Географиядан масалалар тўплами.
Денгиз юзасида ҳавонинг босими 760 мм. Эканлиги аниқланди. 5000 м. баландликда у қанчага тенг бўлади?
Агар тоғнинг тагида атмосфера босими 740 мм, унинг чўққисида 340 мм бўлса, тоғнинг нисбий баландлиги қанча бўлади?
Агар жой планларида: а) 700 м узунликда кўча 7 см, б) 1 км узунликдаги кўча 10 см, в) 2 км узунликдаги кўча 20 см билан ифодаланган бўлса, бу планларнинг масштабини аниқланг.
Экватордан меридиан бўйлаб учаётган ракета Лондон шаҳрига етгандан сўнг фақат палаллел бўйича учиш зарурлиги маҳфий равишда айтилади. Учувчи қайси азимутлар бўйича учиши мумкин?
Қайси кенгликда 1 сутка 6 ойга тенг ва нима учун?
Икки шаҳар ўртасидаги масофа 4 км-га тенг, бу масофа биринчи ҳаритада 5 см (а), иккинчи ҳаритада 8 см (б) ва учинчи ҳаритада 10 см (в) оралиққа тенг ҳарита масштабини топинг.
Африканинг тахминан 40% ҳудудини саванна эгаллаган. Айтингчи Африкада саванна неча гектарни ташкил этади?
Термометр 6,3 км баландликда -180С ни кўрсатади. Бу вақтда тоғ этагидаги баландлиги 300 м бўлган текисликда ҳарорат қанчага тенг бўлади?
Экватор бўйлаб учаётган ҳарбий самалёт учувчисига зудлик билан Канберра шаҳри томон 900 бурчак ҳосил қилиб учиш зарурлиги буйруқ қилинади. Самалётнинг дастлабки ва ундан кейинги вақтдаги азимутларини белгиланг.
Денгиз суви ювиб турган давлатларнинг чегараси БМТ конвенциясига кўра неча милльдан ўтказилади ва уни км-га айлантиринг?
Финляндия ҳудудининг 57% и ўрмон қоплаган. Айтингчи бу давлатда ўрмонлар майдони неча гектарни ташкил этади. Финляндия майдони 130560 км2.
Агар планларда «А» ва «В» нуқталар орасидаги 4 км масофа: а) 20 см; б) 5 см; в) 10 см; оралиққа тенг бўлса, мазкур планларнинг масштабини топинг.
+100С ҳароратда ҳавонинг нисбий намлиги 50% бўлса, унинг мутлоқ (абсалют) намлигини топинг.
Қуйидаги вариантлардан қайси бирида кучли шамол эсади? Сабабини тушунтириб беринг.
А) босим қуруқликда 758 мм, океан юзасида 760 мм бўлганда.
В) босим қуруқликда 755 мм, океан юзасида 752 мм бўлганда.
С) босим қуруқликда 750 мм, океан юзасида 746 мм бўлганда.
Д) босим қуруқликдла 760 мм, океан юзасида 755 мм бўлганда.
Е) босим қуруқликда 730, океан юзасида 760 мм бўлганда.
Шўрлиги 42 промилле бўлган 1 та океан сувидан қанча туз олса бўлади?
Қуйидагиларни ҳисоблаб ўртача йиллик ҳароратини аниқланг. 1 (январь) -100; 2) -50; 3) +00; 4) +100; 5) +120; 6) +200; 7) +250; 8) +280; 9) +250; 10) +200; 11) +100; 12) -150С.
Ғарбий ярим шарнинг қайси меридианлари Шарқий ярим шардаги 1000С ва 500С меридианларининг давоми ҳисобланади? Глобусга қарамасдан аниқлаш йўлини кўрсатинг.
Расмда берилган 800 м-ли изогипсдаги В нуқтада ҳавонинг ҳарорати +350 бўлса, А нуқта жойлашган изогипсда ҳаво ҳарорати ненча градус бўлади?
Ёғин ўтказгич ёрдамида ер юзасига 25 мм қалинликдаги ёмғир ёққанлиги аниқланади. Бунда 4 гектар ерга неча куб метр сув тушган бўлишини аниқланг.
300 шқ.у.да жойлашган Санкт-Петербург шаҳрида соат 7 00 бўлса: а) 600 шқ.у.да жойлашган Екатеринг шаҳрида б) 1500 шқ.у.да соат неча бўлади?
Григорий тақвими бўйича 2004 йил Ҳижрий Шамсий тақвимида нечанчи йилга тўғри келади?
Григорий тақвими бўйича 2004 йил Ҳижрий Қамарий тақвимда нечанчи йилга тўғри келади.
Туркистоннинг жанубий қисмида Қуёшдан келадиган ялпи радиация миқдори 160 ккал/см2 га тенг бўлса, 10,000 м2 ҳудудга қанча радиакция тушади.
Чизмада «А» нуқтасининг географик узунлигини топинг.
500 600
.А
900 800
Чизмадан «Г» нуқтасининг географик кенглигини топинг.
200
.Г
100
Чизмадан «Д» нуқтасининг географик кординатасини топинг.
300
400
. Д
500
600
1600 1500 1400 1300 1200 1100
Чизмадан «S» нуқтсининг географик координатасини аниқланг.
S
экватор
Бош меридиан
300 кенгликдаги 1000 га тенг масофа неча км га тенг.
800 жанубий кенгликдаги 100 тенг масофа неча км дан иборат.
Қуйидаги чизиқли масштабни сонли масштабга айлантиринг.
Ғарбий ярим шарнинг 900 ли меридианига шарқий ярим шарнинг қайси меридиани тўғри келади?
Агар 10 тонна денгиз сувидан 250 кг туз олинган бўлса, 1 кг денгиз сувида қанча туз бор?
Ҳавонинг ҳарорати 300С бўлганда, мутлоқ намлик 22,5 г бўлса, нисбий намлик қанчага тенг бўлади.
Ҳавонинг нисбий намлиги 00С да 50% га тенг бўлса, унинг тўйиниши учун яна қанча намлик керак?
Бизга маълумки дунё океанинг 1/3 қисми нефть пардаси билан қопланган. Айтингчи ундай бўлса дунё океанинг тахминан неча фоизи ёки қанча км2 худуди нефть билан қопланган.
Агар тоғ этагида атмосфера босими 760 мм,чўққисида эса 360 мм бўлса тоғнинг баландлигини топинг.
Ер шаридаги энг баланд тоғ чўққиси билан Австралиянинг энг баланд чўққиси ўртасидаги нисбий баландлигини аниқланг.
Африка билан Жанубий Америка материги энг баланд нуқталари ўртасидаги нисбий баландликни аниқланг?
Океан тубида минг йилда 1 мм қалинликда чўкинди йиғилади. 2,5 млн йилда қанча қалинликда чўкинди ҳосил бўлади?
Қора денгиз сувининг шўрлиги 18% бўлса, унинг 1 тонна сувдан Қизил денгиз сувининг шунча миқдорига нисбатан қанча кам туз олинади?
Агар бирор давлатда 10 млн аҳоли яшаб, шундан 7 млн шаҳарларда истиқомат қилса, шу давлатнинг урбанизация даражасини аниқланг.
Ғарбдан Шарққа томон параллел бўйича соатига 60 км тезликда ҳаракат қилаётган автобус 5 соат юрди. 1: 20000000 масштабли ҳаритада неча сантиметрни ташкил қилади?
Чизмадаги «А» ва «В» нуқталар орасидаги фарқни аниқланг.
Кузатувчи Тошкентдан шарқда жойлашган шаҳарда Қуёшнинг чиқишини 5 соат олдин кузатди. Мазкур шаҳарнинг географик узунлигини аниқланг?
Агар ернинг айланиш ўқи орбита текислиги томон 700 га оғса, жанубий тропик билан шимолий қутб доираси қайси кенгликларда жойлашади?
Осло ва Тунис шаҳарлари бир хил узунликка эга. Тунис шаҳри Осло шаҳрига нисбатан қайси азимутда ва қайси йўналишда жойлашшган?
А нуқтадаги атмосфера босими 350 мм симоб устунини, В нуқтада эса 550 мм симоб устунини ташкил этади. Агар В нуқта ҳарорат +50С бўлса, тоғнинг нисбий баландлигини ва А нуқтадаги ҳароратни аниқланг.
Глобусдаги икки объект орасидаги масофа 100 га тенг оралиқда 10 см га тенг. Глобуснинг масштабини аниқланг.
Синф хонасида ҳажми 200 м3 ҳаво бўлиб, унинг ҳарорати +200С бўлса, бу ҳаво таркибида неча литр сув бўлиши мумкин?
Ҳарорат кечаси -30С, тушда эса +100С бўлганлиги аниқланди. Ҳавонинг суткалик амплитудасини ҳисобланг.
Агар одам гавдаси юзаси 15000 см2 деб олинса, унинг бутун гавдасига қанча атмосфера босими таъсир этади?
Агар нефтнинг захираси 18 млрд тонна, йиллик қазиб олиш ҳажми 250 млннни ташкил этса, мазкур нефть заҳираси неча йилга етади?
Ҳавонинг мутлоқ намлиги 00 ҳароратда 1 граммга тенг бўлса, унинг нисбий намлигини аниқланг?
Ҳаво ҳарорати -200 бўлганда, унинг нисбий намлиги 70% га тенг. Унинг мутлоқ намлигини аниқланг?
Ғарбий яримшарнинг қайси меридианлари Шарқий яримшардаги 600, 800, 1000 меридианларининг давоми ҳисобланади?
Агар денгиз сатҳида ҳарорат 00С бўлганда 1 м3 ҳавонинг оғирлиги 1 кг 293 г бўлса, 40 км баландликда 1 м3 ҳавонинг массаси қанча бўлади?
Ер юзасида ҳаво ҳарорати +360С. Самалёт учиб кетаётган жойда эса +180С. Самалёт неча км баландликда учиб кетмоқда?
Кемада ўрнатилган эхолотдан юборилган товуш 4 секунтда қайтиб келди. Денгиз чуқурлигини топинг.
Ўлчами 21х17 см бўлган дафтар вароғида узунлиги 1 км га тенг кўчани қандай тасвирлаш мумкин?
Кемадаги асбобдан юборилган қисқа товуш 7 секундда сув тагига етди. Сув чуқурлигини топинг?
Ўзбекистон ҳар йили ўртача 80 тонна олтин қазиб олади. Ўзбекистон ҳар йили неча минг троиц - унция олтин қазиб чиқаради?
Нефть конининг заҳираси 26 млн баррельга тенг бўлса, конда қанча тонна нефть мавжуд?
Мамлакат чет элга 50,000 карат олмос экспорт қилган бўлса, ушбу мамлакат қанча килограмм олмос сотган.
Африка плитаси 1000 йилдан сўнг неча метрга силжийди.
Шимолий Америка плитаси 10,000 йилдан сўнг неча см га силжийди?
500 кенгликдаги параллел масофаси неча км га тенг?
Қ уйидаги чизмадаги А нуқтада турган ўқувчи, В нуқтада турган ўқувчини кўра оладими? В
1000
200
300
200
А 100
Бизнинг юлдуз системамиз – Галактиканинг диаметри 100000 ёруғлик йилига тенг, бу масофа км ҳисобида қанча бўлади?
Ердан Қуёшгача бўлган ўртача масофа ≈ 15000000 км ёки 1 астрономик бирликка тенг бўлса, Сунбула туркумидаги бизга энг яқин Галактикалар тўдаси биздан тахминан 10 млн пс (парсек) узоқда жойлашган. Ер билан энг яқин Галактикалар тўдаси орасидаги масофани км ҳисобида аниқланг.
Қуёш системасидан унга энг яқин бўлган Центавр туркуми а юлдузгача бўлган масофа 4 ёруғлик йили ёки 1 1/3 парсек, ёки 270.000 астрономик бирликка тенг. Бу масофани км ҳисобида ифодаланг.
Галактикалар орасидаги ўртача масофа 3 мегапарсекка тенг. Уни км га айлантиринг.
Ердан Сириусгача бўлган масофа 83000000000000000 (83 биллион) километр. Агар ракетанинг тезлиги 30 км/с га тенг бўлса, у қанча вақтда Сируисга бориб етади? Тезлиги соатига ўртача 150 км бўлган поездачи?
«Народная» чўққисидан «Норильск» шаҳрини кўриш мумкинми?
«Костяшка» чўққисидан «Мельбурн» шаҳрини кўриш мумкинми?
«Мак-Кинли» чўққисидан Жуно шаҳрини кўриш мумкинми?
«Фудзияма» вулқонидан Токио шаҳрини кўриш мумкинми?
Самалёт 12000 метр баландликда учяпти. Кўринма горизант радиуси узунлигини топинг.
500 метрли минорада турган кузатувчи неча км узоқликдаги объектни кўриши мумкин?
Экваторда чизиқли тезлик қанчага тенг.
Тошкент, Москва, Вашингтон, Токио, Бразилиа, Дакар шаҳарларининг Ернинг ўз ўқи атрофида айланишда қандай тезликда ҳаракат қилишини аниқланг.
90, 80, 70, 60, 50, 40, 30, 20, 10, 0-параллеллардаги нуқталарнинг чизиқли тезлигини топинг ва жадвал тўлдиринг.
Тошкент, Москва, Астана, Бишкек, Лондон, Кито, Норильск, Мельбурн шаҳарларида 100 метр баландликдан ташланган жисмларнинг Шарққа бурилиш катталигини аниқланг.
Ҳар бир 100 дан ўтказилган параллеллар айланасининг радиусини топинг.
21 март ва 23 сентябрда Москва, Минск, Париж, Рим, Пекин, Дели, Гавана, Ла-Пас шаҳарларида Қуёшнинг туш вақтидаги уфқдан баландлиги неча градусга тенг?
Шимолий яриморолда 22 июнь Қуёшнинг туш вақтида горизонтдан нисбатан баландлиги Тошкент, Москва, Салехард, Мурманск шаҳарларида қанча бўлади?
Ер орбитасининг узунлиги 940,000,000 км бўлиб, Ер уни 365 кун 6 соат 9 млн 9,6 секундда бир марта айланиб чиқади. Ернинг орбита бўйлаб 1 секунд, 1 минут, 1 соат ва 1 сутокада неча км масофани ўтишини аниқланг.
Симоб устуни ҳисобида 740 мм, 760 мм, 765 мм ли 902,5 мб ва 1985 мб босимларни симоб устуни ҳисобида миллиметрларига айлантиринг. Бунда нормал босим 760 мм 1013 мб, яъни 1 мб=0,75 мм ёки 1 мм =1,33 мб га тенг эканини назарда тутинг.
Фотосинтез жараёнини давом эттиринг.
6 СО2+Н2...+ёруғлик хлорофили=СНО+6О.
Курилен ороли Африкадан неча километр узоқликда жойлашган?
Қутбда турган кузатувчи 500 метрдан бирор жисмни ерга ташласа, унинг Шарққа бурилиши катталигини аниқланг.
Тошкент ва Москва шахарлари географиик координаталарини аникланг.
Тоғ ёнбағирларида 1200 м баландликда ҳаво ҳарорати +40 ни ташкил килади, 2700 м баландликда ва ёнбагирлардан 500 м пастда харорат канча тенг булади?
1:150.000.000 масштабли харитада иккита шахар оралиғидаги Хақиқий масофа неча км.ни ташкил қилади?
А нуқтадаги атмосфера босими 350 математик-информатик симоб устунини, В нуқтада эса 550 математик-информатик симобустуни ташкил этади. Агар В нуктада харорат +50С бўлса, тоғнинг нисбий баландлигини ва А нуқтадаги ҳароратни аниқланг?
Агар абсалют намлик 4г/м3, ҳаво ҳарорати 200С ни ташкил этса, ҳавонинг нисбий намлигини аниқланг.
«А» ҳудудига 600 м3 ёмғир ёққанлиги аниқланди. «А» ҳудудининг майдони 8 га бўлса, унинг хар см2-га қанча ёмғир ёққанлигини аниқланг?
300 кенгликдаги параллел айланасининг радисини топинг?
410параллел чизиғининг радиусини аниқланг ?
Экватор чизиғининг радиусини формула асосида аниқланг
Шимолий қутуб радиусини топинг?
Кун-тун тенглиги даврида туш вақтида Куёшнинг горизонтдан баландлиги ()Кито, Москва, Мельбурн, Претория, Абу-Даби, Мурианск ва Тошкент шахарларида кеча градусга тенг.
Шамолнинг тезлиги эквадорда 3 м/с, 300 кенгликда 5 м/с, 450 кенгликда 7 м/с, 600 , кенгликда 9 м/с бўлганида шамол оқимларининг тезлигини аниқланг. Оқим тезлигини км/сутка ва милл/сутка билан ифодаланг. 1 денгиз мили 1,952 км га тенг. Бунда W= оқим тезлиги, см/с; 0,0127=шамол коффиценти; =жойнинг географик кенглиги. =шамол тезлиги, м/с.
Шимолий яримшарда 22 Декабрда Қуёшнинг туш вақтида горизонтдан баландлиги Токио, Вашингтон, Жакарта, Мехико, Каир шаҳарларида қанча бўлади?
Do'stlaringiz bilan baham: |