Магистратура босқичи 2-курс талабаларининг илмий амалиёти илмий-тадқиқот иши ва магистрлик диссертациясини бажариш жараёнида 4-семестр давомида амалга оширилади. Илмий амалиёт 5А140602- География (ўрганиш обьекти бўйича) магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли касбий таълим, ўқув режа ва дастурларини ўзлаштириш, магистратура талабаларида илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантириш, таълимни фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини ривожлантириш йўли орқали магистрлар энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқлар ҳамда география соҳаси тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида илмий тадқиқот ишлари, тақозо этганда индивидуал илмий изланиш ва тажриба-синовларни ўтказиш мақсадида ташкил этилади.
Илмий амалиётнинг вазифалари:
География таьлими соҳаси доирасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш, назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш;
География фанининг бошқа соҳа ва тармоқлардаги замонавий техника ва технологияларда қўлланилиши билан таништириш;
амалий касбий ва илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантириш;
касбга самарали мослашувни таъминлашдан иборатдир.
Илмий амалиётни ўташнинг меъёрий-ҳуқуқий асослари
Бунда илмий амалиётга йўлланган магистратура талабаси ўқув жараёни жадвалини индивидуал график асосида ҳам бажариши кўзда тутилади. Ушбу ҳолатда стажировкани ташкил этиш тартиб-қоидалари амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида олиб борилади. Бу жараёнда биз амалиётчиларга 5А140602-География мутахассислигининг Малака талаблари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган “Намунавий ўқув режа” меъёрий-ҳуқуқий асос сифатида хизмат қилди.
Илмий амалиётдан кутиладиган асосий натижаларнинг мазмуни
Илмий амалиётдан кутиладиган асосий илмий ва амалий натижалар қуйидагиларда акс этади:
илмий амалиёт давомида илмий тадқиқот олиб бориш, назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириш бўйича кўникма ҳосил қилиш;
мутахассисликга оид соҳалар ва тармоқларда замонавий техника ва технологияларни қўллаш бўйича тассавурга эга бўлиш;
амалий, касбий ва илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантириш бўйича малакага эга бўлиш;
амалиёт даврида тўпланган маълумотлар асосида мақола ва тезислар тайёрларлаш ва уларни чоп этиш;
магистрлик диссертация ишини якунлаш имкониятига эга бўлиш.