X БОБ
ЭНДОКРИН СИСТЕМА
Эндокрин ва нерв системалари
организмдаги барча аъзолар
фаолиятини бошқаради ва мувофиқлаштиради. Бунда эндокрин система
асосан организмда кечадиган моддалар алмашинуви, тананинг ўсиши,
репродуктив (жинсий ҳужайраларнинг ривожланиши) фаолият каби нисбатан
умумий жараѐнларни бошқаради. Эндокрин система - қон ва лимфага гормон
ажратувчи тузилмалар – аъзолар, аъзоларнинг қисмлари, айрим ҳужайралар
тўпламидан иборат. Шунинг учун ҳам, эндокрин безлар экзокрин безларга
нисбатан қон томирларига бой ва чиқарув найларига эга эмас. Эндокрин
безларнинг микроциркулятор томирлар тизими синусоид капиллярлар
тутиши ва капилляр олди бўшлиғининг мавжудлиги билан тавсифланади.
Гормонлар
(юнон.
Hormone –
қўзғатмоқ, таъсир қилмоқ) асосан
организмнинг моддалар алмашинуви, соматик ўсиш, репродуктив фаолият
каби асосий функцияларига кучайтирувчи ѐки сусайтирувчи таъсир
кўрсатадиган юқори фаолликка эга бошқарувчи омиллардир.
Кимѐвий тузилиши бўйича гормонлар қуйидаги турларга бўлинади:
аминокислоталарнинг
ҳосилалари
(адреналин,
норадреналин
ва
бошқалар), пептидлар (50дан зиѐд гормонларни ўз ичига олади, улар
орасида инсулин, глюкагон, ингибин, гастрин ва бошқалар), стероидлар
(жинсий, буйрак усти бези пўстлоғи гормонлари ва бошқалар),
тўйинмаган ѐғ кислоталари (простагландинлар). Физиологик таъсири
бўйича ишга туширувчи гормонлар ва ижрочи гормонлар фарқланади.
Гипоталамуснинг нейрогормонлари ва гипофиз гормонлари ишга
туширувчи гормонлардир, улар бошқа ички секреция безларида
гормонларнинг ҳосил бўлиши ва секрецияси жараѐнларини кучайтиради
ѐки
тормозлайди.
Ижрочи-гормонлар
нишон
ҳужайралар
ва
тўқималардаги модда алмашинуви жараѐнларига бевосита таъсир
кўрсатади. Гормонлар барча аъзоларга эмас, балки ҳужайралари мазкур
гормонга нисбатан рецепторларга эга бўлган аъзоларгагина таъсир
кўрсатади. Бу ҳужайралар (аъзолар) нишон ҳужайралар ѐки эффекторлар
деб номланади. Нишон ҳужайралари маълум гормонга хос оқсил-
рецепторларга эга бўлиб, улар ѐрдамида тегишли гормонни танлаб, ўзига
бириктириш хусусиятига эга. Гормон рецептор билан бирикканда
плазмолемманинг гормонга тобе ферменти
– аденилилциклаза
фаоллашади ва у цитоплазмада АТФдан циклик аденозинмонофосфат
(цАМФ) ҳосил бўлишини кучайтиради, натижада ҳужайра ўзининг
функционал ҳолатини ўзгартиради. Гормонлар, гарчанд жуда оз
миқдорда ишлаб чиқарилсада, юқори биологик фаолликка эга.
Айрим гормонлар фақатгина битта безда, айрим гормонлар эса бир неча
аъзоларда ҳосил бўлиши мумкин, масалан, тироксин – қалқонсимон безда
ишлаб чиқарилса, инсулин гормони - меъда ости бези, қулоқ олди бези,
тимус ва бош миянинг айрим ҳужайраларида синтезланади. Бир неча хил
гормонларни ишлаб чиқарувчи айрим эндокрин ҳужайралар ҳам мавжуд.
Масалан, меъданинг шиллиқ пардасидаги G-ҳужайралар гастрин ва
энкефалин ишлаб чиқаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |