Germaniya davlati va huquqi


 Германияда фуқаролар ҳаѐти ва мулкини ҳимоя қилишга оид



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/21
Sana24.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#235497
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21
Bog'liq
xi-xv asrlarda germaniyaning izhtimoij-siyosij ahvoli

2.2. Германияда фуқаролар ҳаѐти ва мулкини ҳимоя қилишга оид 
қонунчилигининг ўзига хос хусусиятлари 
Юқорида таъкидланганидек, XII-XIII асрларда империя марказий 
органларининг қарорлари асосан «умумдавлат тинчлиги»ни сақлаб туриш 
функциясини бажарган. Шунга мувофиқ, умумимперия ҳуқуқи ан`анавий 
тарзда асосан жиноий-ҳуқуқий нормаларни белгилаган. 
Дастлаб тинчликни сақлаб туриш механизми шундан иборат бўлганки, 
уларга зўравонликлар қилмасликлари ҳақида мажбурият (қасам орқали) 
юкла-тилган эди. Кейинчалик қабул қилинган статутларда фуқароларнинг 
ҳаѐти ва мулкини ҳимоя қилиш тўғрисидаги нормалар қасамѐдлардан 
мустақил, императив характер касб этган ва анча кенг даражадаги 
муносабатларни қамраб ола бошлаган. Масалан, Майнц статутида черков 
юрисдиксиясига бўйсунмаслик, ноқонуний тарзда йўл ҳақи ва бошқа 
йиғимлар ундириш, фуқаролар ва чет элликларнинг бехатар эркин кўчиб 
юришига тўсқинлик қилувчи ғайриқонуний солиқ ва ўлпонлар олиш, 
фуқароларнинг турли ҳуқуқларини поймол қилувчи асоссиз даъво (ҳомийлик 


44 
ҳуқуқида ва ҳ.к.) аризаларни бериш кабилар тинчликни бузиш ҳисобланган 
ва булар учун жазолар белгиланган. Унда, шунингдек, қалбаки пуллар ясаш, 
гаровга олинган шахсни эгаллаб олиш, одам ўлдириш (айниқса ўз отасини 
ўлдириш), давлатга хиѐнат қилиш каби жиноятлар учун ҳам оғир жазолар 
назарда тутилган. 
Тинчлик статутларига мувофиқ, жабрланувчилар ўзбошимчалик билан, 
ўз ҳолларича суд қилмасликлари лозим эди ва бунда «ўлкаларнинг оқилона 
одатларига асосан адолат бўйича» ишларни ҳал қилиш учун судга мурожаат 
қилишлари керак эди. Бу принцип жабрланувчи ѐки судя томонидан бузилса, 
уларга камида жарима солинган, чунки «қаерда ҳуқуқнинг ҳокимияти тугаса, 
ўша ерда шафқатсиз ўзбошимчалик ҳукм суради». Судга мурожаат қилмай, 
ғайриқонуний қасос олиш, суд олдида тузилган ярашиш аҳдини бузиш, 
қарзни ундириш мақсадида судяларнинг рухсатисиз бировнинг мулкини 
эгаллаб олиш қонунга хилоф ҳисобланган. Бундай хатти-ҳаракатларни содир 
этган шахслар - айбдорлар «қонундан ташқари» деб эълон қилиниши мумкин 
эди. Лекин, шу билан бирга баъзан, агар томонлар суд қароридан қаноат 
ҳосил қилмасалар, маълум қоидаларга риоя этган ҳолда судсиз жазолаш, 
уриш-калтаклашга йўл қўйилган
1

Статутларда судларнинг ташкил этилиши ва фаолияти принципларига 
алоҳида эътибор берилган. Судялик мансабини фақат адолатли кишилар 
эгал-лаши зарурлиги эълон қилинган, мавқеи бўйича юқори ѐки тенг 
гувоҳлар иштирокидаги тенглар суди принципи ўрнатилган. Император 
йўқлигида суд ишларига бошчилик қилувчи юстициарий ўз шахсий 
сифатлари билан мансабига лойиқ бўлиши, эркин кишилар табақасига 
мансуб бўлиши ва мансабида «ўзини яхши тутса», камида бир йил ишлаб 
бериши лозим эди. Фуқароларнинг «ҳуқуқлари ва мулклари»га тааллуқли суд 
1
Хрестоматия памятников феодального государства и права стран Европы – М., 1961. С.183-184. 


45 
мажлислари якшанба ва байрам кунларидан ташқари ҳар куни ўтказилар эди. 
Тўғри, князлар ва бошқа юқори мартабали шахсларнинг ҳуқуқлари ѐки 
мулкий манфаатлари билан боғлиқ суд мажлислари бундан мустасно эди. 
Жуда муҳим ишлар бевосита император томонидан кўриб ҳал қилинарди. 
Юститсцарийнинг ҳузурида дунѐвий кишилардан танлаб олинган махсус 
нотариус мансабдорларининг бўлиши назарда тутилган эди. Нотариус ариза 
ва шикоятларни қабул қилиб олиш ва сақлаш, императорлик судида 
баѐнномаларни юритиш ва қарорларни ѐзиш билан шуғулланиши лозим эди. 
Айниқса, низоли масалаларни одат ҳуқуқига асосан ҳал қилиниши мумкин 
бўлган жойини кўрсатган ҳолда ѐзиб қўйилиши тавсия қилинган. 
Шундай қилиб, ишларни «умумий» герман ҳуқуқи асосида ҳал қилиш 
имконини берувчи шароитлар яратила бошланди. Шу мақсадда суд 
қарорларини сақлаш, тизимга солиш ва ўрганиш учун доимий девонхона 
тузишга ҳаракат қилинган. 
Жазо принциплари жиноят ва жиноятчининг характери билан 
белгиланган. Жиноятнинг «қўполлиги», шунингдек, ретсидивлиги (қайта 
содир этилганлиги) ҳисобга олинган. Мулкий ҳуқуқбузарликлар учун асосан 
етказилган зарарни ундириш кўзда тутилган. Жиноят иштирокчилари тенг 
даражада жазоланганлар. 
«Подшонинг ғазабига учраш» - император томонидан кишининг 
«қонундан ташқари» деб эълон қилиниши алоҳида таъкидланган. Бундай 
шахслар обрў-эътибори ва барча ҳуқуқларидан маҳрум этилган. «Қонундан 
ташқари» деб эълон қилинган кишини била туриб яширган кишиларга ҳам у 
билан тенг жазо берилган. Агар шундай жиноятчини шаҳарда яширган 
бўлсалар, шаҳар ҳам жиноий таъқиб остига олинган ва деворлари бузилган
1

1
История государства и права зарубежных стран.Часть 1. Учебник для вузов/ Под ред. проф. 
Крашенинниковой Н.А. и проф. Жидкова О.А.-М.:Издательство НОРМА, 1996.- С.185 


46 
Тинчлик статутлари императорлик ҳуқуқининг бир қисми бўлиб, 
империянинг шахсан герман ҳудудлари учун мўлжалланган эди. Италия учун 
эса анча кенг ва чуқур ишлаб чиқилган қонунлар тўплами чиқарилган эди. 
Император қонунчилигининг турли ҳуқуқбузарликларнинг олдини 
олиш ва уларга жазо бериш ҳақидаги анъанаси ХVI асрда «Каролина» номли 
ҳуқуқий ҳужжат чиқарилиши билан қайта тикланди. «Каролина»да жиноят 
ҳуқуқининг баъзи умумий принциплари, шунингдек, жиноятлар ва 
жазоларнинг катта рўйхати берилган. Бу қонун шеффенлар учун суд 
ишларини юритиш бўйича амалий қўлланма бўлиб ҳисобланган. Унда 
жиноят ва жиноят-процессуал ҳуқуқи нормалари аниқ тизимга солинмаган ва 
бир-биридан ажратилган тарзда жойлаштирилмаган эди. 
«Каролина»да жиноят ҳуқуқига оид қасд ва эҳтиѐтсизлик, жавоб-
гарликни истисно қилувчи, енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар, 
иштирокчилик каби умумий тушунчалар ўз аксини топган. Бироқ, бу 
тушунчалар ҳамма ҳолатлар бўйича аниқ ифода этилмаган эди ва фақат 
алоҳида турдаги жиноятлар ва жазоларга нисбатан баѐн қилинганди. 
«Каролина» бўйича, жиноят содир этганлик учун жавобгарлик, одатда 
айб - қасд ѐки эҳтиѐтсизлик мавжуд бўлганда келиб чиққан. Лекин, ўрта 
асрлардаги Германия ҳуқуқи кўпинча айбсизлик ҳолатида, бошқа 
шахсларнинг айби учун («объектив айблаш») ҳам жавобгарлик ўрнатган. 
Бундан ташқари, айбни ўрнатиш усулларининг қўлланилиши кўпинча айбсиз 
кишини жавобгарликка тортилишига олиб келган. 
«Каролина»да жазони истисно қилувчи ҳолатлар одам ўлдириш 
жинояти мисолида батафсил баѐн қилинган. Масалан, зарурий мудофаа 
ҳолатида, яъни «учинчи шахснинг ҳаѐти, танаси ва мулкини ҳимоя қилиш» 
ҳолларида, хизмат бурчи бўйича жиноятчини қўлга олаѐтганда ва бошқа 
баъзи ҳолатларда одам ўлдириш учун жавобгарлик келиб чиқмасди. Агар бир 
киши бошқа бир кишига ўлдирадиган қурол билан ҳужум қилса ва 
жабрланиши мумкин бўлган шахс бошқача тарзда ҳимояланиши мумкин 


47 
бўлмай, ҳужум қилган шахсни ўлдирса, бу - зарурий мудофаа ҳисобланиб, 
жиноий жавобгарлик келтириб чиқармаган. Жиноятчини қўлга олиш учун 
қилинган «қонуний ҳужум» натижасида у ўлдириб қўйилса, бу - зарурий 
мудофаа эмас, қонуний чора сифатида жиноий жавобгарлик учун асос 
бўлмаган. Бироқ, ҳужум қилишни тўхтатиб, ниятидан қайтган шахсни таъқиб 
қилиб ўлдириш ҳам зарурий мудофаа ҳисобланмаган ва бундай ҳолатда одам 
ўлдирган шахс жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин эди. 
«Каролина»да зарурий мудофаанинг ҳар бир ҳолатини чуқур ва атрофлича 
қунт билан текшириб чиқиш зарурлиги кўрсатилган. Бунда зарурий 
мудофаанинг қонуний эканлигини одам ўлдирган шахснинг ўзи исботлаши 
лозим эди. Агар у буни исботлай олмаса, жазоланган. 
«Каролина»да айбни енгиллаштирадиган баъзи ҳолатлар ҳам назарда 
тутилган. Буларга қасднинг йўқлиги («қўполлик», «мулоҳазасизлик», «ен-
гилтаклик» ва «калтабинлик» оқибатида одам ўлдириш), жиноятни «ғазаб ва 
нафрат» натижасида содир этиш кабилар кирган. Ўғрилик жинояти 14 ѐшга 
тўлмаган шахслар томонидан ѐки «бевосита очлик, етишмовчилик» 
натижасида содир этилган бўлса, булар айбни енгиллаштирувчи ҳолатлар 
ҳисобланган. Қонунномада кўпроқ айбни оғирлаштирувчи ҳолатларга 
эътибор берилади. Жиноятни очиқдан-очиқ (ошкора), қўпол тарзда, «бузуқ 
ниятда», «таҳқирловчи» характерда, шунингдек, қайта содир этилиши, 
етказилган зарарнинг катта миқдорда бўлиши, жиноятчининг «ѐмон ном 
чиқарган»лиги, жиноятнинг бир гуруҳ шахслар томонидан қилинганлиги, ўз 
хўжайинига нисбатан содир этилганлиги ва бошқалар айбни оғирлаштирувчи 
ҳолатлар қаторига киритилган
1

«Каролина» жиноят содир этишнинг алоҳида босқичларини бир-
биридан ажратиб кўрсатади. Жиноятга суиқасд қилиш жиноятчининг истак-
иродасига қарши амалга ошмай қолган ва қасддан қилинган хатти-ҳаракат 
1
История государства и права зарубежных стран.Часть 1. Учебник для вузов/ Под ред. проф. 
Крашенинниковой Н.А. и проф. Жидкова О.А.-М.:Издательство НОРМА, 1996.- С.188 


48 
сифатида кўрилган. Жиноятга суиқасд учун бериладиган жазолар одатда 
тугалланган жиноятлар учун бериладиган жазолар билан тенг даражада 
бўлган. Қонун-номада иштирокчилик масаласида кўпроқ шериклик 
тўғрисида эслатилади. Бунда асосан уч турдаги шерикчилик ажратиб 
кўрсатилади. Булар: жиноят содир этилгунга қадар ѐрдам бериш, жиноят 
содир этилаѐтган жойда ѐр-дам бериш ва жиноят содир этилгандан сўнг 
ѐрдам беришдир. Охирги ҳолатда жиноятга «ғараз мақсадда ҳамкорлик» 
қилиш ва жиноятни «раҳм-диллик билан яшириш» бир-биридан фарқланган, 
яъни кейинги ҳолда енгилроқ жазо назарда тутилган. 
«Каролина»да жиноят таркиблари таснифлаштирилмаган, лекин ҳар 
қалай уларнинг баъзи кўпроқ ѐки кенгроқ гуруҳлари алоҳида-алоҳида 
жойлаштирилган ҳолда санаб ўтилган. Унда аввало динга қарши жиноятлар - 
динни, худони таҳқирлаш, муқаддас жойларни таҳқирлаш, жодугарлик билан 
шуғул-ланиш, қасамни бузиш, шунингдек, христиан ахлоқи билан сиғиша 
олмайди-ган жиноятлар - туҳмат қилиб ѐзилган хатларни тарқатиш, 
монеталар, 
ҳужжатлар, 
оғирлик 
ўлчовлари, 
савдо 
об`ектларини 
қалбакилаштириш кабилар кўрсатилган. Уларга ахлоққа қарши жиноятлар: 
эр ѐки хотиннинг бир-бирига нисбатан хиѐнат қилиши, икки никоҳлилик, 
яқин қариндошлар билан жинсий алоқа қилиш, қўшмачилик, номусга тегиш, 
хотин ва қизларни ўғирлаш жиноятлари ҳам қўшилган. 
Давлатга қарши жиноятлар таркибига давлатга хиѐнат, ҳокимиятга 
қарши исѐн кўтариш, «ўлка тинчлиги»ни бузишнинг турли-туман кўри-
нишлари: душманлик ва қасос, босқинчилик, ўт қўйиш, бузуқ ниятда 
дарбадарлик қилиш ва бошқалар кирган. Қонунномада император ҳазрати 
олийларини ҳақорат қилиш учун жавобгарлик ҳақида ҳам қисман эслаб 
ўтилади. 
Шахсга қарши қаратилган жиноятлар гуруҳида турли кўринишлардаги 
одам ўлдириш жиноятлари, шунингдек, жиноятчининг ўзини ўзи ўлдириши 
алоҳида ажратиб кўрсатилади. Агар жиноят содир этган шахс ўз жонига 


49 
суиқасд қилса, яъни ўзини ўзи ўлдирса унинг меросхўрлари меросдан 
маҳрум қилиниши мумкин эди. 
Мулкка қарши қаратилган жиноятларга турли кўринишлардаги бир 
қанча ўғирликлар, ишониб топширилган мулкни ноинсофлик билан бошқа-
риш кабилар кирган. Қонунномада черковдаги ўғирлик, шунингдек, асосан 
аҳолининг кам мулкли табақаси томонидан содир этиладиган ўғирликлар, 
яъни бировнинг мева ва ҳосилини, балиқларини, ўрмонини кесиб, 
дарахтларини ўғирлаш ҳақида махсус кўрсатиб ўтилган. Ниҳоят, судловга 
қарши баъзи жиноятлар ҳам эслаб ўтилади. Масалан, ѐлғон гувоҳлик бериш, 
қўриқчи томонидан маҳкумнинг ғайриқонуний суратда озод қилиниши, 
қийнаш асосида ноҳақ сўроқ қилиш кабилар Қонунномага биноан жиноий 
жавобгарлик келтириб чиқарган
1

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, «Каролина»нинг преамбуласида 
гарчанд «камбағал ва бойлар»нинг суд олдидаги тенглиги ҳақида гапирилган 
бўлса ҳам, аммо унинг кўп моддаларида бунинг тескарисини кузатиш 
мумкин. Хусусан, Қонунноманинг бир қанча моддаларида жазо тайинлашда 
жиноятчи ва жабрланувчи шахснинг қайси табақага мансублиги ҳисобга 
олиниши зарурлиги таъкидланган. Масалан, 160-моддада кўрсатилишича, 
судя ўғирлик учун жазо тайинлаѐтганда ўғирланган ашѐнинг қийматини ва 
бошқа ҳолатларини, айниқса «ўғирлик содир этган шахснинг унвони ва 
мавқеини ҳисобга олиши лозим». Шунингдек, 158-моддада аслзода шахс 
ўғирлик учун жиноий жавобгарликка эмас, балки «фуқаролик-ҳуқуқий 
жазога» 
тортилиши 
мумкинлиги 
назарда 
тутилган. «Умумдавлат 
тинчлиги»ни бузишлик қонунга биноан қаттиқ жазоланган. Лекин етказилган 
озор учун ѐки ўз хўжайинининг душманидан қасос олишга императордан 
рухсат олган шахсларнинг «умумдавлат тинчлиги»ни бузиши бутунлай 
қонуний ҳисобланган. Аслзода бўлмаган, камбағал кишилар жиноят содир 
1
История государства и права зарубежных стран.Часть 1. Учебник для вузов/ Под ред. проф. 
Крашенинниковой Н.А. и проф. Жидкова О.А.-М.:Издательство НОРМА, 1996.- С.189-191 


50 
этганда уларга нисбатан бошқача жазолар берилган. Тўғри, Қонунномада 
кундуз куни унча катта бўлмаган миқдорда ѐки «бевосита очлик-ночорлик 
эҳтиѐжи»дан ўғирлик содир этиш жинояти учун фақат мулкий жавобгарлик 
назарда тутилган. Бироқ камбағал кишиларнинг мулкий зарарни тўлаши 
ниҳоятда оғир бўлган. Бундан ташқари, камбағал кишилар бировнинг 
ҳосилини, балиқларини, ўрмонидан дарахтларини кечаси ўғирласа, уларга 
нисбатан жазолар ѐки судяларнинг хоҳишига қараб ва маҳаллий одатлар 
бўйича бошқача жазолар ҳам берилиши мумкин эди. Қонунномада, айниқса, 
шубҳали бўлиб кўринган дайди ва гадойлар «мамлакат учун хавфли 
зулмкорлар» сифатида зудлик билан ва шафқатсиз жазоланиши лозимлиги 
кўрсатилган(39-, 128-моддалар). 
Судялар суд ишларини юритишда ва жазолар тайинлашда кенг имко-
ниятларга эга бўлганлар. Уларнинг бундай имкониятлари фақат битта кўр-
сатма билан чекланган эди, холос. Қонунга биноан, энг олий жазо белгилаш 
ҳуқуқи расман императорга тегишли эди. Судлар ўз хоҳишлари бўйича 
тавсия этилган жазолардан биттасини ѐки бир нечтасини тайинлашлари, 
маҳаллий одатларни қўллашлари, мушкул ҳолларда эса қонуншуносларнинг 
тушунтиришларига мурожаат қилишлари мумкин бўлган. 
Жазолар тизимининг асосий мақсади - қўрқитиш эди. «Каролина»да 
жазоларнинг қуйидаги асосий турлари назарда тутилган: ўлим жазоси, тана 
аъзоларидан маҳрум этиш (тилини, қулоқларини ва тананинг бошқа 
аъзоларини кесиш) жазолари, тан жазолари (хипчин билан савалаш), 
шарманда қилувчи жазолар (ҳуқуқидан маҳрум этиш, темир бўйинбоғ қўйиш, 
тамға босиш), ҳайдаб юбориш, турмага қамаш, етказилган зарарни ундириш 
ва жарима. Қонунномада ўлим жазосини анчагина жиноят учун қўлланилиши 
мумкинлиги тўғридан-тўғри кўрсатиб қўйилган эди. У кўп ҳолларда 
мураккаб шаклда - ѐқиб юбориш, тўрт бўлакка бўлиб ташлаш, чархпалакка 
тортиб ўлдириш, сувга чўктириш, аѐлларга нисбатан - тириклайин кўмиш 
каби кўринишларда амалга оширилган. Тан жазолари ва тана аъзоларидан 


51 
маҳрум қилиш жазолари фирибгарлик ва ўғирлик учун тайинланиши мумкин 
эди. Турмага қамаш, ҳайдаб юбориш ва шарманда қилиш жазолари кўпроқ 
қўшимча жазо сифатида қўлланилган. Шунингдек, мол-мулкни мусодара 
қилиш, қатл этишдан олдин қизиган омбур билан сиқиб қийнаш ва қатл этиш 
жойига судраб бориш кабилар ҳам худди шундай қўшимча жазолар эди. Шу 
билан бирга Қонунномада «нияти бузуқ» ва «келажакда жиноят қилишга 
қодир» шахслар номаълум муддатга турмага қамалиши кўрсатилганди. 
«Каролина» жиноят жараѐнининг янги тури ўрнатилганлигидан 
гувоҳлик беради. Германияда илк феодализм даврида суд ишлари 
юритишнинг айблов (тортишувчанлик) жараѐни қўлланилган. Фуқаролик 
жараѐни жиноят жараѐнидан ажратилмаган эди. 
XIII-ХIV асрларда таъқиб қилишнинг хусусий ҳуқуқий принципи 
оммавий ҳокимият номидан айблаш ва жазо бериш билан тўлдирила 
бошланди. Далиллар тизими ўзгарган. XIII аср охирида суд дуели қонунан 
бекор қилинди. Бироқ, Германияда янги, тергов-қидирув (инквизицион
1

жиноят жараѐнининг бутунлай ўрнатилиши рим ҳуқуқининг андоза 
(рецепция) қилиниши билан боғлиқ бўлган. 
«Каролина» айблов жараѐнининг баъзи белгиларини сақлаб қолган эди. 
Жабрланувчи ѐки бошқа даъвогар жиноий даъво қилиши, айбланувчи эса - 
ушбу даъвога эътироз билдириши ва уни асоссиз эканлигини исботлаши 
мумкин бўлган. Томонларга ҳужжатлар ва гувоҳлар тақдим қилиш, 
юристларнинг хизматидан фойдаланиш ҳуқуқи берилган. Агар айблов 
тасдиқланмаса, даъвогар «етказилган зарарнинг, шармандаликнинг ўрнини 
тўлдириши ва суд ҳаражатларини тўлаши» лозим эди (13-модда). Бироқ 
томонларнинг бу ҳуқуқлари кўпдан-кўп расмий чекловлар билан боғлиқ 
бўлган, айбланувчи эса жуда камситилган аҳволда эди. 
1
Инквизиция – католик черковининг асоратига қарши кишиларни таъқиб ва суд қилиш учун XIII-XIX 
асрларда таъсис этилган суд –полиция ташкилоти; қийнаш, азоблаш, исканжага олиш. //
 
http://karnod.ucoz.ru
  


52 
«Каролина»да кўрсатилишича, жиноий ишларни кўришнинг асосий 
шакли - инквизицион жараѐн (зулмга, қийнашга асосланган қидирув-тергов 
жараѐни) бўлган. Айблов «хизмат вазифаси бўйича» давлат кишиси 
томонидан судяга тақдим қилинган. Тергов суд ташаббуси билан олиб 
борилган ва маълум муддатлар билан чегараланмаган. Гумондор шахсга 
нисбатан жисмоний таъсир этиш воситалари кенг қўлланилган. Бу вақтга 
келиб суд ишларининг тўғридан-тўғри, ошкора юритилиши ўрнига яширин 
ва асосан ѐзма тарзда олиб борилиши жорий қилинган. 
Инквизицион жараѐннинг асосий босқичлари: суриштирув, умумий 
текширув ва махсус тергов бўлган суриштирувнинг вазифаси жиноят содир 
этилганлик фактини ва бунда гумон қилинувчи шахсни ўрнатиш ҳисоб-
ланган. Бунинг учун судя жиноят ва жиноятчи ҳақидаги дастлабки махфий 
маълумотларни йиғиш билан шуғулланган. Агар судя кимнидир «умумий 
овоз билан (кўпчилик фикрига кўра) ѐки бошқа ишонарли далиллар, 
гумонлар ва исботлар билан айбдор деб ҳисоблаган» бўлса, у қамоққа 
олинган. Умумий текширувда қамоққа олинган шахс иш ҳолат-лари ҳақида, 
жиноят ҳақидаги баъзи маълумотларни аниқлаш мақсадида дастлабки 
қисқача сўров қилинган. Бунда гумонланувчи шахснинг «айбсизлик 
презумпсияси» принципи ҳаракатда бўлган. Ниҳоят, юқоридаги текширув 
ишлари амалга оширилиб бўлингач, махсус тергов ўтказилган. Бунда 
жиноятчи ва унинг шерикларини батамом фош этиш ва маҳкум қилиш учун 
айбланувчи ва гувоҳлар батафсил сўроқ қилинган, далиллар йиғилган
1

Махсус тергов инквизицион жараѐннинг ҳал қилувчи босқичи 
ҳисобланган ва ҳукм чиқариш билан тугаган. Бу тергов расмий далиллар 
назариясига асосланган. Далил қонун билан муфассал ва бир хил маънода 
тартибга солинган. Ҳар бир жиноят учун «тўлиқ ва асил далиллар, исботлар 
ва гумонлар» турлари санаб кўрсатилган. Шу билан бирга умумий қоида 
1
Хрестоматия по Всеобщей истории государства и права.Т.1./ Под ред. К.И. Ба тыра и Е.В. Поликарповой. -
М.:Юристь , 1996. C.213 


53 
бўйича, барча далиллар, исботлар ва гумонлар тўла ва охирги ҳукм 
чиқарилишига олиб келиши мумкин эмас эди. Ҳукм фақат айбланувчининг 
шахсан тан олиши ва гувоҳлантирилиши асосида чиқарилиши мумкин эди 
(22-модда). Модомики, айбланувчилар айбини ҳар доим ҳам ихтиѐрий 
равишда тан олавермаганлиги сабабли улар кўпинча қийнаш-азоблаш йўли 
билан сўроқ қилинардилар. Инквизицион жараѐннинг моҳияти ҳам ана 
шунда эди. Шундай қилиб, бутун далиллар йиғишнинг мақсади ҳақиқатда 
қийноқ қўллаш учун сабаблар қидириш бўлиб қолган эди. 
Қийноқлар қўллаш расман бир қатор шарт-шароитлар билан боғлиқ 
бўлган. Масалан, агар иш бўйича етарлича далиллар топилмаган бўлса, 
шунингдек, жиноят у ѐки бу шахс томонидан содир қилинганлиги «гумон» 
қилинаѐтган бўлса, қийноқлар қўлланилиши мумкин эмас эди. Қийнаш 
асосида сўроқ қилиш учун етарлича далиллар тўпланган бўлиши лозим эди. 
Масалан, иккита асл гувоҳларнинг кўрсатмалари қийноқ-азоблаш йўли билан 
сўроқ қилишга етарли далил бўлган. Агар бунда фақат битта гувоҳ бўлса, бу 
яримта далил ва «гумон» ҳисобланган. Фақат бир нечта «гумонлар»нинг 
мавжудлиги судянинг хоҳиши бўйича қийноқлар қўллашга олиб келиши 
мумкин эди. Шу нарса характерлики, «гумонлар» орасида, шунингдек, 
инсоннинг «оқибатини ўйламай иш тутиши ва ѐмон от чиқарганлиги», 
жиноят содир этишга «лаѐқатлиги» кўрсатилган (25-модда). Қийнаш остида 
тан олишлик, шунингдек, маълум шартлар мавжуд бўлганда ҳам ҳақиқий 
ҳисобланарди. Масалан, қийнаш вақтида эмас, ундан кейин, камида бир кун 
ўтгач камерадан ташқарида қайтадан қийнаш пайтида олинган ва ѐзилган 
ҳамда иш бўйича тегишли бошқа маълумотларнинг тан олиниши ҳақиқий деб 
топилган. «Каролина»да қийнаш остида сўроқ қилишнинг барча шартларига 
риоя қилиш талаб қилинади. Агар судя бу шартларга риоя қилмаса ва 


54 
ғайриқонуний сўроқ қилса, жазоланиши ва етказилган зарарни тўлаши лозим 
эди.
1
Бироқ, бу юқорида кўрсатилган чеклашлар унча муҳим аҳамиятга эга 
бўлмаган. Биринчидан, қийноқни ўлим жазоси назарда тутилган жиноят 
содир этилиш факти аниқлангандан кейин дарҳол қўллаш лозимлиги 
кўрсатилган. Бундан ташқари, давлатга хиѐнат қилишда ҳатто озгинагина 
гумон қилинган шахсни қийноқ йўли билан сўроқ қилиш мумкин эди (42-
модда). Иккинчидан, агар айбланувчи ўз айбига аввалига иқрор бўлиб, сўнгра 
уни инкор қилса ѐки бу «иқрор»лик бошқа маълумотлар билан 
тасдиқланмаса, судя қийноқ асосида сўроқ қилишни қайта тиклаши мумкин 
бўлган. Натижада судяларнинг қийноқни «ғайриқонуний» равишда 
қўллаганлигини амалда исбот қилиб бўлмас эди. Шунингдек, «Каролина»да 
кўрсатилишича, агар айб тасдиқланмаса, судя ва даъвогар қийноқ 
қўлланганлиги натижасида етказилган зарарни тўлаш мажбуриятига эга 
бўлмаганлар. 
«Каролина»да қийноқ қўллаш тартиби ва усуллари ҳақида ҳеч қандай 
нормалар белгиланмаган эди. Унда фақат қийноқ остида сўроқ қилиш судя, 
иккита суд маслаҳатчилари ва суд котибининг иштирокида амалга 
оширилиши кўрсатилган. Қийноқнинг муайян усуллари ҳақидаги 
кўрсатмалар қонун-шуносларнинг шарҳларида берилган. Шу нарса 
маълумки, Германияда ХVI асрда қийноқларнинг 50 дан ортиқ тури 
қўлланилган
2

Суд мажлиси суд жараѐнининг якунловчи босқичи бўлган. Лекин у 
ҳақиқатда суд жараѐнининг мустақил босқичи ҳисобланмаган. Мадомики, 
суднинг ўзи тергов олиб бориш, ҳам айбловчи, ҳам оқловчи далилларни 
йиғиш ишлари билан шуғулланар экан, охирги ҳукм тергов давомидаѐқ 
аниқлаб қўйилган. Судя ва суд маслаҳатчилари махсус тайинланган «суд 
1
История государства и права зарубежных стран.Часть 1. Учебник для вузов/ Под ред. проф. 
Крашенинниковой Н.А. и проф. Жидкова О.А.-М.:Издательство НОРМА, 1996.- С.215 
2
Галанза П. Н. Феодальное государство и право Германии. — М., 1963. С.276 


55 
куни» олдидан тергов баѐнномаларини кўриб чиққанлар ва маълум шаклдаги 
ҳукмни тузганлар. Шундай қилиб, «суд куни»да асосан ҳукм эълон қилинган 
ва ижро этилган. Ҳукм омма олдида қўнғироқ чалиб эълон қилинган. Бундан 
кўзда тутилган асосий мақсад қўрқитиш эди. Ҳукмлар айбловчи, гумон 
остида қолдирувчи ва оқловчи бўлган. 

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish