Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


Периферик эндокрин безлар фаолиятининг гипоталамус томонидан



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet185/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Периферик эндокрин безлар фаолиятининг гипоталамус томонидан 
бошқарилиши
Гипоталамус периферик безларнинг фаолиятини 2 йўл билан 
бошқаради: 1) гипофиз орқали (трансгипофизар йўл); 2) гипофизни четлаб 
ўтиб (парагипофизар йўл).
Трансаденогипофизар бошқарувда гипоталамуснинг медиобазал 
қисмида ишлаб чиқариладиган 
аденогипофизотроп гормонлар (либеринлар ва 
статинлар) қон билан гипофизнинг олдинги бўлагига етиб келади. 
Либеринлар таъсирида гипофизнинг троп гормонлари (гонадотроп, тиротроп, 
кортикотроп ва бошқалар) ишлаб чиқарилади ва улар қон билан тегишли 
нишон аъзоларга етказилади (м-н, тиреотроп гормон – қалқонсимон безга) ва 
уларнинг фаолияти ошади.
Демак, 
трансаденогипофизар бошқарувда
гипоталамуснинг периферик 
эндокрин безларга таъсири нишон ҳужайралари гипофизнинг олдинги 
бўлагида жойлашган рилизинг омилларни секреция қилиш орқали гуморал 
йўл билан амалга оширилади.
Парагипофизар 
бошқарувда 
гипоталамус 
периферик 
безлар 
фаолиятини гипофизни четлаб ўтиб бошқаради. Парагипофизар бошқарув 
қуйидаги усулларда таъминланади: 
1. периферик безлар фаолиятини симпатик ва парасимпатик нерв 
тизимлари орқали бошқариш. Маълумки, гипоталамус вегетатив нерв 
тизимини бошқаришнинг олий маркази ҳисобланади ва у симпатик ва 
парасимпатик нерв толалари орқали барча безлар фаолиятини бошқаради.
2. Бошқарув тескари манфий алоқа йўли билан таъминланади. Масалан, 
агар қонда маълум бир эндокрин бездан ажраладиган гормон миқдори кўп 
бўлса, мазкур гормонни ажралиши камаяди ѐки қонда кам бўлса, аксинча – 
гормон ажралиши кучаяди. Ёҳуд, бирон-бир гормоннинг таъсири юқори 
бўлган ҳолатда ҳам унинг ажралишини камайиши қайд этилади.
3. Баъзан организмда тиротроп (қалқонсимон без фаолиятини 
стимулловчи) иммуноглобулинлар ѐки аутоантитаналар ишлаб чиқарилади. 
Мазкур аутоантитаналар қалқонсимон без ҳужайралари рецепторлари билан 
бирикиб, узоқ вақт давомида уларнинг функциясини оширади.


Гипоталамус функцияси бош мия назорати остида таъминланади. 
Унинг турли бўлимларида нейропептидлар (50 дан ортиқ) ишлаб чиқарувчи 
нейроэндокрин ҳужайралар мавжуд. Улар орасида, масалан энкефалин 
нейронлараро медиатор бўлиб, унинг таъсирида лимбик тизим нейронлари 
орқали нейроаминлар – серотонин ва норадреналин, ретикуляр формация 
нейронлари орқали норадреналин синтези амалга ошади. Нейроаминлар 
гипоталамус нейрогормонлари секрециясига таъсир қилади, ўз навбатида 
улар таъсирида гипофиз аденоцитлари фаоллиги ошади ѐки пасаяди. Шу 
тариқа нерв ва эндокрин тизимларнинг чамбарчас функционал алоқаси юзага 
келиб, у организмдаги барча тизимлар (аъзолар) фаолиятини назорат қилади 
ва мувофиқлаштиради. 
 
Расм 10.1. Гипоталамо-гипофизар тизим ва 
троп 
гормонларнинг 
нишон-аъзоларга 
таъсири: 
1 — кўрув хиазмаси: 2 — бирламчи 
капилярлар тўри билан медиал эминенция; 3 
— III қоринча бўшлиғи, айрим гипоталамус 
ядроларининг 
III 
қоринча 
деворига 
проекцияси; 4 — супраоптик ядро; 5 — 
олдинги 
гипоталамик 
ядро 
(гипоталамуснинг преоптик зонаси);
6 — паравентрикуляр ядро; 

— 
медиобазал 
гипоталамуснинг 
аркуат- 
вентромедиал комплекси; 8 
— таламус; 9 — медиал 
эминенциянинг бирламчи 
капиллярлар 
тўрига 
аденогипофизар 
гормонларни 
ажратиб 
чиқарувчи 
гипоталамуснинг 
медиобазал 
қисмидаги 
нейросекретор адренергик 
ҳужайралар (2); 10 — 
гипоталамуснинг 
медиобазал 
қисмидаги 
тушувчиэфферент 
нерв 
йўлларини 
бошловчи
адренергик 
нейронлар 
(парагипофизар бошқарув); 
И —III қоринча воронкаси 
ва гипофизар оѐқча; 12 — 
гипофизнинг орқа бўлаги; 
13 — Герринг таначаси 
(гипоталамуснинг олдинги 
бўлагидаги нейросекретор 
ҳужайралар аксонларининг 
охирлари); 
14 
— 
гипофизнинг ўрта бўлаги; 
15 — гипофизар ѐриқ; 16 
— иккиламчи капиллярлар 
тўрини 
тутувчи


гипофизнинг 
олдинги 
бўлаги; 17 — портал 
(дарвоза) вена; 18 — 
аденогипофизнинг туберал 
қисми. 
Аденогипофизотроп гормонлар ва уларнинг таъсири: СТГ- 
организмнинг умумий ва унинг айрим аъзолари (жумладан скелет)нинг 
ўсишини стимуллайди; АКТГ- буйрак усти безининг тутамли ва 
тўрсимон зоналари фаолиятини стимуллайди; ЛГ- овуляция жараѐни, 
сариқ тананинг ҳосил бўлиши ва унда прогестерон, уруғдонда 
тестостерон 
ишланишини 
стимуллайди; 
ФСГ- 
тухумдонда 
фолликулаларнинг ўсиши ва уларда эстроген ишаланишини, уруғдонда 
сперматогенез жараѐнини стимуллайди; ТТГ - қалқонсимон безнинг 
тиреоид гормонларини синтезланиши ва ажралишини фаоллаштиради; 
ЛТГ - сут безларида сут ажралишини кучайтиради. Гипофизнинг орқа 
бўлагида тўпланадиган гормонлар: вазопрессин ѐки антидиуретик гормон 
(АДГ) - қон томирларини торайтириш ва артериал босимни ошириш, буйрак 
каналчалари орқали сувнинг реабсорбцияси (қайта сўрилиши)ни ошириш, 
яъни диурезни камайтириш хусусиятига эга. 
Окситоцин (Окс) -
сут 
безларининг секретор бўлимидаги миоэпителиал ҳужайраларни қисқартириш 
ҳисобига сут ажралишини кучайтиради, аѐлларда бачадон мушаги, 
эркакларда уруғ олиб кетувчи йўлларнинг силлиқ мушакларини 
қисқартиради. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   181   182   183   184   185   186   187   188   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish