Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet384/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

Она-плацента-ҳомила тизими 
Она-ҳомила тизими ҳомиладорлик даврида юзага келади ва она 
организми ва ҳомила организмини ҳамда уларни боғлаб турувчи йўлдошни 
ўз ичига олади. 
Онанинг бошқарувчи нейроэндокрин механизмлари ҳомиладорликни 
сақланишини, ҳомила талабларидан келиб чиқиб юрак, қон томирлар, қон 
яратувчи аъзолар, жигар ва бошқа аъзолар фаолиятини ҳамда моддалар ва 
газлар алмашинувини оптимал даражасини таъминлайди. 
Ҳомила организмининг рецептор механизмлари она ѐки ўз организми 
гомеостазидаги ўзгаришлар ҳақида сигналларни қабул қилади. Улар 
ҳомиланинг киндик артерияси ва веналари деворларида, жигар веналарининг 
қуйилиш жойларида, териси ва ичакларида аниқланган. Ушбу рецепторларни 
қитиқланиши ҳомиланинг юрак уриш тезлигини, томирларидаги қон оқими 
тезлигини, қондаги қанд миқдорини ва бошқаларни ўзгаришига олиб келади. 
Она-ҳомила тизимида алоқани таъминлашда плацента муҳим рол 
ўйнайди, у нафақат тўплаш, балки ҳомила ривожланиши учун зарур бўлган 
моддаларни синтез қилишга ҳам қодир. Плацента эндокрин функцияни 
бажаради ва бир қатор гормонлар ишлаб чиқаради: прогестерон, эстроген, 
хорионик гонадотропин (ХГ), плацентар лактоген ва ҳ.к. Плацента орқали 
она ва ҳомила ўртасида гуморал ва нерв алоқалари амалга оширилади. 
Ҳомила қобиқлари ва амниотик суюқлик орқали ҳам гуморал ва нерв 
алоқалари мавжуд. Гуморал алоқа канали - энг кенг тарқалган ва кўп 
қирралидир. У орқали кислород ва карбонад ангидрид, оқсиллар, углеводлар, 
витаминлар, электролитлар, гормонлар, антитаналар ва бошқалар келади. 
Одатда ѐт моддалар она организмидан йўлдош орқали ўтмайди. Улар фақат 


патологик ҳолатларда, яъни плацентанинг тўсиқ (барйер) функцияси 
бузилганида кириши мумкин. Гуморал алоқаларнинг муҳим таркибий қисми 
она-ҳомила тизимида иммун гомеостазни сақлаб туришни таъминловчи 
иммунологик алоқалардир. 
Она ва ҳомила организмлари генетик жиҳатдан бегона бўлса-да, одатда 
улар орасида иммунологик келишмовчиликлар юзага келмайди. Бу қуйидаги 
бир қатор механизмлар билан таъминланади: 1) симпластотрофобласт 
томонидан синтез қилинган оқсиллар она организмидаги иммун жавобни 
тўхтатиб туради; 2) симпластототрофобласт юзасида юқори концентрацияда 
жойлашган хорионик гонадотропин ва плацентар лактоген иммун супрессор 
(пасайтирувчи) таъсир кўрсатади; 3) лимфоцитлар каби плацентанинг 
манфий зарядланган перицеллуляр фибриноид гликопротеидлари ўзига хос 
ниқоб ҳосил қилиб, она иммун ҳужайраларини чалғитади; 4) трофобластнинг 
протеолитик хусусиятлари бегона оқсилларни инактивациялашга ѐрдам 
беради. 
Она-ҳомила тизимини шаклланиш жараѐнида ҳомила ривожланиши 
учун оптимал шароитларни яратишга қаратилган иккита тизим ўртасидаги 
ўзаро муносабатларни ўрнатиш учун энг муҳим бўлган бир қатор қалтис 
даврлар мавжуд. 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   379   380   381   382   383   384   385   386   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish