9.2. Қурилиш кўтаргичлари
Қурилиш кўтаргичлари қурилиш-монтаж, пардозлаш ва таъмирлаш ишларида юк кўтарувчи мосламаларда қурилиш юклари ва одамларни бино ва иншоотларнинг қаватлари ва томига кўтариш (тушириш) учун мўлжалланган. Қурилиш кўтаргичларининг юк кўтарувчи органлари (қафас, кабина, платформа, чўмич, илмоқ, бункербадья, қамрагич ва б.) бикир вертикаль йўналтирувчилар бўйлаб ҳаракатланади.
Қурилиш кўтаргичлари мақсади, ўрнатиш усули, йўналтирувчилар конструкцияси, юк кўтарувчи органнинг тури ва кўтариш механизми, монтаж усули ва мобиллик даражаси бўйича таснифланади.
1) мақсади бўйича – юк кўтарувчи, фақат юклар учун мўлжалланган ва юк ва пассажир ташувчи – юк ва одам ташиш учун мўлжалланган.
2) ўрнатиш усули бўйича – иш жараёнида бинога нисбатан ҳаракатланадиган (кўчириладиган) ва стационар яъни бинога маҳкамланиб тиркаб қўйиладиган ва эркин турувчи бинога маҳкамланмайдиган.
3) юк кўтарувчи органни йўналтирувчи конструкциялари бўйича – осма (эгилувчан) ва бикир йўналтирувчилар. Бикир йўналтирувчига эга кўтаргичлар мачтали, скипли ва шахтали бўлади. Кўтаргични юк кўтарувчи органи унинг вазифа мақсадини белгилайди.
Юк кўтаргичларни мачтали ва шахтали турлари ишлаб чиқилади.
Қурилиш материалларини бинонинг томига ёки ҳавозаларга олиб чикиш, узатиб бериш ва қаватларга дераза ва эшик ўринлари орқали монтажчи, пардозчи ва бошқа ишчиларни чиқариб қуйиш учун мачтали қурилиш кўтаргичлари хизмат қилади.
Қўзғалувчан ва мустақил кўтаргичлар асосан баландлиги 12 м гача бўлган кам қаватли қурилишларда қўлланилади ва улар бир жойдан иккинчи жойга бузмасдан, 30 м гача бўлган қўзғалувчан кўтаргичлар эса, ўрта секцияларисиз олиб ўрнатилади.
9.1-расм. Мачтали қурилиш кўтаргичлари:
а — юк учун; б — юк ва одамлар учун.
9.2.1 Мачтали қурилиш кўтаргичи (9.1- расм, а) таянч рамаси 3, реверсив юк чиғири 4, вертикал мачта 7, мачта йўналтирувчиларида ҳаракатланувчи юк кўтаргич (стрела, платформа, монорельс) 1, бошқариш системасн ва сақлагич қурилмалардан иборат. Қўузгалувчан кўтаргичлар уларни автомобилларга тиркаб юриш мақсадида пневмоғилдираклар билан жиҳозланган бўлади ва улар иш пайтида винтли таянчлар 6 ёрдамида кўтариб қўйилади. Юк ва пассажир ташувчи кўтаргичларда (9.11- расм, б) посанги 8, резерв канатли барабан (зарур бўлганда қўшимча секциялар улаб мачтанинг баландлигини максимумга етказиш учун), каллак 9 ва унга ўрнатилган стрела 10 (мачтанинг баландлигини ўзгартиришда хизмат қилади), кабина ва агрегатлар бўлимининг тўсиғи 11 ҳамда кўтаргич мачтасини қурилаётган бино 13 га маҳкамлаш мосламаси 12 дан иборат.
Кутаргичлар материалларни узатиш ёки одамлари бинога ўтиши учун юқори ёки пастки майдончалар 2 билан жиҳозланган.
Қурилаётган биноларнинг қаватларига кўтарилган материалларни узатиб бериш учун турли хил усуллар ва қурилмалар қўлланади: пластформа 1 ни юки билан кутарувчи рама 2 бўйлаб суриш (9.12- расм, а), қиялик бурчагини ўзгартириш ва шарнирли бириктирилган гусёк 4 ли стрела 3 ни ҳаракатлантириш (9.12-расм, б), монорельс 5 ни юк билан мачтага нисбатан силжитиш (9.12- расм, в) ва шунга ўхшашлар. Бундай иш жиҳозларининг бўлиши бажариладиган ишларнинг юқори даражада хавфсизлигини таъминлайди, чунки ишчиларнинг қурилиш материалларини тушириш учун юк платформасига чиқишларига эҳтиёж қолмайди.
9.2-расм. Юк ташувчи иш жиҳозларини бино ичига киритиш қурилмаларининг схемаси.
Мачтали қурилиш кўтаргичлари қўзғалувчан хиллари автомобилларга тирқаб юриш учун пневмоғилдираклар билан жиҳозланган бўлади ва улар иш пайтида винтли таянчлари ёрдамида кўтариб қўйилади.
Мачтали қурилиш кўтаргичларининг асосий кўтаргичлари қуйидагилардан иборат: юк кўтарувчанлигини юк кўтариш баландлиги , юк кўтариш ва тушириш тезлиги , юкни горизонтал бўйича ҳаракатланиш масофаси , юкни вертикал бўйича ҳаракатлантириш масофаси , юк узатиш тезлиги , қўзғалувчан кўтаргичлар учун ғилдирак ўқлари орасидаги масофа (колея) ва база , белгиланган қувват , кўтаргичнинг конструктив ва умумий массаси , девор таянчлари кадами , иш унумдорлиги ва ва бошқалар киради.
Бу турдаги кўтаргичларнинг юк кўтарувчанлиги 500 кг, юк кўтариш баландлиги 70 м гача ва кўтариш тезлиги секундига 0,3...0,5 м гача бўлади (5.13-расм).
9.3-расм. Мачтали қурилиш кўтаргичлари: юк учун; юк ва одамлар учун.
Чўмичли кўтаргичлар (9.3- расм), сочилувчан материаллар ва қоришмалари бункерлар, аралаштирувчи машиналар ва майдалагичларга узатиб бериш учун хизмат қилади. Чўмичнинг ҳажми 1 м3, тезлиги минутига 60 м ни ташкил этади. Кўтаргич чуқурликка ўрнатилиб, у ер га чўмич 1 тушади, бу эса автомобилни бўшатиш ва чўмични тўлдиришни анча енгиллаштиради. Чўмич канат 2 ёрдамида йўналтирувчи 3 бўйлаб кўтарилади. Чўмични бўшатиш учун кўтаргичнинг йўналтирувчиси 3 маълум баландликда эгик шаклда бўлади, шу баландликка етгандан кейин чўмич ағдарилади ва бўшатилади.
|
|
9.4-расм. Чўмичли кўтаргич.
|
9.5- расм. Ағдарма чўмичли шахтали кўтаргич:
1 − шахта; 2 − клеть; 3 − ағдарма чўмич;
4 − бўшатувчи нов; 5 − қабул қилувчи нов.
|
Шахтали юк кўтаргичлар (9.4 расм) бетон, қоришма ва донали юкларни минора ва трубалар қуриш учун 250 м баландликкача кўтариб бериш учун ишлатилади. Чўмич юки билан туби чуқурланган металл шахтанинг ичида ҳаракатланувчи майдончага ёки клет 2 да жойлашади. Шахтага қабул қилувчи қурилма 5 ўрнатилган, у транспорт воситасидан қурилиш материалини бевосита ўзига тушириб олиш учун хизмат қилади.
Шахтали кўтаргичлар бинонинг ичига ҳам, ташқарисига ҳам ўрнатилади.
Шахтали кўтаргичлар бир ва кўп клетли бўлиши мумкин. Кўп клетлилари иккита юк ва иккита одамлар учун мўлжалланган кабиналарга эга бўлиб, ўртасида битта нарвонли тахта бўлади.
Қурилиш кўтаргичларининг техник иш унумдорлиги (т/соат):
,
бу ерда: − номинал юк кўтарувчанлик, т; − кўтаргичнинг юк кўтарувчанлигидан фойдаланиш коэффициенти ( = 0,6...0,8), − кўтаргичдан вақт бўйича фойдаланиш коэффициенти ( = 0,5...0,9); − бир соат давомидаги цикллар сони, ; − битта циклнинг давомийлиги, с;
,
бу ерда: юк кўтарувчи иш жиҳозининг вертикал ва горизонтал бўйлаб қўзғалишдаги машина вақти с; − юклаш-тушириш пайтида қўл билан бажариладиган ишлар учун сарф бўладиган вақт, с.
Юк кўтарувчи иш жиҳозлари бикир кўтаргичлар учун
Юк кўтарувчи иш жиҳозлари суриладиган кўтаргичлар учун
бу ерда: − юкнинг баландлиги (м), кўтариш-тушириш тезлиги ( ), − юкнинг туйнукда силжиш масофаси (м) ва тезлиги ( ).
Do'stlaringiz bilan baham: |