Gimnastika mashqlarining tasnifi



Download 0,79 Mb.
bet4/29
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#145807
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29
Bog'liq
nazariya albom

Миркарим ОСИМ
ИБН СИНО ҚИССАСИ
МАРИФАТ ДАРВОЗАСИ
I
Боққол Маҳмуд Массоҳ харидор кутиб, оппоқ чўққисоқолини қашиб ўтиради, кўзлари ўтган-кетганда. Унинг дўконида одамнинг жонидан бошқа ҳамма нарса топилади. Қанд-новвот дейсизми, ҳолва, сабзи, пиёз, гуруч дейсизми— ҳаммаси бор. Агар бирор харидорга атторлик буюмлари ёки игна, ип, мих ва бошқа нарсалар керак бўлиб қолса, боққол ўрнидан туриб дўкон орқасидаги ҳужрадан уларни топиб олиб чиқади. Одатда эрта билан ва кечқурун бозори бир оз қизийди-ю, туш пайтида савдо-сотиқ ётиб қолади. Бундай пайтларда кўчадан кичик болалар ўтса, зерикиб ўтирган боққол уларни чақириб, қўлларига иккитадан ёнғоқ ёки озроқ ширинлик тутқазиб, гапга солади, кейин чопқиллаганича уйига югурган норасидалар орқасидан жилмайиб қараб қолади. Кунлардан бир кун Маҳмуд Массоҳ харидор кутиб ўтирганида қотмадан келган, қирра бурунли, кўзлари тийрак бир бола келиб салом берди-да, икки пайса қора мурч ва тўрт пайса долчин сўради. Оқ кўйлак устидан олача ипак тўн кийган, гавдаси йўғон боққол кичкинагина тарозисида ёш харидоринг айтган нарсаларини тортиб, қўлидан майда чақаларни олдию унга тикилиб:
— Сени илгари кўрмас эдим-ку, қаерликсан? — деб сўради.
— Афшоналик. Дадамлар шу маҳалладан ҳовли сотиб олганлар, Долчин– Бир турли тропик ўсимликнинг қуритилган жигарранг пўстлоғи (зиравор ва доривор сифатида ишлатилади) уч-тўрт йил бурун. Мен онам билан қишлоқда қолган эдим.
— Афшона атрофи қўрғон билан ўралган катта қишлоқ, Қутайба
бинни Муслим ул ерга жомеъ солдирган.
— Яхши билар экансиз, — деди ёш харидор, кўзлари жавдираб.
— Бўлмасам-чи! Теварак-атрофда мен кўрмаган жой йўқ.
Ёшлигимда массоҳ, яъни танобчи бўлиб ишлар эдим. Падаринг ким?
Отлари нима?
— Абдулло ибн Ҳасан, ибн Сино....




САИД АҲМАД
КИПРИКДА ҚОЛГАН ТОНГ

Биринчи бўлим

Машинада водий томонга кетяпмиз. Ёш ёзувчи укаларим билан баъзан шунақа саёҳатга чиқадиган одатимиз бор.
Ўзим руль бошқариб келяпман. Ёнимда ниҳоятда чаққон, зийрак, ҳеч нарсани назаридан қочирмайдиган, гоҳо кулдираман деб гапнинг орқа-ўнгига қарамай айтворадиган Анвар Эшонов. Орқа ўриндиқда шу водийда туғилган, биринчи ҳикояларини шу ерда ёзиб эълон қилган Худойберди Тўхтабоев билан икки ҳикоялар китобини, «Севгим — севгилим» қиссасини нашр қилган, ғоятда одобли, ёш бўлишига қарамай кўпчиликнинг таважжуҳини ўзига қаратган Ўлмас Умарбеков ўтирипти.
Боя йўлга чиқаётганимизда у, тоғдан кетмаймизми, деб сўраган эди. Унга ҳозирча тоғда водийга хос ҳеч нарса йўқ, ҳаммаёқ темир-терсак, техника, экскаватору булдозерлар тош суриб йўл очяпти. Мен сизларни ота-боболаримиз қатнаган йўлдан олиб келяпман, деган эдим.
— Отабек юрган йўлданми? — деб такрор сўради Ўлмас.
Кўпчиликни Отабек юрган йўл қизиқтиради. Ўша йўлни кўргилари келади.
— Отабек юрган йўл манави тоғлар орасида, — дейман уларга. — У йўлдан ё отда, ё эшак миниб ўтиш мумкин. Биз Кумушбиби ота-оналари билан аравада Тошкентга борган йўлни ёқалаб келяпмиз.
Кайроққум «денгизи» бўйлаб бориб, «Қиста кўз» бекатида тўхтадик. Чой ичиб, пича дам олмоқчи эдик. Самоварчи бола қорачой йўқ, деб баҳона қилди. Ўзимизда бор, десак ҳам кўнмади. Қорачой дамласам дадам уради, деб ичкарига кириб кетди-ю, қайтиб чиқмади.
Кула-кула яна йўлга тушдик.
Ҳаво тоза, осмон тиниқ. Денгизни мавжлантириб биз томон эсаётган ажиб бир намхуш эпкин кўнгилларимизни яйратади. Сомоншувоқ томларда лолақизғалдоқ гулхани лов-лов ёнади. Йигитлар чаккасида чучмўма, қизлар сочида толбаргакдан сочпопук...
Узун новдалари ерга тегай-тегай деб аста елпинаётган мажнунтол тагидаги сўрида етмишларнинг нари-берисидаги, чап қулоғига ўн беш тийинлик танга қистирган бир қария тиззасини қучоқлаб, ўй ўйлаб ўтирипти. У бизни кўриб, келинглар, меҳмонлар, деб илкис ўрнидан турди. Шоша-пиша палосларни қоқиб, бошқатдан тўшади. Тол кучаласи тушган жойларни бир сидра супуриб чикди.
— Озроқ ҳордиқ олиб туринглар, мен ҳозир...
У шундай деди-ю, шошиб ичкарига кириб кетди. Ичкарида андак ҳаяллаб қолди.
Елкасида дастурхон, билагида сочиқ. Бир қўлида қорачой дамланган «Кузнецов» чойнаги, яна бир қўлида шундақа тўртта пиёла билан чиқди. Анвар чаққонлик билан елкасидан дастурхонни олиб ўртага ёзди. Самоварчи чойнак-пиёлаларни дастурхон четига қўйиб Анварга, укагинам, чойни уч марта қайтариб манави сочиққа ўраб қўйинг, деб илтимос қилди. Чойхона ичидан исириқнинг хушбўй ҳиди димоқларимизга урилди.
У исириқ тутуни буралиб-буралиб чиқаётган хокандозни кўтарганча машина томон кетди. Машина эшигини очиб исириқ тутата бошлади. Ишқилиб ўриндиққа чўғ тушмасин-да, деб жоним ҳалак. Хокандозни ерга қўйиб, қоғозга ўроғли исириқ уруғларини машина ишкопчасига сочиб юборди. Кейин ҳаммамизга бир-бир исириқ тутатиб чиқди. Кўз тегмасин, хушрўй йигит экансиз, деб Ўлмаснинг бошидан хокандозни уч айлантирди.
— Ёмон кўздан асрасин, бунақа ҳуснни худойим ҳар кимга ҳам беравермайди, суйган бандасига беради. Бу заифона чирой эмас, мардона чирой. Уламоларнинг гапларига қараганда, Хизир бувам ҳам худди шунақа чиройли одам бўлган эканлар. Хўжандда дарёдан ўтишингиз билан «Чорух даррон» деган тошлоқ адирга рўбарў келасиз. Чўпонларнинг чориғи тошлокда йиртилаверганидан ўз исми ўзи билан бўлсин, деб тошлоқни «Чорух даррон», яъни «Чориқ йиртар» деб аташган. Шу адирнинг исириғи минг дардга даво…



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish