Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet276/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ТЕРИ ҲОСИЛАЛАРИ 
Тери ҳосилаларига тер, ѐғ ва сут безлари, сочлар ва тирноқлар киради. 
Сут безларининг тузилиши ва фаолияти жинсий аъзолар иши билан узвий 
боғланган бўлгани учун, улар шу аъзолар билан қўшиб ўрганилади. 
 
Тер безлари 
Тер безларининг вазифаси – терморегуляция, экскретор. Тер безлари
секрет маҳсулотини ташқи муҳитга чиқаришига кўра мерокрин (эккрин) ва 
апокрин (секрети оқсилларга бой) турларга бўлинади. Мерокрин безлар тер 
безларининг асосий қисмини ташкил қилса, апокрин безлар терининг айрим 
соҳаларида (қўлтиқ ости, аногенитал соҳа, пешона териси) учрайди. 
Тер безлари оддий тармоқланмаган найсимон безларга киради, сони 3,5 
миллионгача етади. Тер безларининг секрети 98% сув, 2% қуруқ моддадан 
иборат. Қуруқ модда органик ва ноорганик моддалардан ташкил топган. Тер 
безининг охирги секретор бўлимлари дерманинг чуқур қатламларида 
жойлашади, чиқарув найчалари дерма ва эпидермисдан ўтиб, тери юзасида 
тешикчалар ҳосил қилади. Безнинг охирги булими без ҳолатига қараб 
кубсимон ѐки цилиндрсимон эпителийдан иборат бўлади (расм 15.3). 
Ҳужайра цитоплазмаси оч базофил бўлиб, ўзида, ѐғ, гликоген ва пигмент 
киритмаларини тутади. Секретор ҳужайралар ичида оқиш ва қорамтир 
ҳужайралар тафовут қилинади. Оқиш ҳужайралар сув ва металл ионларини, 
қорамтирлари эса органик макромолекулаларни ажратади. Секретор 
ҳужайралари тагида, базал мембранада, миоэпителиал ҳужайралар 
жойлашади. Миоэпителиал ҳужайраларни ўз ўсимталари билан без охирги 
бўлакларини ўраб туради. Охирги бўлимдан чиқарув найлари бошланади.
Бу найлар икки қаватли кубсимон эпителийдан иборат бўлиб, 
ҳужайраларнинг усти кутикула билан қопланган. Чиқарув найлари 
эпидермисдан эгри-бугри бўлиб ўтади. Эпидермис соҳасида чиқарув 
найининг девори ясси ҳужайралар билан қопланган. Апокрин тер 
безларининг охирги секретор бўлимлари анчагина йирик бўлиб,
организмнинг балоғатга етган давридан бошлаб ишлайди. Апокрин безлар 
фаолияти жинсий безлар ҳолати билан узвий боғлиқ. Ментструал, 
пременструал ва ҳомиладорлик даврларида бу безларнинг секретор фаолияти 
ошиб кетади. 



Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   272   273   274   275   276   277   278   279   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish