Сонларни яхлитлаш. Сонларни яхлитлаш деб рақамларни маълум даражагача ўнг томондан ташлаб, ушбу даражадаги рақамни ўзгаришга тушунилади.
Мисол: 234,673 сонни бирнинг юзлик бўлагигача яхлитлаш 234,67 натижани беради. Ушбу сонни бирнинг ўнлик бўлагигача яхлитлаш 132,6 натижани беради.
Геодезик ҳисоблашларда қуйидаги қоидалар қўлланилади:
1) Агар ташланадиган рақамлардан биринчиси (чапдан ўнгга ҳисоблан-ганда) 5 дан кам бўлса, унда охирги сақланадиган рақам ўзгармайди.
Мисоллар:
12,23 сонни биринчи ўнлик белгигача яхлитлаш 12,2 натижани беради.
0,02499 сонни иккинчи ўнлик белгигача яхлитлаш 0,02 натижани беради.
8449 сонни юзлик даражагача яхлитлаш 84·10 натижани беради.
2) Агар ташланадиган рақамлардан биринчиси (чапдан ўнгга ҳисоблан-ганда) 5 дан катта бўлса, унда охирги сақланадиган рақам биттага оширилади.
Мисоллар:
37,6 сонни бутун бирликгача яхлитлаш 38 натижани беради.
0,03472 сонни юзлик бўлагигача яхлитлаш 0,35 натижани беради.
2372 сонни бутун юзликгача яхлитлаш 24·10 натижани беради.
0,00584 сонни бирнинг минглик бўлагигача яхлитлаш 0,006 ёки 6·10 натижани беради.
3) Қачонки соннинг ташланадиган қисми 5 га тенг бўлса, охирги сақланадиган рақам тоқ бўлса, у оширилади (7,75 сонни ўнлик бўлагигача яхлитлаш 7,8 натижани беради), у жуфт бўлганда эса ўзгармасдан қолдирилади (134,5 сонни яхлитлаш 134 натижани беради).
Тахминий сонларни қўшишда ва айиришда охирги натижада шундай ўнлик белгиларни сақлаш керакки, улар ўнлик белгиларнинг энг кичик миқдорини ўз ичига олсин.
Мисол: 316,545 + 2,3 + 37,27 + 37,996 тахминий сонларни қўшиш керак. 2,3 сон ўнлик белгиларнинг энг кичик миқдорига эга. Шунинг учун, қоидага кўра, қуйидаги сонларни қўшиш керак: 316,54+2,3+37,27+38,00=394,01 394,0.
Тахминий сонларни кўпайтириш ва бўлишда охирги натижада шундай аҳамиятли рақамларни сақлаш керакки, уларда ушбу сонда аҳамиятли рақамларнинг энг кичик миқдори мавжуд бўлсин. Шунинг учун турли миқдорли аҳамиятли рақамларга сонларни кўпайтириш ёки бўлишда улар яхлитланади ва энг кичик миқдорли аҳамиятли рақамларга кўра вергулдан кейинги охирги рақам қиймати биттага оширилади.
Мисол. 206,503х1,3х0,4075 тахминий сонларнинг кўпайтмаси ҳисоблансин. Кўпайтмаларни яхлитлаб, ҳосил қиламиз: 206х1х0,408 =100,8576 101.
Тахминий сонларни даражага кўтаришида охирги натижада шундай аҳамиятли рақамларни сақлаш керакки, улар ушбу соннинг асосида мавжуд бўлсин.
Мисол:
Илдиз остидан чиқарилаётган охирги натижада вергулдан кейинги рақамлар сони илдиз остидаги аҳамиятли рақамлар сонига тенг бўлиши керак.
Мисоллар: ; .
Do'stlaringiz bilan baham: |