Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида


( decidua capsularis) ва париетал ( decidua  раrietalis )



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet380/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

(
decidua capsularis)
ва париетал (
decidua 
раrietalis
)
қисмлари ажратилади. Шиллиқ қаватга ботиб 
кирган ҳомилани тепадан, бачадон бўшлиғи ва ѐн томонлардан ўраб турган 
децидуал қобиқ 
сумкали ѐки капсуляр қисмни
ҳосил қилади (расм 20.9). 
Миометрийга қараб жойлашган қисми эса 
базал децидул қобиқни
ташкил 
этади. Қолган соҳаларда бачадон бўшлиғи 
париетал децидуал қобиқ
билан 
қопланган. Ҳомиладорликнинг 18-куни капсуляр қисм имплантацияланган 
ҳомила тухуми устидан бутунлай ѐпилади ва уни бачадон бўшлиғидан 
ажратиб туради. Ҳомила ривожланиши билан капсула қисми бачадон 
бўшлиғига бўртиб чиқади ва 16-ҳафта давомида у париетал қисми билан 
бирлашиб кетади. Ҳомиладорликнинг 15-ҳафтасигача децидуал қобиқнинг 
париетал қисми ғовак ва компакт соҳалар ҳисобига қалинлашади. Париетал 
ва капсуляр қисмларни қўшилиш даврига келиб безлар фарқланмайди. 
Ҳомиладорликнинг охирида, децидуал қобиқнинг париетал қисми децидуал 
ҳужайраларнинг бир неча қаватидан иборат бўлади.
Плацента ривожланиши давомида энг асосий ўзгаришлар децидуал 
қобиқнинг базал қисмида бўлади. Хорион сўрғичлари ишлаб чиқарган 
протеолитик ферментлар таъсирида унда тўсиқлар (септалар) билан ажралган 
бўшлиқлар (лакуналар) ҳосил бўлади. Лакуналарга очилган қон томирлардан 
она қони кириб, уларни тўлдиради. Шу тариқа базал децидуал қобиқ 


йўлдошнинг она қисмини ҳосил қилади. Йўлдошнинг ривожланиши хорион 
ѐки сўрғичли парданинг такомили билан бевосита боғлиқ.
Хорионнинг ривожланишида сўрғич олди, сўрғичлар ва котиледонлар 
даврлари фарқланади. Сўрғич олди даври имплантация жараѐнида 
трофобластларнинг тез бўлиниб, цитотрофобласт ва синцитотрофобласт 
қаватларини ҳосил қилиши билан ифодаланади. Сўрғичли даврда кетма-кет 
бирламчи, иккиламчи ва учламчи сўрғичлар шаклланади. Бирламчи 
сўрғичларни синцитотрофобласт билан ўраб олинган цитотрофобласт 
ҳужайраларининг тўплами ташкил қилади. Трофобласт ҳужайралари 
эндометрий тўқималарини цитолитик парчалай бошлайди, бунинг 
натижасида она қони билан тўлган бўшлиқлар (лакуналар) пайдо бўлади. 
Лакуналар трофобласт ҳужайраларидан ҳосил бўлган тўсиқчалар билан 
бўлинган бўлиб, бу тўсиқчалар 
бирламчи сўрғичлар
ҳисобланади. 
Эмбриогенезнинг 12-13-кунлари бирламчи сўрғичларга эмбриондан ташқари 
мезодерма ўсиб кириб, ҳомила пуфагининг барча юзасида бир текис 
жойлашган 
иккиламчи сўрғичларни
ҳосил бўлишига олиб келади. Шу пайтдан 
бошлаб сўрғичли парда – 
хорион 
ҳосил бўлади. Хорион сўрғичларининг 
кейинги тақдири унинг турли юзаларида турлича бўлади. Хорионнинг 
децидуал қаватнинг капсуляр қисмига (
decidua capsularis)
қараган қисмида 
сўрғичлар акс тараққиѐтга учраб, йўқолиб кетади.


Расм 20.9. Ҳомиладорликнинг турли даврларида бачадонда ҳомила ва унинг 
пардаларининг жойлашиши (схема). 
1 — бачадон миометрии; 2 — базал тушиб кетувчи қобиқ (decidua basalis); 3 
— амнион бўшлиғи; 4 — сариқлик қопи; 5 — экстраэмбрионал целом 
(хорион бўшлиғи); 6 — сумкали (капсуляр)тушиб кетувчи қобиқ (decidua 
capsularis) ; 7 — париетал тушиб кетувчи қобиқ (decidua parietalis); 8 — 
бачадон бўшлиғи; 9 — бачадон бўйни; 10 — эмбрион; 11 —учламчи хорион 
сўрғичлари; 12 — аллантоис; 13 — киндик тизимчаси мезенхимаси: а — 
хорион сўрғичлари томирлари; б — лакунада она қони. 
Бу қисм силлиқ хорион (chorion levae) деб аталади. Хорионнинг базал 
қисмига (decidua basalis) ва миометрийга қараган қисмида сўрғичлар эса, 
аксинча, шохланиб йириклашади. Хорионнинг бу қисми сўрғичли хорион 


(chorion frondosum) деб аталиб, йўлдошнинг ҳомила қисмини ҳосил қилади.
Ривожланишнинг 3-ҳафтасидан бошлаб сўрғичли хорионда қон томирлар 
тутувчи 
учламчи сўрғичлар
пайдо бўлади. Бу давр 
плацентация
деб аталади. 
Децидуал қобиқнинг базал қисмига қараган сўрғичлар нафақат хориал 
мезодермадан ҳосил бўлган қон томирлардан, балким аллантоиснинг қон 
томирларидан ҳам қон билан таъминланади. Киндик қон томирлари 
шохларини маҳаллий қон-томир тўри билан туташиши ҳомилада юрак 
уришини бошланишига тўғри келади (ривожланишнинг 21-куни). Учламчи 
сўрғичларда эмбрионал қон айланиши бошланади. Ҳомиладорликнинг 10-
ҳафтасида хорион сўрғичларида қон томирларининг шаклланиши 
(васкуляризация) тугайди. Ушбу даврга келиб 
плацентар тўсиқ
ҳосил 
бўлади.
Учламчи сўрғичлар ҳосил бўлгандан сўнг 
котиледонлар даври
бошланади. Котиледон – шаклланган йўлдошнинг структур ва функционал 
бирлиги бўлиб, у ҳомила қон томирларини тутувчи ўзак сўрғичдан ва ундан 
тармоқланиб чиқувчи бирламчи ва иккиламчи шохлардан иборат. Бу 
шохларни ривожланишни бошида ҳосил бўладиган бирламчи ва иккиламчи 
сўрғичлар билан адаштиришмаслик керак. Бу шохлар ўзида қон 
капиллярларини тутадиган учламчи сўрғичларнинг тармоқларидир. Ҳар бир 
котиледон она қони билан тўлган бўшлиқларда (лакуналарда) ѐтади. 
Лакуналар беворини базал тушиб кетувчи қаватнинг тўсиқлари – септалар 
ҳосил қилади. Одам йўлдоши эллипссимон диск шаклида бўлади, шунинг 
учун котиледонларниг ўлчамлари ва тараққиѐт даражаси дискнинг турли 
қисмларида турлича бўлади. Диск марказида йирик, яхши ривожланган 
котиледонлар жойлашиб, оралиқ қисмларида кичик, чекка қисмларида эса 
яхши ривожланмаган (рудиментар) котиледонлар бўлади. Йўлдошда 
котиледонларнинг умумий сони 200дан ошади. Ҳомиладорликни биринчи 
ярмига (140 кун) келиб плацентада 10-12 катта, 40-50 та кичик ва 100-150 та 
рудиментар котиледонлар шаклланган бўлади. Ҳомиладорликнинг 4-ойида 
плацентанинг асосий тузилмаларининг шаклланиши тугалланади. 
Одам 
йўлдоши 
(плацента), 
бошқа 
сут 
эмизувчиларнинг 
йўлдошларидан (эпителиохориал, десмохориал, вазохориал плаценталардан) 
фарқ қилиб, дискоидал 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   376   377   378   379   380   381   382   383   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish