Клубнинг яна бир аъзоси – Д.Медоуз ва унинг ҳамкасблари фикрига кўра, инсоният глобал ҳалокат ёқасида турибди. Энг аввало, табиий ресурсларни қазиб олиш, ўзлаштириш ва ишлаб чиқаришнинг ўсишини онгли тарзда чеклаш, тартибга солишга йўналтирилган тегишли чора-тадбирларнинг амалга оширилишигина ушбу ҳалокатнинг олдини олиш имконини беради. Аммо гап фақат шунда эмас. Фан-техника тараққиёти мезонларини тушунишга нисбатан олимлар янгича ёндашиши ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Фанда ҳозиргача ишлаб чиқариш қувватларини узлуксиз оширишга асосланган ёндашув пешқадамлик қилиб келади. «Ўсиш чегаралари» ўсиш чексиз давом этиши мумкин эмаслигини кўрсатди. Инсоният миқдордан сифат фойдасига воз кечиши лозим бўлган фурсат келди.

1991 йили Рим клуби инсониятга навбатдаги бирдамлик ҳақидаги чақириқ билан мурожаат қилди. Клуб тақдим этган «Биринчи глобал инқилоб» докладида мавжуд глобал муаммолар ретроспектив таҳлил қилинади ва инсониятни қутқаришнинг янги дастури таклиф қилинади. Жаҳон ҳамжамияти тақдири глобал муаммоларнинг муҳимлиги тушунилиши ва уларнинг ҳал қилинишига ҳар бир одам ҳисса қўшишига боғлиқ бўлиб қолмоқда. Фақат яқин ва ялпи хавф қаршисида бирлашган тақдирдагина инсоният ўзининг яшаб қолишини таъминлашга йўналтирилган ҳаракатларни биргаликда амалга ошириш учун ўз хоҳиш-иродасини намоён этишга қодир. Шу боис биз жаҳон миқёсида бирдамликка чақирамиз, дейилади докладда.