Муаммоли ссудалар- қайтарилиш муддати келган, лекин банк мижозининг тўловга ноқобиллиги туфайли тўланмаётган ссудалардир.
Муддати узайтирилган кредит - айрим ҳолларда кредитни қайтариш муддати келмасдан аввал қарздор томонидан банкка тақдим этилган иқтисодий асосланган ёзма илтимоснома асосида кредитни қайтариш муддатини кейинроққа сурилиши тўғрисида филиал кредит комиссиялари қарорлари асосида Бош банк кредит қўмитаси билан келишилган ҳолда ижобий қарор қабул қилинган қарзлар.
Муддати ўтган кредитлар - кредит шартномасида белгиланган қайтариш муддати, шунингдек, гарчи уларнинг муддати узайтирилган бўлса, узайтириш муддати ҳам тугаган қарзлардир. Муддати ўтган кредитлар иқтисодий моҳиятига кўра қайта расмийлаштирилган ҳисобланади, чунки кредит шартномасида муддати ўтқазиб юборилганлиги учун оширилган фоиз ставкаларини қўллаш кўзда тутилади.
Муддати ўтган кредитлар-қарздор томонидан кредит шартномасида кўзда тутилган тўлаш шартлари ва жадвали бузилганҳамда асосий қарз ва унга доир фоизларнинг навбатдаги тўлови муддати етиб келгандан сўнг тўланмаган кредитлар.
Муддатли кредит - кредит шартномасига кўра тўлав муддати ҳали етиб келмаган ссудадир.
Ностро ҳисобварағи-бир банкнинг бошқа банкдаги ҳисобварағи.
Нота - (карз мажбурияти) (note) - қиска муддатли (3-6 ой) пулли дастак булиб, банк билан келишув асосида карз олувчининг уз номига чикарилади, бозорда жойлаштирилиши кафолатланади ва сотилмаган ноталар сотиб олинади, резерв кредитлар билан таъминланади. Кенг таркалган ноталар – Евроноталардир.
Облигация- “Облиго” – лотинча тилида “Карз олиш” мазмунини билдиради. Эмитентга облигация эгаси томонидан маьлум бир пул маблагини киритганлиги ва унда курсатилган муддатда номинал кийматини хамда кушимча фоиз тулаб бериш мажбуриятини гувохловчи кимматли когоздир. Облтгация унинг эгасига эмитентнинг ишини бошкаришда катнашиш хукукини бермайди.
Облигациялар - заём олувчиларни (эммитентини)ва кредитларни (инвесторни) муносабатларини расмийлаштирувчи кимматли коғоз булиб, эммитентини белгилаб пул суммасини келишилган вактда тулаш шартини ифода килади.
Овердрафт - контокоррент ҳисоб рақамининг махсус шакли ҳисобланади. Унинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, банк мижознинг асосий “талаб қилиб олингунча” депозит ҳисоб рақамида қисқа муддат мобайнида дебетли (қопланмаган) қолдиқ бўлишига рухсат беради. Овердрафт ҳисоб рақамидан фойдаланиш хуқуқи энг ишончли мижозларгагина берилади.
Опцион (option)- шартнома (кимматбахо коғоз) булиб, харидорга маълум бир кимматбахо коғоз ёки товарни белгиланган муддатдан сунг ёки маълум бир давр ичида катъий белгиланган нархларда сотиб олиш ёки сотиш хукукини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |