Ўрта дистиллятларнинг гидрокрекинги. Бензинлар ва реактив
ёқилғиларни олиш учун ўрта дистиллятларнинг (200–350 0С) гидрокрекинги ўрганилган, аммо хомашё ресурслари йўқлиги туфайли амалий
аҳамиятга эга эмас.
Оғир газойлли фракцияларнинг гидрокрекинги.Саноатда бензин,
реактив ва дизел ёқилғиларини олишда ҳамда сурков мойлари, қозонхона
ёқилғиси ва каталитик крекинг ҳамда пиролиз хомашёсининг сифатини
оширишга мўлжалланган оғир газойл фракцияларининг гидрокрекинги
вариантлари амалга оширилган.
Кам олтингугуртли вакуумли дистиллятларнинг бензинга гидрокрекингланиши гетероатомли бирикмалар (сульфидли катализаторлар)
билан заҳарланишга барқарор бўлган катализаторларда бир поғонада 340–
450 0С ҳароратда водороднинг босими 10–20 МПа бўлганда амалга
оширилади. Бензиннинг чиқиши одатда 30–40 % ни ташкил қилади, лекин
80–90 % гача етиши мумкин. Таркибида олтингугуртнинг миқдори 1,5 %
дан юқори ва азотники 500–2500 млн.–1 бўлган хомашёни қайта ишлаш
учун биринчи поғонасида гидротозалаш босқичи бўлган икки поғонали
жараён қўлланилади. Жараённинг иккинчи поғонасини VIII гуруҳ
металларини сақлаган катализаторларда 290–380 0С ҳароратда, 7–10 МПа
босим остида амалга оширилади.
Бензиннинг чиқиши хомашёга ҳисобланганда 70–125 % (ҳажм)га
етади. Ҳосил бўладиган енгил бензинни (190 0С) товар бензиннинг компоненти сифатида ишлатадилар. Оғир бензинни риформингга
юборадилар.
Ўрта дистиллятли фракцияларда (реактив ва дизел ёқилғиси) оғир
газойлларнинг гидрокрекинги бир– ва икки поғонали схемалар бўйича
ўтказилади. Заҳарларга сезгир бўлмаган катализаторларда 380–410 0С
ҳароратда ва водороднинг босими 12–15 МПа бўлган бир поғонали жараён
кенг тарқалган. Жараён тартиби (режими)ни шундай танлайдиларки,
бензиннинг чиқиши юқори бўлмаса ҳам, 85 % гача реактив ёки дизел
ёқилғисини олиш мумкин бўлсин. Россияда вакуумли газойл
гидрокрекингининг бир поғонали жараёни ишлаб чиқилган. Бу жараён бир
поғонада ГК–8 цеолит сақлаган катализаторда 52 % реактив ёқилғиси ёки
аренларнинг қолдиқли миқдори 5–7 % бўлган қишки дизел ёқилғисини 70
% гача олишга имкон беради. Олтингугуртли нефтларнинг вакуумли
дистиллятлари гидрокрекингининг икки босқичли схема бўйича
ўтказилади.
Нефтни қайта ишлаш схемаларига гидрокрекингнинг киритилиши
корхоналардан фойдаланишнинг ихчамлигини таъминлайди. Жараённинг
технологик тартибини ва суюқ маҳсулотларнинг ректификациялаш
шароитини ўзгартириб туриб, битта ускунанинг ўзида санаб ўтилган
маҳсулотларнинг истаганини олиш мумкин: бензин, реактив ёки дизел
ёқилғиси. Оғир дистиллятли хомашёнинг (тўғри ҳайдалган газойлнинг
350–500 0С даги фракцияси) икки поғонали гидрокрекинг жараённининг
турли вариантлари 15.3– жадвалда мисол тариқасида келтирилган. Бир
вариантдан иккинчи вариантга ўтишни реакторларда ҳароратни
ўзгартириш билан ҳамда гидрокрекинг маҳсулотларини ҳайдаш блокида
тартиб ва оқимлар йўналишини ўзгартириш билан амалга оширилади.
Бензинли вариант хомашёга ҳисобланганда 51 % бензин олиш
имконини беради. Бунда енгил бензин (С5–С6 фракция)нинг октан сони 82,
олтингугуртнинг миқдори 0,01 % бўлганда С7–С10 фракциянинг октан
сони эса 66 (мотор усули бўйича). Октан сонини ошириш мақсадида С7–
С10 фракцияни риформинг қиладилар. Бу вариантда хомашёга
ҳисобланганда чиқиши 25,4 % бўлган олинадиган дизел ёқилғиси (180–
350 0С даги фракция)нинг цетан сони 50–55, таркибида 0,01 %
олтингугурт бор ва –10 0С дан юқори бўлмаган ҳароратда қотади. Бу
фракция ёзги дизел ёқилғисига қўйиладидиган барча стандарт талабларига
жавоб беради.
Бензинли вариант гидрокрекинг маҳсулотлари кўп жиҳатдан
каталитик крекинг маҳсулотлари билан ўхшашдир: газ ҳолидаги
маҳсулотларда кўп миқдорда С3–С4 углеводородлари бор, суюқ
маҳсулотларда тармоқланган бирикмалар кўп. Каталитик крекингдан фарқли ўлароқ, гидрокрекинг маҳсулотлари
тўйинган характерга эга ва деярли гетероатомли бирикмаларни
сақламайди.