Geografiya va ekologiya fakulteti



Download 0,8 Mb.
bet66/70
Sana14.06.2022
Hajmi0,8 Mb.
#671642
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
ekoturizm majmua (1)

Эстония. Болтиқ бўйи мамлакатларидан бўлмиш Эстонияда инсон
қўли деярли тегмаган табиат бурчаклари мавжуд бўлиб у асосан
қўриқхоналарда учрайди (9-расм). "Ачинарлиси шуки,-дейди эколог
олимлар, - Кингисепп районида кейинги пайтларда экологик туризмнинг
ривожланиши маҳаллий аҳоли томонидан ривожлантириб келинмоқда.
Давлат томонидан ҳеч қандай қўллашлар бўлмаяпти" (Л.И.Егоренко,)
Ҳозирда туристик соҳанинг экологик сектори ривожланиши тенденцияси
ўсиб бормоқда. Бу ўзгаришлар фақатгина экологик туризм халқаро илмий
дастурларининг ёйилишигина эмас, балки ҳукуматнинг бундай афзал туризм
турини тушуниб етишидадир. Чунки экотуризм районнинг ижтимоийиқтисодий муаммоларини ҳал қилишда, табиатини муҳофаза қилиш ва
миллий маданиятни ривожлантиришга кўмак беради.
Фин кўрфазидаги экотуризм обьъекти.
Эстониядаги минтақаларни экотуризм орқали барқарор
ривожлантиришда Фин қўлтиғи, Луга ҳамда Нарва дарёлари энг қулай
жойлар ҳисобланиб, уларда ажойиб манзарали ландшафтлар кўп. Бу ерда
“яшил” сайёҳларни энг қизиқтирган нарса бу Фин қўлтиғи акваториясида
жойлашган ороллар - Гогланд, Катта ва Кичик Тютерлар, Мошний, Сескар ва
бошқалар. Ороллар фойдаланувчисининг ҳуқуқий мақоми аниқ қилиб
ўрнатилмаганлиги туфайли ҳанузгача улардан экотуристик мақсадлар
фойдаланиш имкониятини бермаяпти. Фақатгина Кингисепп районининг
маъмурияти ўзига тегишли оролдан туристик ва рекреацион мақсадда
фойдалиниш дастурларини ишлаб чиқмоқда.
Кургал буюртма қўриқхонасида жойлашган Липовское ва Белое -
табиатан тоза кўллар, экотуризм учун топилма бўлди. Улар ҳам тадқиқот,
ҳам рекреацион (лицензиялаштирилган ов ва балиқ ови) нуқтаи назаридан
қизиқарлидир. Кўлларга яқин ҳудудларда яшовчи фермерлар экотуризмни
ривожлантириш учун керакли амалий ва моддий-техник базага эгадирлар.
1999 йил Балтика табиат фонди ташаббуси, Голландия Қишлоқ
хўжалиги вазирлиги ва Табиат ҳамда балиқчиликни назорат қилиш
бошқармасининг молиявий кўмаги билан Эстониянинг Кингисепп
районидаги қирғоқ зоналарида Умумевропа Кодекси принципларининг
мослаштириш лойиҳаси амалга киритилмоқда. Экспертлар гуруҳига
Кингисепп районидаги алоҳида муҳофаза этилаётган табиий ҳудудларни
кўриб чиқиш топширилган. Натижада у ерларда Умумевропа принципларига
амал қилинадиган экотуристик ҳаракатлар бошланди.
Туризмнинг экологик йўналиши Кавказ ва Помир тоғли ўлкаларида
ҳам ривожланмоқда. Экотуризм ушбу тоғ тизмаларини қамраб олган
давлатларга ва маҳаллий аҳолига муайян миқдорда қонуний даромадларнинг
кириб келишига хизмат қилмоқда.”Қонуний даромад” дея алоҳида
таъкидлашга сабаб, ушбу ўлкаларда ХХ асрнинг охирида ноқонуний ҳаттиҳаракатлар воситасида сармоя тўплаш авжига чиққан эди. Лекин, афсуски,
Кавказорти давлатларида, Қирғизистон ва Тожикистонда экотуризм табиий
туризмга айланиб кетмоқда. Бунинг оқибатида табиат қўйнига қилинган
саёҳат нозик тоғ экотизимларига тиклаб бўлмас даражада моддий зарар
келтирмоқда. Айниқса мазкур жараён ХХ асрнинг 80-йилларнинг охири, 90-
йилларнинг бошида авж олган. СССРнинг парокандаликка учраши, экологик
назорат ва жавобгарликни йўққа чиқарди. Янги мустақил давлатлар,
уюшмалар ва шахслар максимал даражада "мулойим табиатдан" фойдаланиб
қолдилар. Натижада Кавказорти ва Помир-Олой тоғли ҳудудларининг 40
фоизи экологик хавфли ҳолатга келиб қолди.
ХХIасрда халқаро ташкилотларнинг аралашуви туфайлигина ушбу
минтақаларда табиий туризм экотуризм даражасига олиб чиқилмоқда.
Мустақил давлатларнинг турли экологик ташкилотларга аъзо бўлиб
киришлари, миллий ҳуқуқ нормаларини ишлаб чиқишлари, экологик
мониторинг ва бошқарув механизмини яратишлари экологик хавфсиз
60
вазиятни секин - асталик билан юзага келтиришга олиб келмоқда. Бунга
мисол қилиб, 1997 йил 26 декабрда қабул қилинган Ҳайвонот дунёсини
муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш, Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш
ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонунларини
олиш мумкин. Кавказорти давлатларида экотуризмни ривожлантириш
мақсадида авваламбор қуйидаги долзарб масалаларни ҳал қилишга
киришилди:
1) алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар бўйича экотурист
мутахассисликларни тайёрлаш;
2) экотуристик сервисни маҳаллий, миллий ва халқаро миқёсда йўлга
қўйиш;
3) биринчи навбатда молиявий маблағлар ва инвестициялар киритилган
табиий атроф - муҳит унсурларини сақлаб қолиш.
Мазкур вазифаларни амалга татбиқ қилиш мақсадида, яъни ички ва
ташқи туристларни жалб қилиш учун Грузияда – Тушети, Лагожеки,
Васлований, Озарбайжонда – Шох-доғ, Арманистонда – Севан кўли,
Делижон экотуристик объектларни ҳамма томонлама тадқиқ қилинди.
Улардаги тадбиркорлик фаолияти туристик маҳсулотларни юқори даражада
ташкил этиш ва мазмунан уларни англашга қаратилган эди. Барча Кавказорти
экотуристик марказларда нарх-наво сайёҳлик мавсумига ва талабига қараб
фарқланади. СССР давридаги миллий туристик маркетинг хизматининг
мақсади - асосий истеъмолчини аниқлашдан иборат бўлса, 90-йилларнинг
иккинчи ярмига келиб улар экотуристик инфраструктурани шакллантириш
билан бошланди, яъни экологик саёҳларни жойлаштириш, уларнинг экологик
хавфсизлик даражадаги йўл-ҳаракатларини таъминлаш, ёввойи табиатнинг
узоқ ҳудудларига электр олиб бориш ва озиқ-овқат билан таъминлаш.
Экотуризмдан келиб тушган даромадларни тақсимлашда турли
уюшмаларнинг тузилиши жуда қўл келди. Масалан, экотуризмдан маҳаллий
миқёсда тушган даромад қуйидагича тақсимланди:
Маҳаллий гидлар ва хизмат кўрсатиш ходимлари
ўртасида
Овқатланиш, дам олиш, кўнглил очар учрашувларни ўтказиш,
туристларни ва юкларни ташиш
ўртасида
Сувенирлар тайёрловчи ҳунармандлар ўртасида

Download 0,8 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish