Германия давлатининг стандартлаштириш ва сертификатлаштиришни ўрганиш kirish I umumiy qism



Download 51,49 Kb.
bet4/6
Sana21.02.2022
Hajmi51,49 Kb.
#37435
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
мафтун

2.6 Кондициялар.
Бир турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ирсият ва узгарувчанлик қонуниятларига боғланган ҳолда бир-биридан кескин фарқ қилади. Маҳсулотларнинг сифат кўрсаткичлари ташқи муҳит таъсирида ўзгаради. Бу эса уларни бир корхонадан бошқа корхонага топширишга ноқулайлилар туғдиради. Асосий сифат кўрсаткичларини белгилаб олиш, яъни маълум бир эталонни қабул қилиш қайта ишлаш саноатида ҳам муҳим аҳамиятга эга. Шу сабабли маҳсулотнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш учун кондициялар тизими қабул қилинган.
Агросаноат тизимига кирувчи саноат корхоналари учун ГОСТ томонидан белгилаб қўйилган қишлоқ хўжалиги хом ашёсининг асосий шаклларига амал қилиш ғоят муҳим саналади, чунки унинг кондицион жиҳатига ишлаб чиқариш кўрсаткичлари учун зарур ҳисобланган маҳсулотнинг миқдори (%ларда), қисман унинг сифати хам тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Озиқ-овқат хом ашёси учун бу таъм хусусияти ва калориялиликдир. Шунинг учун хам давлат меъёрлашида кондициялар (меъёрлар) тизими ишлаб чиқилган бўлиб, тўла ёки қисман давлат стандартларига киритилади ёки стандартларда бошқа ҳужжатлар (йўриқномалар)даги кўрсаткичлар мазмуни ифодаланган бўлиб, уларда тегишли кондициялар белгилаб қўйилади.
Қишлоқ хўжалиги амалиётида: экиш, тайёрлов, саноат ва экспорт кондициялар қўлланилади.
Экиш материали кондициялари - (нав градацияси) давлат стандартларига тўла бириктирилган. Биринчи класс талабларига жавоб берадиган энг яхши уруғ ҳисобланади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг вазифаси олий экиш кондициясига эга бўлган уруғни етиштиришдир, чунки бу майдон бирлигининг экиш материалига бўлган эҳтиёжини камайтиради, ҳосилдорликни оширишга ва ҳосил сифатини яхшилашга ёрдам беради. Элита ва турли репродукциялар уруғлари давлатга сотишда маълум сифат меъёрларига мувофиқ келиши лозим. Бу меъёрлардан четга чиқилганда харид нархларидан чегирма олинади, нав устамалари бекор қилинади ёки камайтирилади ёки уруғ умуман нокондицион деб топилади.
Тайёрлов кондициялари - қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини давлатга сотиш пайтидаги сифат меъёрларидир. Улар базисли ва чекловчи кондицияларга ажратилади:
а) базисли кондициялар – номидан сезилиб турганидек, бу сифатнинг асосий меъёридир. Базисли кондициялар талабларига жавоб берадиган товар тўлақонли озиқ-овқат, озука ва техник қимматга эга бўлади. Бундай хом ашё туркумидан давлат стандарти талабларига жавоб берадиган юқори сифатли маҳсулот олиш мумкин. Шунинг учун базисли кондициялар қишлоқ хўжалиги назарда тутилганда асос хизматини ўтайди. Маҳсулотлар турига кўра базисли кондициялар республиканинг бутун ҳудуди учун ягона ёки маҳсулотни етиштириш шартларини ҳисобга олиб, мамлакат минтақалари бўйича тафовутланган бўлиши мумкин.
б) чекловчи кондициялар – маҳсулотни давлатга сотишда йўл қўйилиши мумкин бўлган маҳсулот сифатини энг паст меъёри. Агар маҳсулот чекловчи кондициялар талабларида назарда тутилган кўрсаткичларнинг атиги биттасида ёмонроқ бўлса, бирорта тайёрлов ташқилоти уни хўжалик ёки ташқилотдан сотиб олиш хуқуқига эга булмайди. Чекловчи кондициялар талабларига мувофиқ келмайдиган маҳсулот республика раҳбар органлари рухсати билангина сотиб олиниши мумкин.

Download 51,49 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish