Gidroponika Ўсимлик минерал озиқланиш назарияларини 3 этапга бўлиб ўрганиш мумкин - 1. Эмперик этап. Эрамиздан авввалги 384-322 йилларда қадимги Грецияда (Ўсимлик ўз танасини ер шарбатидан қуради, ўсимликда ҳайвон организмига ўхшаб ошқозон бўлмайди, ўсимлик тайёр озиқани ердан олади). Бу таълимот бир неча асрлар давом этди
Ўсимлик озиқани ўзи тайёрлаб, танасини сувдан қуради, бунда минерал элементлар хеч қандай рол ўйнамайди . Бу таълимот 200 йил фанда акс этиб юрди - Eksperimental etap.
- (1600 yillarda golland olimi
- Van Gelьmont ta'limoti)
- 80 kg Quruq massa (substrat tuproq)
- Тол новдаси 66 кг етди.
- 80 кг қуруқ массадан бор йўғи 56 гр камайди
1804 Йилда швейцариялик олим Никола Теодор де Соссюр голландиялик олим Ван Гелмонтга қарши чиқиб ўсимлик сувда нормал ўсмайди. Нормал ўсиши учун эса табиий шароитда керакли минерал элементларни тупроқдан олади дейди. Фотосинтез жараёни ўрганилгандан сўнг бу назарияларга чек қўйилди ва ўсимлик 95% танасини СО2 ва сув ҳисобига қуриши аниқланди. Ўсимликларни ривожланиши учун қолган 5 % худди сув ва СО2 га ўхшаб зарурми? Ёки беихтиёр тупроқдан сув билан органимзга кириб қолган моддами? - Бу саволларга жавоб топиш учун биринчи навбатда ўсимлик тупроқдан олган (ютган) моддалар таркибини аниқлаш зарурдир. Шу мақсадда ўсимлик қуритилди ва ёқилди. Бунда, СО2, cув, N2 ёки NH3 ва учиб кетмайдиган кул қолди.
- Натижада ўсимликда 50-98% сув, 45% қуруқ моддадан иборатлиги аниқланди. Кул таркиби ўсимлик органларида турли хил бўлади. Масалан, ўсимлик танасида 1%, уруғида 30%, илдиз ва ўт ўсимликларнинг танасида 4-5%, баргларида 10-15 % дир. Бу ўсимлик турига хам боғлиқ.
Айрим ўсимликлар кулининг кимёвий таркиби Ўсимлик яхши ривожланиши учун қабул қилаётган элементларнинг энг зарурлари қайсилари? - Бу саволларга ойдинлик киритиш учун суниий шароитда ўсимликларни ўстириш учун, ойнали ёки темирли идишларда солинган 3 хил яъни сувли, қумли ва тупроқли культурали ВЕГЕТАЦИЯ УСЛУБи ишлаб чиқилди. Бунда тажрибадан келиб чиққан ҳолда 3 та идишга хам бир таркибли озиқлантирувчи аралашма (эритма) солинади. Бу услубни биринчи марта француз олими Ж.Б.Буссенго 1837 йилда қўллади.
Кейинчалик 1860-1865 йилларда немис физиологлари Ю.Саксон ва И.Кноплар турли элементларни таъсирини ўрганишда сувли културали услуб афзаллигини таъкидлади, ҳамда бу натижалар орқали 3чи- этап ўсимликнинг илдизидан озиқланиши этапи бошланди. Тажриба натижаларига таянган ҳолда КНОП шундай дейди- кул таркибидаги айрим элементларнинг етишмаслигидан ўсимлик нормал ўса олмайди, Ҳамда ўсимлик нормал ўсиши ва ривожланиши учун қуйидаги 7 та элемент зарур дейди. Булар K, Ca, Mg, Fe, S, P ва N. Ичидан фақатгина азот кул таркибидаги элемент ҳисобланмайди сабаби, ёнганда учиб кетади. - Ушбу натижалари орқали КНОП ўзининг озиқлантирувчи эритмасини тузади.
- Яъни КНОП ЭРТИМАСИ
- 1 литр сувда
- Ca(NO3)2 - 1 gr; KH2PO4-0,25 gr; MgSo4-0,25 gr,
- KCl-0,125 gr, FeCl3-0,0125 gr
КНОП эритмасидан фарқ қилган ҳолда, ўсимликларда уларнинг миқдори 0,001-0,00001% гача бўлиши мумкин бўлган элементларни микроэлементлар ундан юқориларини макро элементлар деб номлади - Макроэлементларга - ўсимликлар таркибидаги миқдори 10-2% ва ундан кўп бўлган барча элементлар (N, P, К, Ca, Na, Mg ва бошқалар) киради.
- Микроэлементларга - ўсимликлар таркибидаги миқдори 10-3 - 10-5% бўлган элементлар
- (Mn, B, Cu, Zn, Mo ва бошқалар) киради.
- Ультрамикроэлементларга ўсимлик таркибидаги жуда оз (10-6% ва ундан кам) ва вазифаси аниқланмаган (Cs, Se,Hg, Ag, Au ва бошқалар) элементлар киради.
Гидропоника, Аэропоника - Вегетацион услубларни физиологик тадқиққотлар натижасида ҳамда КНОП эритмасидан фойдаланган ҳолда ўсимликларни суниъй озиқлантирувчи эритмада тупроқсиз ўстириш услублари кашф этилди. Буларни
- 1. Гидропоника- сув ва шағал тош билан тўлдирилган траншеяларда, идишларда суниъй озиқлантирувчи эритмада ўстирилади. Шағал ўрнига вермикулит ёки полиэтилен гранулаларини ишлатиш мумкин.
- 2. Аэропоника- тупроқсиз илдизи билан ҳавода осилтириб ўстириш
Гидропоника усулида редискани етиштириш Гидропоника усулида памидор, пиёз ва салат баргини етиштириш Гидропоника Аэропоника механизми Гидропоника ва аэропоникага ишлатиладиган айрим озиқлантирувчи эритмалар
Do'stlaringiz bilan baham: |