2.4 Стандартларни ташқил этиш .
Давлат стандартлаш тизими барча стандартларни турларга ажратади, улар стандартнинг мулжалланишига кура талаблар мазмунини аниқлайди.
Маҳсулотлар стандартлари қуйидаги турларга ажралади: параметрлар ва (ёки) хажмлар; турлар, сортамент, маркалар, конструкциялар, назорат (синов, ўлчов, таҳлил, таърифлар), қабул қилиш услублари, тамғалаш (маркировка), ўраб-жойлаш, ташиш, сақлаш, ишлатиш ва таъмирлаш, умумий техник талаблар, умумий техник шартлар, техник шартлар.
Умумтехник стандартлар қуйидаги турларга ажратилади: атамалар ва таърифлар, белгилар, номенклатура, умумий талаблар ва меъёрлар, услублар. Ташқилий стандартлар қуйидаги турларга ажратилади: асосий (умумий) қоидалар, тузилиш тартиби (баён қилиш, расмийлаштириш, таркиб). Назорат (синовлар, ўлчовлар таҳлили, таърифлар) услублари стандарти синовлар учун намуналар танлаш тартибини, маҳсулот сифати кўрсаткичларини баҳолаш бирлигини таъминлаш мақсадида бу маҳсулотнинг истеъмол (ишлатиш) хусусиятларини назорат қилиш услублари (синов, таҳлил, ўлчов, таъриф)ни белгилайди.
2.5 Маҳсулотлар умумдавлат таснифи.
Саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг барча турдаги маҳсулотлари 19 бўлимда тасниф этилган. Тармоқлар стандарти стандартларни бўлимларга ажратиб таснифлаш асоси ҳисобланади. Унга таснифловчи индекс берилади, у алифбонинг бош ҳарфи билан белгиланади. Масалан: қишлоқ ва ўрмон хўжалигига “С” индекси, озиқ-овқат ва таъм билиш бўйича “H” индекси берилади. Бўлимлар 98 классга, хар бир класс – 10 кичик классга, ҳар бир кичик класс – 10 гуруҳга, ҳар бир гуруҳ – 10 турга ажратилган бўлади.
Умумдавлат таснифига кўра озиқ-овқат саноатининг маҳсулоти 91-классга, балиқ, сут, ёғ-пишлоқ, ун-ёрма 92-классга, дехқончилик маҳсулотлари 97-классга , чорва маҳсулотлари 98-классга киритилган. Ҳарфли индекс стандартнинг тармоққа тегишлилигини кўрсатади. Маҳсулотни табиий сифат белгиларига кўра гуруҳларга йўналтирилган тур ва кичик турларга ажратиб таснифлаш унинг ботаник ва биологик белгилари, технологик хусусиятлари билан истеъмол қиймати боғлиқлигини яхшироқ ифода этади. Баъзи стандартларда сифатнинг турли кўрсаткичлари классларга бириктирилган бўлади. Биринчи классга кирувчи барча кўрсаткичлар бўйича энг яхши сифат меъёрларига эга маҳсулотлар киритилади. Стандартларда маҳсулотларга ҳам тегишли ўрин берилган бўлиб, улар ута паст кўрсаткичларга эга эканлиги таърифланади. Стандартнинг йўналишига кўра унда сифатнинг асосий (базис) ва сўнгги (чекловчи) меъёрлари кўрсатилган бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |