Гипоталамо-гипофизар тизим касалликлари: Нормада ва патологияда



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/67
Sana14.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#668053
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67
Bog'liq
дедов узбеча

Буйрак устибезлари 
мураккаб жуфт ички секреция бези бўлиб, организм адаптациясида 
иштирок этади, яъни турли хил стресс ҳолатга жавоб қайтаради, айниқса унинг пўстлоққисми 
(совуққотиш, инфекция, травма, инсоляция ва бошқалар). Пўстлоққисмининг тўлиқ олиб 
ташланиши ўлимга олиб келади. Буйрак усти безлари буйракларни юқори қутбларида қорин парда 
ортида Т XI - L I умуртқалар соҳасида жойлашган. Уларнинг оғирлиги 4 граммдан (жинсига 
қарамасдан). 
£ар бир без 3 артерия орқали қон билан таъминланади, бу артериялар диафрагмал 
артерияни тўрлари ҳисобланади. Бундай қон билан таъминланиши буйрак усти безларини инфаркт 
бўлиш хавфини олдини олади.
Иннервация симпатик ва парасимпатик нерв толалари орқали амалга оширилади. Нерв 
толалари медиал қисмда тўр хосил қилиб, четга (пўстлоққисмидан) мия қисмига тарқалади ва 
катехоламинларни секретор фаолиятини бошқаради. 
Ўнг буйрак усти безлари венаси пастки ковак венага, чап буйрак усти безлари венаси чап 
буйрак венасига келиб ќуйилади. 
Буйрак усти безлари 2 қисмдан ташкил топган: пўстлоқ ва магиз қисми. 
Пўстлоққисми 90% ни ташкил қилиб, 3 та гистологик зонадан ташкил топган.
Ташқи – коптокчали зона (15%). 
Марказий – тутамли зона (75%). 
Ички – тўрсимон зоналар (10%). 
Пўстлоққисмида 50 га яқин турли хил стероид бирикмалар ишлаб чиқарилади ва фақат 
айрим қисмигина биологик фаол ҳисобланади. Глюкокортикоидлардан – кортизол, кортикостерон. 
Минералокортикоидлардан– альдостерон ва дезоксикортикостерон, глюкокортикоидлар тутамли 
зонада, минеролокортикоидлар коптокчали зонада ишлаб чиқарилади. Тўрсимон қисмида 
эркаклар жинсий гормонлари (дегидроандростерон) этиохолонол, андростендион, тестостерон ва 
аёллар жинсий гормонлари (эстрадиол, эстрон, прогестерон) ишлаб чиқарилади. 
Айрим ҳолатларда буйрак усти безлари атипик жойлашади, буйрак паренхимасида, 
талоқда ретроперитонеал зонада, аорта бўйлаб, тос суягида, уруғ тизимчасида бачадоннинг кенг 
бойламида ва бошқалар.
Пўстлоққисмига учун регенерация жараёни хос. 
Пўстлоққисми гормонлари стероид структурага эга бўлиб 17 «С» (углерод) атомларидан 
ташкил топган (циклопентанопергидрофенантрен ядроси). ҳозирги вақтгача 8 та фаол гормонлар 
аниқланган,ўекин энг фаоллари бу – кортизон (гидроксикортизон), кортикостерон, 
альдостеронлардир. Кортикостерон альдостеронни негизи (асоси) ҳисобланади, шунинг учун 
қисман коптокчали зонада синтезланади. Кортикостероидлар асосан аскорбин кислотаси 
иштирокида уксус кислотаси ва холестериндан синтезланади. Холестеринўипид томчиларида 
йиғилади. Стероидоген стимуляцияларга жавобан холестерин махсус оқсил «STAR» ёрдамида 
митохондриал мембранага олиб келинади (АКТГ да). 
Митохондрияларда холестерин барча стероид гормонларни негизи бўлган прегненолонга 
айланади. 
Унинг синтези кўп этаплик жараёндир.
Буйрак усти безлари турли зоналарида прегненолон турли хил ўзгаришларга учрайди. 
Коптокчали зонада прогестеронга, кейинчалик 11-дезоксикортикостеронга (ДОК), тутамли зонада 
– 17 

- оксипрегненалонга айланади. Охиргиси кортизол, андрогенлар ва эстерогенлар негизи 
бўлиб ҳисобланади. Кортизол ва 17 

- оксипрегненалон синтези жараёнида 17 


оксипрогестерон ҳосил бўлиб, у 21 ва 11 

гидроксилаза ёрдамида гидроксилланиб 11-
дезоксикортизолга, кейинчалик (митохондрияларда) кортизолга (гидрокортизон ёки Ѓ бирикма) 
айланади.


Коптокчали зонанинг асосий махсулоти бўлиб альдостерон ҳисобланади. Синтез жараёни 
таркибига прогестерон, ДОК, кортикостерон (В бирикма) ва 18 – оксикортикостерон ҳосил бўлиш 
оралиқ этаплари киради. 18-оксикортикостерон митохондриал 18-оксистероид альдегид 
гуруҳларига эга бўлади. Бу фермент фақат коптокчали зонада бўлиб, бошқа томондан у ерда 17 


гидроксилаза бўлмаганлиги сабабли кортизол ҳосил бўлишига тўсқинлик қилади. 
Буйрак усти безларининг асосий андрогенлари қуйидагилар ДГЭА (дегидроэтандростерон) 
ва ДГЭА – С (дегидроэтандростерон – сульфат), андростендион ва тестостерон. 
Асосийлари ДГЭА ва ДГЭА - С бўлиб, улар коптокчали зонада мавжуд бўлмаган 17 

гидроксилаза ферменти таъсири остида синтезланади. 
Барча андрогенлар, яъни буйрак усти безлари андрогенлари эстрогенларни манбаи бўлиб 
хизмат қилиши мумкин. Улар тери ости ёғқатламида, соч фолликулоларида ва сут безида ҳосил 
бўлади. 
Глюкокортикоидлар ва андрогенлар секрециясини ва синтезини бевосита АКТГ 
бошқаради, уни эса ўз навбатида кортикотропин рилизинг гормон бошқариб туради. Альдостерон 
буйракларнинг юкстрагломеруляр аппарати орқали бошқарилади, яъни ренин билан, ренин ва 
альдостерон орасида тескари (қайтар) боғланиш мавжуд. Альдостерон гипокалимия, гиповолемия 
ва қисман АКТГ билан стимулланади. 
Стероид гормонлар буйрак усти безларидан қонга тушиб, қондаги оқсил-транскортин 
билан боғланади. 
1)Махсус оқсиллар: транскортин 80% кортизол билан боғланади, кортикостероидларни боғловчи 
оқсил глобулин (КСГ). СЕКС – стероид боғловчи оқсил – жинсий гормонлар (тестестерон, 
эстероген ва бошқалар) билан боғланади. 
2)Носпецифик: альбуминлар, эритроцитлар, қонни хужайравий элементлари зардоб альбумини 
билан – 10% (13% кортизол ва 47% альдостерон). Транскортин билан – 17% альдостерон, 
гранулоцитлар билан – 3-8% стероидлар,ўимфоцитлар билан – 2-4%, тромбоцит билан – 2 %, 
эритроцитлар билан – мембрананингўипидли қисми. 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   54   55   56   57   58   59   60   61   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish