Экзопептидазалар
– пептидларнинг охирги боғини узувчи
ферментлар бўлиб, аминокислота ажралиши билан боради. Уларнинг қуйидаги
турлари фарқланади: карбоксипептидазалар А ва В, аминопептидазалар,
дипептидазалар.
82.
Эластин –
эластик толаларинг асосий оқсили саналиб, хужайраларо
бўшлиқда кўп бўлади, уларга тери, қон томирларнинг девори, бойламлар ва ўпка
киради. Резина каби хусусиятларни хосил қилиб берувчи модда – гликопротеин
мол. массаси 70 кД тенг.
83.
Эндопептидазалар
– ферментлар, полипептид занжириниг ички
қисмидаги пептид боғларни узувчи фермент. Уларга пепсин, реннин, гастриксин,
трипсин, химотрипсинлар киради .
84.
Энзимодиагностика
– фермент концентрацияси асосида ташхис
қўйилувчи усул саналади. Индикатор ва маркер ферментлар бўлиб, уларнинг
концентрациясини ўсиши тегишли аъзода патологик холат мавжудлигидан
далолат беради.