Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

 
 
Расм 8.1.Нерв тўқимаси 
тараққиѐти (схема) 
1 – нерв тарновчаси
2- нерв болишлари
3- тери эктодермаси 
4 – хорда 
5- мезодерма 
6-ганглиоз пластинка 
7- нерв найи 
8- мезенхима 
9- энтодерма
Нейробластларнинг такомиллашуви даврида уларнинг ядроси ва 
цитоплазмасининг субмикроскопик тузилиши ўзгаради. Ядрода майда 
доначалар ва ипчалар шаклидаги турли электрон зичликка эга бўлган 
қисмлар пайдо бўлади. Цитоплазмада кўп миқдорда донадор эндоплазматик 
тўр найчалари ва цистерналари ҳосил бўлади, эркин рибосомалар ва 
полисомалар миқдори камаяди, Голжи комплекси анча тараққий этади. 
Цитоплазмада ингичка фибриллалар – нейрофиламентлар тутамлари ва 
микронайчаларнинг 
пайдо 
бўлишини 
нерв 
ҳужайраларининг 
ихтисосланишининг бошланишини махсус белгиси, деб ҳисоблаш лозим. 
Ихтисослашиш жараѐнида нейрофиламент триплети оқсилини тутувчи 
нейрофиламентлар сони кўпаяди. Нейробластнинг танаси аста-секин 
ноксимон шаклни олади, унинг ўткир учидан ўсимтаси – аксон ўса 
бошлайди. Кейинчалик бошқа ўсимталари – дендритлар тарақий этади ва 
нейробластлар етук нерв ҳужайралари – нейронларга айланади. Синапслар 
шаклланади ва нейронлар ўртасида алоқалар ўрнатилади. Нейробластлардан 
нейронларнинг такомиллашуви жараѐнида медиаторгача бўлган ва медиатор 
даврлари фарқланади. Медиаторгача бўлган давр учун нейробласт танасида 
аста-секин оқсил синтез қилиш органеллалари – эркин рибосомалар, 
кейинчалик эса донадор эндоплазматик тўрнинг ривожланиши хосдир. 
Медиатор даврида ѐш нейронларда медиатор тутувчи биринчи пуфакчалар 
пайдо бўлади, такомиллашаѐтган ва етук нейронларда эса синтез ва секреция 
органеллалари (донадор эндоплазматик тўр, Голжи коплекси) нинг анча 
тараққий этганлиги, медиаторларнинг тўпланиши ва уларнинг аксонга 
тушиши, синапсларнинг ҳосил бўлиши кузатилади. Нерв системасининг 
шаклланишини 
постнатал 
тараққиѐтнинг 
дастлабки 
йилларидаѐк 
тугалланишига қарамасдан, марказий нерв системасининг маълум 
даражадаги мутаносиблиги (пластиглиги) кексалик даврига қадар сақланиб 
қолади. Бу мутаносиблик янги терминаллар ва янги синаптик алоқаларнинг 
пайдо бўлиши билан намоѐн бўлиши мумкин. Сут эмизувчилар марказий 


нерв системасининг нейронлари янги тармоқлар (аксонал куртакланиш) ва 
янги синапслар (синаптик алмашинув) шакллантириш қобилиятига эга.
Мутаносиблик (пластиглик) туғилгандан кейинги дастлабки йилларда энг 
юқори даражада намоѐн бўлади, аммо вояга етган одамларда ҳам қисман 
сақланиб қолади ва гормонлар даражасини ўзгарганида, янги кўникмаларни 
эгаллаганида, жароҳатланиш ва бошқа таъсирларда намоѐн бўлади. 
Нейронлар доимий бўлсада, уларнинг синаптик алоқалари бутун умр 
мобайнида ўзгариши, хусусан улар сонининг кўпайиши ѐки камайиши билан 
намоѐн бўлиши мумкин. Миянинг кичик жароҳатларида мутаносиблик 
(пластиглик) унинг фаолиятини қисман тикланиши билан намоѐн бўлади. 
Нерв системаси ривожланишининг дастлабки босқичларидан бошлаб 
бутун ҳаѐтнинг охирига қадар нейронлар орасида ҳужайраларнинг кўплаб 
ўлими содир бўлади, у барча ҳужайраларнинг 25-75 % га етади. 
Ҳужайраларнинг бундай режалаштирилган физиологик ўлими (апоптоз) 
марказий нерв системасида ҳам, периферик нерв системасида ҳам 
кузатилади; бунда мия 0,1 %га яқин нейронларни йўқотади. Одамда ҳар йили 
10 млнга яқин нерв ҳужайралари ўлади.
Нерв қиррасидан сезувчи ва вегетатив нерв тугунлари нейронлари, 
миянинг юмшоқ ва ўргимчаксимон пардалари ҳужайралари, нейроглиянинг 
баъзи турлари: нейролеммоцитлар (шванн ҳужайралари), сезувчи 
тугунларнинг сателлит (йўлдош) ҳужайралари, буйрак усти безлари мағиз 
моддасининг ҳужайралари, терининг меланоцитлари, APUD-cистема 
ҳужайраларининг бир қисми, каротид таначаларнинг сезувчи ҳужайралари 
ва бошқалар ҳосил бўлади. Нейрал (нейроген) плокадалар пуштнинг бош 
қисмида шаклланаѐтган нерв найининг икки ѐн томонидаги эктодерманинг 
йўғонлашган жойи ҳисобланади. Улардан ҳидлов тасмаси, вестибуляр ва 
эшитув тугунлари нейронлари ҳамда бош мия нервларининг тирсакли, 
тошлоқ, ғадир-будур ва уч бошли тугунларининг сезувчи нейронлари 
тараққий этади. Микроглиянинг тараққиѐти тўғрисида эса турли фикрлар 
мавжуд. Кўпчилик тадқиқотчилар уни қон моноцитларидан ҳосил бўлади ва 
мононуклеар фагоцитлар тизимига мансуб, деб ҳисоблайдилар. Шу билан 
бирга 
микроглияни 
нейроэктодермадан 
тараққий 
этади, 
деб 
ҳисоблайдиганлар ҳам бор.

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish