Гистология цитология ва эмбриология проф. Қ. Р. Тўхтаев таҳрири остида



Download 20,04 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/387
Sana15.04.2022
Hajmi20,04 Mb.
#553237
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   387
Bog'liq
2 5314645480427228150

ЗИЧ ТОЛАЛИ БИРИКТИРУВЧИ ТЎҚИМА 
Сийрак ва зич толали бириктирувчи тўқималар орасида кескин чегара 
ўтказиш мушкул, чунки организмда бириктирувчи тўқиманинг ҳужайралар 
ва ҳужайралараро модда нисбати аста-секин ўзгаради. Толаларнинг 
жойланиш тартиби бўйича зич толали бириктирувчи тўқиманинг 
шаклланган 
ва 
шаклланмаган 
турлари фарқ қилинади. 
Зич шаклланмаган бириктирувчи тўқима терининг тўрсимон қавати ва 
бўғин халтачалари бириктирувчи тўқимасида учраб, унинг коллаген ва 
эластик толалари бир-бирига зич, лекин тартибсиз жойлашганлиги учун 
тўрсимон тузилишга эга. Ҳужайралар тури кўп бўлмай, аморф модда ҳам 
камдир. Ҳужайралар асосан фибробласт ва фиброцитлардан иборат бўлиб, 
улар узунчоқ шаклга эга. 
Зич шаклланган бириктирувчи тўқима эса толаларнинг тартибли 
жойлашиши билан фарқланади. Бу тўқимада толаларнинг жойлашиши куч 
чизиқлари бўйлаб йўналган. Шаклланган бириктирувчи тўқимага пайлар, 
боғламлар, фиброз мембраналар ва пластинкасимон бириктирувчи тўқима 
киради. Бу тўқиманинг таркибий қисмларининг тузилишига мукаммалроқ 
тўхтаб ўтамиз. 
Пайлар (tendo).
Пайлар пишиқ тортмалар бўлиб, мушаклар шу пайлар 
орқали суякка бирлашади. Пайлар бир-бирига параллел ѐтувчи йўғон 
коллаген толалардан ташкил топган. Коллаген толалар орасида эластик тўр 
ѐтади. Уларнинг орасида асосий модда жойлашади. Бириктирувчи тўқима 
ҳужайраларидан эса толалар орасида ѐтувчи фиброцитларгина бўлади. 
Фиброцитлар тўртбурчак, учбурчак ѐки трапеция шаклига эга бўлиб, ѐн 
томондан таѐқча шаклини эслатади. Бу ҳужайраларни 
пай ҳужайралари 
деб 
ҳам номланади. 
Пайда ҳар бир коллаген толалар тутами фиброцитлар билан 
чегараланган. Бу толалар 
бирламчи тартибли толалар 
дейилади. Бу 
толалар ташқи томондан 
эндотеноний 
деб аталувчи сийрак толали 
бириктирувчи тўқиманинг юпқа пардаси билан ўралган. Бирламчи толалар 
йиғилиб иккиламчи толалар тутамини ҳосил қилади. Иккиламчи толалар 


тутами ўз навбатида учламчи толалар тутамини ҳосил қилади. Бу толалар 
тутами ташқи томондан 
перитеноний
деб аталувчи сийрак толали 
бириктирувчи тўқимадан иборат парда билан чегаралангандир. Шу 
пардаларда пайларни озиқлантирувчи томирлар ҳамда пайларни иннервация 
қилувчи нерв толалари ва нерв охирлари жойлашади (расм 5.13). 

Download 20,04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   387




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish