Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet322/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Жигар классик бўлакчалари
жигарнинг структура-функционал бирлиги 
ҳисобланади. Классик жигар бўлакчалари кенглиги 1,5мм дан ошмайдиган кўп 
бурчакли призма шаклидаги тузилмалар бўлиб, бир-биридан юпқа 
бўлакчалараро бириктирувчи тўқима билан ажралиб туради, шунинг учун 
жигар бўлакчаларининг чегараси аниқ кўринмайди. Бириктирувчи тўқимада 
бўлакчалараро артерия, вена ва ўт йўллари - 
«жигар триадалари»
жойлашган. 
Бириктирувчи тўқима фақат қон томирлар атрофидагина учрайди, шу сабабли 
жигар бўлакчаларининг чегарасини жигар триадалари билан аниқлаш 
мумкин.Ушбу бўлакчалараро бириктирувчи тўқима чўчқа ва айиқ жигарида 
яхши ривожланган бўлади, шунинг учун жигар бўлакчалари яққол ажралиб 
туради. Одам жигарида бўлакчалараро бириктирувчи тўқиманинг қалинлашиши 
жигар циррозида кузатилади. Жигар бўлакчалари жигар пластинкалари ва улар 
орасидан ўтувчи синусоид қон капиллярлардан ташкил топган. Жигар 
пластинкалари жигар ҳужайралари - 
гепатоцитлардан
иборат. Ҳар бир 
бўлакчанинг марказида марказий вена жойлашган, жигар пластинкалари ва 
синусоид капиллярлар
эса унга қараб радиал йўналган бўлади. Синусоид 


капиллярлар деворида икки типдаги эндотелий ҳужайралари бўлади. Биринчи 
типдаги ҳужайралар органеллалари кам бўлган ясси эндотелий ҳужайраларидан 
иборат 
бўлса, 
иккинчи 
типдаги 
ҳужайраларни 

юлдузсимон 
ретикулоэндотелиоцитлар ѐки Купфер ҳужайралари ташкил этади. Купфер 
ҳужайралари моноцитлардан келиб чиққан фагоцитларга хос тузилган бўлиб, 
ўсимталарга эга, цитоплазмасида кўпгина лизосомалар ва фагосомалар тутади. 
Ёт 
(зарарли) 
моддаларни 
фагоцитоз 
қилиш 
вақтида 
юлдузсимон 
ретикулоэндотелиоцитлар синусоид капиллярлар деворидан ажралиб, эркин 
макрофагларга айланиши ҳам мумкин. Жигар бўлакчасининг четки 
қисмларида ва марказий вена атрофидагина синусоид капиллярлар деворида 
базал мембрана мавжуд, қолган жойларида базал мембрана бўлмайди. Бу 
жойларда синусоид капиллярлар девори фақатгина эндотелий ва Купфер 
ҳужайраларидан иборат (расм 13).
 
Расм.16.14. 
Жигар 
синусоид 
капиллярининг тузилиши схемаси: 1 
— юлдузсимон макрофаг (Купфера 
ҳужайраси); 2 — эндотелиоцит: а — 
пора 
(тўрсимон 
зона); 

— 
перисинусоидал 
бўшлиқ 
(Диссе 
бўшлиғи); 4 — ретикуляр толалар; 5 
— липоцит (б) ѐғ томчилари; 6 — Pit 
ҳужайраси (жигар табиий киллери- 
донадор 
лимфоцит); 

— 
гепатоцитларнинг зич контактлари; 8 
— десмосома; 9 — ўт капилляри. 
Синусоид капилляр девори билан гепатоцитлар ўртасида 
перисинусоидал 
бўшлиқ ѐки Диссе бўшлиғи
мавжуд. Эндотелий ҳужайраларининг бир-бири 
билан бириккан жойларида майда тешикчалар бўлиб, улар орқали қон плазмаси 
Диссе бўшлиғига тушади. Лекин қоннинг шаклли элементлари бу 
тешиклардан ўта олмайди. Баъзи патологик ҳоллардагина қон шаклли 
элементлари Диссе бўшлиғига ўтиши мумкин. Диссе бўшлиғида қон плазмасидан 
ташқари 
гепатоцитларнинг 
микроворсинкалари, 
баъзан 
Купфер 
ҳужайраларининг ўсимталари, жигар пластикаларини ўраб турувчи аргирофил
толалар ҳамда 
перисинусоидал липоцит
ҳужайраларининг ўсимталари бўлади. 
Перисинусоидал липоцитлар катталиги 5-10 мкм атрофидаги нотўғри шаклга 
эга ҳужайралар бўлиб, гепатоцитлар орасида жойлашади. Уларнинг оз 
миқдорда калта ўсимталари бўлиб, цитоплазмасида доимо ѐғ томчилари тутади. 
Липоцитлар ѐғда эрувчи витаминларни (витамин А ни) тўплашда ва 
фибробластларга ўхшаб толалар ишлаб чиқаришда қатнашади, деган тахминлар 
бор. Баъзан Диссе бўшлиғида яна бир ҳужайра – 
чуқурча ҳужайралари ѐки
рit 
ҳужайралари 
ҳам учрайди. Улар катта донадор лимфоцитлар турига киради. 
Рit-ҳужайралар юмалоқ ѐки овал шаклга эга бўлиб, йирик ядроси бўлади. 


Цитоплазманинг гепатоцитларга қараган қисмида кўпгина узун ва эгри-бугри 
секретор доначалар тутади. Рit-ҳужайралари табиий киллерлик вазифасидан 
ташқари эндокрин вазифани ҳам бажаради. Шунга кўра ушбу ҳужайралар 
жигарнинг ҳолатига кўра қарама-қарши фаолият олиб бориши мумкин, яъни 
патологик ҳолатларда табиий киллерлар сифатида зарарланган гепатоцитларни 
парчалайди, тузалиш даврида эса эндокрин фаолиятини намоѐн этади, бунда улар 
гепатоцитлар пролиферациясини кучайтирувчи фактор ишлаб чиқаради.
Жигар пластинкаларида гепатоцитлар икки қатор бўлиб жигар тўсинларини 
ҳосил қилади, ушбу тўсинларда гепатоцитлар орасида ўт йўлларининг 
бошланғич қисми бўлган ўт каналчалари жойлашади. Ўт каналчаларининг 
хусусий девори бўлмайди, улар гепатоцитлар мембраналари орасидаги тор 
ѐриқдан иборат. Демак, ўт каналчаларининг девори гепатоцитларнинг 
цитоплазматик мембранасидан иборат. Ўт каналчалари ҳужайралараро бўшлиқ 
билан алоқа қилмайди, чунки ўт каналчалари ҳосил бўлишида гепатоцитлар 
бир-бири билан десмосома ва зич бирикиш ҳосил қилади. Бу эса ўт 
таркибидаги моддаларнинг ҳужайралараро бўшлиқ орқали қонга ўтишига йўл 
қўймайди. 
Жигар ҳужайралари - 
гепатоцитлар
кўп бурчакли (полигонал) шаклидаги 
йирик ҳужайралар (диаметри 20-25 мкм) бўлиб, жигар ҳужайра 
элементларининг 60% ини ташкил қилади. Гепатоцитлар синусоид 
капиллярлар ва ўт каналчалари билан алоқада бўлгани учун уларда икки қутб 
фарқланади: қон капиллярларига қараган синусоидал (томирли ѐки васкуляр) 
ва ўт каналчаларига қараган билиар қутблари. Гепатоцитларнинг синусоидал 
юзаси кўпгина микроворсинкаларга эга ва улар Диссе бўшлиғига чиқиб 
туради. Жигар ҳужайраларининг ядроси овал ѐки юмалоқ бўлиб, турли хил 
катталикка (7 дан 16 мкм гача) эгадир. Бир ядроли гепатоцитларнинг 10-20% 
ининг хромосома тўплами диплоид бўлса, қолганлари тетраплоид ѐки 
полиплоид тўпламга эга бўлади. Икки ядроли гепатоцитлар ҳам кўп учрайди. 
Йирик ядроча ядрода эксцентрик жойлашади. Уларнинг сони 4-6 тагача 
бўлиши ҳам мумкин. Гепатоцитлар цитоплазмаси турли хил органеллаларга 
бой. Уларда 2,5 мингга яқин митохондриялар бўлиб, цитоплазмада деярли 
бир хил тарқалган. Донадор эндоплазматик тўр яссилашган каналчалардан 
иборат бўлиб, рибосомалар каналчалар деворига зич бирикади. Силлиқ 
эндоплазматик тўр найча ѐки пуфакчалардан тузилган бўлиб, цитоплазмада 
тўп-тўп ѐки тарқалган ҳолда жойлашади. Донадор эндоплазматик тўр қон 
оқсиллари синтезида, силлиқ эндоплазматик тўр гликоген метаболизмида 
иштирок этади. Гликоген жигар ҳужайрасининг муҳим ва доимий таркибий 
қисми ҳисобланади. Донадор эндоплазматик тўр каналчалари атрофида ѐғ 
кислоталари алмашинувида иштирок этувчи 
пероксисомалар
жойлашади.
Голжи мажмуаси кучли ўт суюқлиги ишлаб чиқариш вақтида гепатоцитнинг 
билиар юзасига қараб силжийди. Голжи мажмуаси атрофида алоҳида ѐки 
гуруҳ бўлиб жойлашган лизосомаларни кўриш мумкин.
Овқат қабул қилгандан 3-5 соат (максимум 10-12 соат) дан сўнг 
гепатоцитлар цитоплазмасида гликоген миқдори ошади. 24-48 соатдан сўнг 
эса гликоген глюкозага айланади ва цитоплазмадан йўқолади. Ёғли овқат 


истеъмол қилгандан сўнг, бўлакчаларнинг периферик зонасида гепатоцитлар 
цитоплазмасида ѐғ томчилари пайдо бўлади. Баъзи касалликларда, масалан 
алкоголизм, бош мия травмаси, нурланишда ѐғ тўпланиши патологик ҳолатга 
ўтиши, яъни гепатоцитларнинг семириши кузатилади. 
Жигар пластинкаларини ҳам эндокрин, ҳам экзокрин вазифаларни 
бажарувчи мураккаб безнинг секретор охирлари деб ҳисоблаш мумкин. 
Чунки жигар ҳужайралари бир томондан глюкоза, қон плазмаси 
оқсилларини, липопротеидлар ва бошқа қатор моддаларни ишлаб, уларни 
қонга чиқарса, иккинчи томондан - ўт суюқлигини ҳосил қилиб, уни ўт 
йўллари орқали ўн икки бармоқли ичакка ажратади. Жигар секретор 
фаолиятининг ўзига хос кундалик ритми мавжуд бўлиб, унда кундузи кўпроқ 
ўт суюқлиги ҳосил бўлса, кечаси - кўпроқ гликоген синтезланади. Ўт 
суюқлиги билан қон жигар бўлакчаларида қарама-қарши йўналишда, яъни 
қон бўлакча марказига қараб, ўт суюқлиги эса марказдан бўлакча чети томон 
ҳаракат қилади. Бу классик жигар бўлакчасининг асосий хусусиятларидан 
биридир. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   318   319   320   321   322   323   324   325   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish