тиреглобулиннинг парчаланиши - протеолиз. 3) ҳосил бўлган тироксин ва
трийодтиронинларни қонга чиқарилиши.
Расм 10.6. Тироцит ва секреция
жараѐни:
1-капилляр;
2-перикапилляр
бўшлиқ;
3-тироцит
ва
эндотелиоцитнинг
базал
мембранаси (ўқ билан қайта
ишланадиган
моддаларнинг
харакат йўналиши келтирилган);
4-донадор эндоплазматик тўр; 5-
Голжи мажмуаси;
6-гликопротеид
тутувчи
секрет
пуфакчаларининг
апикал
плазмолеммага томон ҳаракатланиши;
7-фолликул бўшлиғига чиқарилиши -
экзоцитоз; 8-атомар йодни фолликул
бўшлиғига
тушиши
ва
гликопротеидни йодланиши; 9 -
микроворсинкалар;
10-коллоид
резорбцияси
жараѐнида
псевдоподийларни ҳосил бўлиши; 11-
интра-
фолликуляр
коллоидни
фагоцитоз
қилиниши;
12-
псевдоподиялардаги
микронайчалар;
13-фагоцитоз
қилинган
интрафолликуляр
коллоид томчилари;
14-лизосомалар;
15-колоид
томчисининг
лизосома
билан
қўшилиши;тироглобулин протеолизи
ва тиреоид гормонни ажралиши; 16-
протеолиз маҳсулотларини тутувчи
вакуолалар; 17-тироцитнинг апикал
юзасида интрафолликуляр коллоид
протеолизи ва
мазкур протеоилз
маҳсулотларининг эндоцитози; 18 —
пиноцитоз пуфакчалар транспорти;
19-тироид
гормонни
капиллярга
ўтиши; 20-митохондриялар; 21- Т-
тироцит
ядроси;
22
–туташувчи
пластинка; 23-ҳужайралараро тирқиш;
24 — интрафолликуляр коллоид; 25 –
моддаларнинг капиллярдан тироцитга
ўтиши
Гормоннинг қайта қонга чиқарилиши қуйидагича амалга ошади:
бўшлиқдаги коллоид модда тиреоцитлар таркибидаги ферментлар таъсирида
суюқланади ва шу ҳужайраларнинг ўзига пиноцитоз йўли билан қайта
сўрилади; реабсорбция қилинган тиреоглобулин ҳужайра лизосомаларида
протеолитик
ферментлар
таъсирида
парчаланади
ва
натижада
монойодтирозин ва дийодтирозинлар ажралиб чиқади. Монойодтирозин ва
дийодтирозинларнинг бирикиши натижасида қалқонсимон
безнинг фаол
гормонлари тироксин (тетрайодтиронин ва трийодтиронинлар) ҳосил бўлади.
Мазкур гормонлар тироцитларнинг базал юзаси орқали қонга чиқарилади.
Трийодтиронин тироксинга нисбатан кучлироқ таъсир этиш хусусиятига эга.
Булардан ташқари, монойодтирозин ва дийотирозин гормонлари ишлаб
чиқарилади, лекин улар қонда жуда оз миқдорда бўлади. Қалқонсимон без
гормонлари организмда умумий модда алмашиниш жараѐнларини бошқариш
билан бирга, ўсиш жараѐни, органлар регенерацияси, оқсил, карбонсувлар
алмашинуви
каби
жараѐнларга
стимулловчи
таъсир
кўрсатади.
Парафолликуляр ҳужайраларда ишланадиган тиреокальцитонин гормони
қонда кальций миқдорини камайтириш хусусиятига эга.
С-тироцитлар ѐки парафолликуляр эндокриноцитлар
(endocrinocytus
parafollicularis).
Катта ѐшдаги организмда парафаолликуляр ҳужайралар
фолликулалар
деворида, қўшни тироцитлар орасида жойлашади, лекин
уларнинг
апикал
қисми
фолликул
бўшлиғигача
етиб
бормайди
(парафолликуляр ҳужайраларнинг интраэпителиал жойлашуви). Бундан
ташқари,
парафолликуляр
ҳужайралар
бириктирувчи
тўқиманинг
фолликулалараро қатламларида ҳам жойлашади. Ўлчамлари жиҳатдан
парафаолликуляр ҳужайралар тироцитларга нисбатан йирикроқ, баъзан
юмалоқ ѐки овал шаклга эга (расм 10.7).
Расм 10.7. Қалқонсимон
безнинг фолликуляр ва С-
ҳужайралари
(электронограммадан
олинган схема).
1 – фолликуляр ҳужайра: 1.1
–
донадор эндоплазматкик
тўр цистерналари, 1.2 -
микроворсинкалар;
2 – фолликул бўшлиғидаги
коллоид; 3 - С-ҳужайра
(парафолликуляр):
3.1 – секретор доначалар; 4 –
базалмембрана; 5 – қон
капилляри
Тироцитлардан фарқли ўлароқ улар йод атомларини ютмайди, бироқ
уларда тирозин ва
5-гидрокситриптофанни декарбоксиллаш йўли билан
нейроаминлар (норадреналин ва серотонин)ни ҳосил қилиш ҳамда
кальцитонин ва соматостатин каби оқсил табиатли (олигопептид)
гормонларни биосинтез қилиш жараѐнлари кечади. Парафаолликуляр
ҳужайраларнинг цитоплазмасида зич жойлашган секретор доначалар
осмиофиллик ва аргирофиллик хусусиятларини намоѐн этади.
Парафолликуляр ҳужайралар цитоплазмасида
донадор ЭПТ ва Голжи
комплекси яхши ривожланган. Парафолликуляр ҳужайралар таркибидаги
секретор доначаларнинг икки тури мавжуд. Айрим парафолликуляр
ҳужайраларда майда, лекин кучли осмиофил доначалар тутади ва улар
кальцитонин гормонини ишлаб чиқаради. Иккинчи хил ҳужайралар
йирикроқ, лекин кучсиз осмиофил доначалар тутади, улар соматостатин
синтезлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: