Гидрометеорология хизмати маркази гидрометеорология илмий-текшириш институти


Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги



Download 1,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/27
Sana23.02.2022
Hajmi1,2 Mb.
#138336
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27
Bog'liq
daryolar

Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Диссертация тадқиқоти 
натижаларининг ишончлилиги унда Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда 
вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази
Ўзгидромет тизимида ягона усулда амалга оширилган гидрометеорологик 
кузатиш маълумотларидан, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув 
хўжалиги тизими маълумотларидан ҳамда тармоқ илмий тадқиқот 
институтлари материалларидан фойдаланилганлиги, шунингдек, уларни 
қайта ишлашда умумий қабул қилинган тадқиқот усуллари, жумладан, 
математик статистика усуллари қўлланилганлиги, уларнинг мазкур тадқиқот 
йўналишидаги бошқа муаллифларнинг натижалари билан мосликлари ва 
тадқиқот 
натижаларининг 
амалиётга 
жорий 
қилинганлиги 
билан 
белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот 
натижаларининг илмий аҳамияти унда олинган асосий натижалар ва 



хулосалардан тоғ дарёлари ҳавзаларида кечадиган денудация ва унинг 
мантиқий давоми ҳисобланган сув эрозияси жараёнлари ҳамда бу 
жараёнларнинг маҳсули бўлмиш дарёлар муаллақ оқизиқларининг ҳосил 
бўлишини 
тадқиқ 
этишда 
қўлланиладиган 
илмий 
ёндашувларни 
такомиллаштиришда фойдаланилиши билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти, унда олинган асосий хулоса 
ва тавсиялардан гидротехник иншоотлар, жумладан, сув омборлари ва 
ирригация тизимларини лойиҳалаш, уларни қуриш ва самарали эксплуатация 
қилишга, сув эрозиясининг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-
тадбирлар самарадорлигини оширишга, шунингдек, республика олий таълим 
тизимининг тегишли йўналишлари ва мутахассисликларида ўқув жараёни 
сифатини оширишга хизмат қилиши билан белгиланади. 
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тоғ дарёлари муаллақ 
оқизиқлари ва улар ҳавзаларидан тупроқ-грунтлар ювилиши жадаллигини 
баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
дарёларнинг муаллақ оқизиқлари билан гидрометеорологик омиллар 
орасидаги кўп ҳадли боғланишлар, уларнинг таҳлили асосида берилган 
таклифлар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида жорий этилган 
(Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2018 йил 
6 апрелдаги 02/30-212-сон маълумотномаси). Натижада дарёлар муаллақ 
оқизиқларининг миқдорий кўрсаткичлари аниқлаштирилган ва бу ҳолат 
гидротехник иншоотлар, ирригация тизимларини эксплуатация қилиш 
самарадорлигини ошириш имконини берган; 
атмосфера ёғинлари ва ҳаво ҳароратининг дарёлар муаллақ 
оқизиқларининг ҳосил бўлишига қўшган ҳиссалари ва улар негизида олинган 
илмий асосланган хулосалар Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида 
жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/30-212-сон маълумотномаси). 
Натижада мамлакатимиз дарёлари сув ва сув-энергетика ресурсларини 
босқичма-босқич ўзлаштириш, улардан оқилона фойдаланишга қаратилган 
режаларни ишлаб чиқиш имконини берган; 
дарёлар лойқа оқизиқлари сарфларини ҳисоблаш ва прогнозлаш 
методикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тизимида амалий таклиф 
сифатида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги 
вазирлигининг 2018 йил 6 апрелдаги 02/30-212-сон маълумотномаси). 
Натижада дарёлар лойқа оқизиқларининг йил давомида тақсимланишини 
ҳисоблаш, прогнозлаш ва сув олиш иншоотларидан фойдаланиш 
самарадорлигини ошириш имконини берган; 
тупроқ-грунтлар ювилиши хариталаридан Ўрмон хўжалиги давлат 
қўмитасида дарёлар ҳавзалари юзаларидан сув билан олиб кетиладиган 
унумдор тупроқ миқдорини аниқлашда, сув эрозияси жадаллигини 
пасайтиришга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишда 
фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат 
қўмитасининг 2018 йил 12 мартдаги 05/21-655-сон маълумотномаси). Ушбу 


10 
натижалар республикамиз дарёлари ҳавзаларидаги мавжуд ўрмонларнинг сув 
эрозиясининг салбий таъсиридан ҳимоялаш самарадорлигини оширишга 
хизмат қилган. 

Download 1,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   27




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish