Глоссарий Баланс ҳисоботи


Бизнеснинг ташкилий ҳуқуқий шакллари



Download 81,29 Kb.
bet8/19
Sana26.02.2022
Hajmi81,29 Kb.
#472781
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
Biznes reja tuzish fani

Бизнеснинг ташкилий ҳуқуқий шакллари.
Бизнеснинг қандай шакллари мавжуд. Одатда ўз фаолиятини энди бошлаган тадбиркор олдида бўлажак фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шакллини танлаш масаласи туради. Хукукий шахс ёки якка тадбиркор бўлиш керакми, агар хукукий шахс бўладиган бўлса қандай бўлади, деган саволлар кўндаланг туради. Кўп ҳолларда, бундай муҳим қарор, жиддий танловсиз ва унинг оқибатларини тушунмаган ҳолда, қабул қилинади. Ҳақиқатдан ҳам, бундай танлов бўйича универсал маслаҳатлар беришнинг иложи йўқ. Ўзининг ҳолати учун энг яхши танловни бўлажак тадбиркорнинг ўзи амалга оширади. Тадбиркорликнинг ташкилий-ҳуқуқий шаклини танлаш учун барча мавжуд шакллар ҳақида тасаввурга эга бўлиш мақсадга мувофиқ бўлар эди. Сўнгра уларнинг ичидан энг яхши-оптимал вариантни танлаш керак. Бўлажак корхонанинг ташкилий –ҳуқуқий шаклини танлашда уларнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиш керак. Бундан мақсад кейинчалик бирон-бир ҳўжалик операциясини ёки бирор масалани ечиш учун компанияни қайдадан рўйхатдан ўтказиш кераклиги маълум бўлиб қолмасин. Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 1 январдан бошлаб, амалдаги қонунчилигига мувофиқ, кичик тадбиркорлик субъектларига қуйидагилар киради: якка тадбиркорлар, унча катта бўлмаган фирмалар ва ўртача йиллик ходимлари сони 100 киши атрофида бўлган кичик корхоналар. Қуйидаги хукукий шахслар кичик тадбиркорлик субъектлари бўлиши мумкин:
- хусусий корхона
- масъулияти чекланган жамичт (МЧЖ);
- қўшимча масъулиятли жамият (ҚМЖ);
- тўла ҳамкорлик;
- коммандит-ҳамкорлик; - ишлаб чиқариш ҳамкорлиги.
Кичик тадбиркорлик субъектлари тадбиркорлик фаолиятининг ҳар қандай тури билан шуғулланишлари мумкин ва фақат бу фаолият Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунлари доирасида бўлиши керак. Шуни билиш жоизки, бизнес билан хукукий шахсни шакллантириб ёки уни шакллантирмай ҳам шуғулланиш мумкин. Хукукий шахс шакллантириш орқали корхона тузиш афзаллиги шуки, бу ҳолда сиз бизнеснинг исталган тури ва йўналиши бўйлаб фаолият олиб бора оласиз. Бу вазиятда бухгалтерия ҳисобининг олиб борилишини зарурлиги ва мураккаблиги, нақд ҳисоб-китобларнинг чекланганлиги камчилик ҳисобланади.
Ўз навбвтида, хукукий шахс шакллантирмай бизнес тузиб, сиз бизнеснинг шундай қизиқарли соҳалари билан шуғулланиш имкониятидан маҳрум бўласиз:
• мехмонхона ташкил этиш;
• хукукий шахсларга капитал қурилиш бўйича хизмат кўрсатиш;
• қурилиш монтаж ишлари; • улгуржи савдо;
• барча турдаги нефть маҳсулотларини реализация қилиш;
• умумий овқатланиш соҳасида хизмат кўрсатиш;
• телекўрсатувларни тарқатиш тармоғига хизмат кўрсатиш ва кабел тармоқлари орқали телерадиодастурларни узатиш;
• брокерлик ҳамда баҳолаш фаолияти ва бир қатор бошқа йўналишлар. Ўз ишингизни очишдан бурун сиз корхонангиз қандай-ташкилий-ҳуқуқий шаклга эга бўлишини билишингиз зарур. Амалиётнинг кўрсатишича, Ўзбекистонда тадбиркорликнинг энг кенг тарқалган ташкилий-ҳуқуқий шакллари қуйидагилар ҳисобланади;
• хукукий шахс шакллантирмай – якка тадбиркорлик, бу ҳолда бизнес жисмоний шахс томонидан олинган рўйхатдан ўтказиш гувохномаси асосида юритилади;
• хукукий шахсни шакллантириб:
а) хусусий корхона (бир жисмоний шахс – мулкдор томонидан тузилган ва бошқариладиган тадбиркорлик тшкилоти).
б) масулияти чекланган ва қўшимча масулиятли жамиятлар (МЧЖ ва ҚМЖ) (ёлланма директор томонидан бошқариладиган, бир ёки бир неча жисмоний шахс ёки хукукий шахс томонидан тузиладиган хўжалик жамияти) с) Акциядорлик жамияти (АЖ) (Низом фонди маълум миқдордаги акцияларга бўлинган жамият. АЖда ҳар бир бошқарув органи функцияси тақсимланган кўп босқичли бошқарув мавжуд) д) унитар корхона. Унитар корхона деб мулкдор томонидан унга бириктирилган мулкга ҳақдор бўмаган тадбиркорлик ташкилотига айтилади.

Download 81,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish