9.1.6. Чиғирлар(лебедкалар). (9.5-расм) Чиғирлар юкни вертикал кўтариш ва тушириш, шунингдек айрим холларда горизонтал йўналишда суриш учун қўлланилади. Улар умумий ва махсус ишларга мўлжалланган бўлади. Махсус ишларга мўлжалланган чиғирлар кран ва бошқа юк кўтариш машиналарининг таркибий қисми ҳисобланиб, юкни кўтариш ва тушириш, стрела қулочини ўзгартириш, юк ташийдиган аравачаларни юргизиш, кран конструкцияларини ўрнатиш ва демонтаж қилиш ишлари учун ишлатилади.
9.5-расм. Дастакли юритмали чиғир.
Чиғирлар тортиш органи турига қараб арқонли ва занжирли, барабанлар сонига қараб бир, икки ва кўп барабанли; барабан хилига қараб ариқчали, текис ва фрикцион бўлади.
Юкларни кўтариб туширувчи лебедкалар юк кўтарувчи лебедкалар дейилади.
Юкларни горизонталь йўналишда силжитувчи лебедкалар тортувчи лебедкалар дейилади.
Лебедкалар қўл кучи ѐрдамида ѐки электродвигатель ѐрдамида ҳаракатга келтирилади.
Қўл кучи ѐрдамида ишга тушириладиган лебедкалар (9.6-расм), аркон ўралувчи (ғалтак) барабан 3 ва барабанни айлантирувчи дастак 5 ва юк тортувчи орган занжир ѐки арқондан 2 иборат бўлади. Арқон ѐки занжирнинг бир учи барабанга маҳкамланади, иккинчи учи илгакка махкамланади.
9.6-расм. Чиғирнинг кинематик схемаси:
1-юк; 2-арқон; 3-барабан; 4-арқонни барабанга боғловчи мослама; 5-дастак.
9.7-расмда тортувчи лебедканинг кинематик схемаси кўрсатилган.
Бундай лебедкалар чиғир (ворот) дейилади. Чиғирларнинг узатиш нисбати дастак радиусини L, барабан радиусига R нисбатига тенг бўлиб, унча катта булмайди. Шунинг учун чиғирларнинг юк кўтарувчанлиги катта бўлолмайди. Юк кўтарувчанликни ошириш мақсадида чиғир барабани ва дастак ўртасига узатиш нисбати каттароқ бўлган узатмалар ўрнатилади. Бундай чиғирлар лебедкалар дейилади.
9.8-расм. Тортувчи лебедканинг кинематик схемаси:
1-юк, 2-арқон, 3-барабан, 4-тишли узатма, 5-дастак, 6-корпус.
Бундай лебедкаларда юк 1 тортувчи органга 2 махкамланади ѐки арқон учидаги илгакка илиб қўйилади. Арқоннинг иккинчи учи барабанга 3 маҳкамланади. Дастак 5 билан барабан 3 ўртасига тишли узатма 4 ўрнатилади. Тортувчи лебедкалар юкларни горизонтал йўналишда суришга хизмат қилади.
9.9-расмда юк кўтарувчи лебедканинг кинематик схемаси кўрсатилган. Юк кўтарувчи либедкаларда юк бирор баландликка кўтарилади. Кўтариш баландлигидан баландроққа мувозанатловчи блок 2 ўрнатилади. Бу блок ўз ўқи атрофида айланма ҳаракат қилиш имконига эга. Юк кўтарувчи арқоннинг 3 бир учи барабан 5 га маҳкамланади. Арқоннинг иккинчи учи мувозанатловчи блокдан ўтказилади ва унга юк 1 осилади. Барабан 5 билан дастак 6 ўртасига тишли узатма 4 ўрнатилади.
9.9-расм. Юк кўтарувчи лебедканинг кинематик схемаси:
1-юк, 2-мувозанатловчи блок, 3-арқон, 4-тишли узатма, 5-барабан, 6-дастак.
Do'stlaringiz bilan baham: |