарлиги тўғрисида даъво тақдим этиши ҳисобланади. Бу механизмнинг
хусусиятларидан бири дипломатик ҳимояни қўллашдан олдин қабул қилувчи
давлатдаги барча миллий ҳимоя воситалари қўлланган бўлиши керак.
Tижорат арбитраж судлари - халқаро тижорат битимлари бўйича
низоларни кўриш мақсадида тузилган. Низоли вазиятларда Инвестицявий
низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказ алоҳида ўрин эгаллайди.
Марказ Халқаро тараққиёт банки доирасида 1965 йилда Вашингтонда қабул
қилинган Конвенция билан тузилган. Ушбу инвестициявий низоларга
ихтисослашган халқаро арбитражнинг юрисдикцияси қабул қилинган
протоколлар билан янада кенгайди. Бунда Марказ нафақат инвестиция билан
5
боғлиқ низоларни, балки тижорат битимлари билан боғлиқ айрим низоларни
ҳам кўриб чиқиши мумкинлиги белгиланди. Инвестицияга доир
муносабатларга киришаётган хамкорлар инвестицияга оид низо чиккан
такдирда улар уз манфаатларини химоя килиш учун хукукий имкониятларни
топа олишларига ва ваколатли органлар томонидан чикарилган карорлар
ижро этилишига ишончлари комил булиши керак.
Бу уринда шуни кайд утиш жоизки, инвестиция конунчилиги чет эллик
инвесторларнинг ва чет эл инвестицияларини кабул килувчи давлатнинг
харакатларини, шу жумладан инвестицияга оид низоларни суд йули билан
хал килиш механизмини тартибга солишга тенг даражада каратилган
2
.
Инвестицияга оид низоларни тартибга солиш буйича халкаро марказ
тизимини шу нуктаи назардан куриб чикамиз. Зеро, у мазкур сохада шу
вактгача яратилган бундай тизимларнинг энг йириги хисобланади.
Инвестицияга оид низолар Марказ томонидан 1965 йилги давлатлар ва
чет эллик шахслар ўртасидаги инвестицияга оид низоларни хал килиш
тартиби тўғрисидаги Вашингтон конвенциясига мувофик хал килинади
3
.
Мазкур халкаро хужжат нафақат Узбекистон, балки минтаканинг барча
мамлакатлари учун хам мухим ахамият касб этади, чунки, уларнинг
аксарияти ушбу конвенцияга кўшилган ва демак, улар субъектларининг
инвестицияга оид низолари номи зикр этилган хужжатда кузда тутилган
тартибда кўриб чиқилиши мумкин.
4
Вашингтон конвенциясида низоларни
хал этиш таомилини тартибга солиш учун таклиф килинган нормапарни икки
гурухга ажратиш мумкин:
- ярашув таомилини амалга оширишга тааллукли нормалар;
- арбитраж ишини юритиш тартибини белгилайдиган нормалардир каби
гуруҳларга ажратилади
2
Доронина Н.Г., Семилютина Н.Г, Правовое регулирование иностранных инвестиций в России и
за рубежом. - М., 1993. - С. 4.
3
Самарходжаев Б.Б. Некоторые вопросы гарантий и мер защиты прав иностранных инвесторов
// Право и политика. - 2003. - № 8. - С. 91-95.
4
Самарходжаев Б.Б. Некоторые вопросы гарантий и мер защиты прав иностранных инвесторов
// Право и политика. - 2003. - № 8. - С. 91-95.
6
Do'stlaringiz bilan baham: |