4.2. МАЪЛУМОТЛАРНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ВА ЎЗГАРТИРИШ
Маълумотларни қайта ишлаш ва ўзгартириш техник воситалари авваллари ЭҲМлар, ҳозир эса компьютерлар деб аталади. Улар конструктив (тузилмавий) аҳамиятига, имкониятига, ишлаб чиқариш ва ишлаш характерига кўра шахсий компьютерларга ва иш станцияларига бўлинади.
Шахсий компьтерлар (ШК) – ҳаммабоплик ва қўллашда универсаллик талабларини қониқтирувчи, бир киши фойдаланадиган мини-ЭҲМлардир. Шахсий компьютерлар икки турли микропроцессорлар асосланади:
- Intel (Pentium) ва бошқа ишлаб чиқарувчи фирмаларнинг дастурий
аналоглари – AMD, Cyrix, Texas Instruments;
- Power PC, Motorola, IBM.
ШК ларнинг асосий қурилмалари қуйидагилардан иборат:
- Тизимли блок. Тизимли блокда асосий плата (материнская плата) процессор билан, асосий хотира билан, интерфейсли ва ёрдамчи схемалар билан ва воситалар адаптери билан биргаликда;
- Қаттиқ ва юмшоқ магнит дискларда маълумот ташувчилар; тезкор хотира (тезкор сақловчи восита - ОЗУ);
- Таъминот блоки (блок питания);
- CD-ROM;
- Клавиатура;
- Сичқонча;
- Монитор (дисплей, тасвирловчи экран).
Шахсий компьютерлар турли периферия қурилмалари ёрдамида йиғилади. Notebook – ихчам Шахсий компьютерлар.
Иш станциялари бу RISC–процессорли ва кучли график имкониятига эга процессорли юқори самарали компьютердир.
Иш станциялари UNIX операцион тизим бошқарувида ишлайди.
Компьютер тармоқлари. Жамиятнинг ҳозирги босқичида ахборот технологияларининг ривожланишини компьютер тармоқларисиз тасаввур этиб бўлмайди.
Компьютер (ҳисоблаш) тармоғи — бу, алоқа каналлари орқали ягона тизимга боғланган компьютер ва терминаллар мажмуадир. Тармоқда ахборотни ишлаб чиқарувчи ва ундан фойдаланувчи объектлар тармоқ объектлари дейилади. Тармоқ объектлари алоҳида компьютер, компьютерлар комплекси, ишлаб чиқариш роботлари ва бошқалар бўлиши мумкин. Ахборотларни территориал жойлашувига кўра компьютер тармоқларини учта асосий синфга бўлиш мумкин:
- глобал тармоқлар;
- (минтақавий) регионал тармоқлар;
- локал (махаллий) тармоқлар.
Глобал компьютер тармоқлари
турли мамлакатларда, турли қитъаларда жойлашган абонентларни бирлаштиради.
Абонентлар орасида алоқа бундай тармоқларда телефон алоқа линияларда, радиоалока ва спутник алоқа тизимлари асосида амалга оширилади.
Минтақавий компьютер тармоқлари бир-биридан анча узоқда жойлашган бирор минтақага тегишли абонентларни бирлаштиради. Масалан, бирор шаҳар ичидаги ёки иқтисодий регионда ёки алоҳида бир мамлакатда жойлашган абонентларни бирлаштирувчи тармоқ.
Локал (махаллий) тармоқ кичик бир худудда жойлашган абонентларни бирлаштиради. Бундай тармоқ одатда аниқ бир жойга боғланган бўлади.
Масалан, бирор корхона ёки ташкилотга. Махаллий тармоқнинг узунлигини 2—3 км билан чеклаш мумкин
Глобал, минтақавий ва маҳаллий тармоқлар бирлашмаси кўп тармоқли иерархияни ташкил этиш имконини беради. Масалан, Internet компьютер тармоғи кенг тарқалган, оммавийлашган глобал компьютер тармоғидир.
Унинг таркибига эркин равишда бирлашган тармоқлар киради. Унинг номининг ўзи «тармоқлар орасида» маъносини билдиради. Internet алоҳида тармоқларни бирлаштирган. Шунинг учун у катта имкониятларга эга.
Ўзининг шахсий компьютери орқали Internetнинг ихтиёрий абоненти ахборотни бошқа шаҳарга ўзатиши, Вашингтон конгресси кутубхонасидаги адабиётлар каталогини кўриб чиқиши, Нью-Йоркдаги метрополитен музейининг энг сўнгги кўргазмасининг расмлари билан танишиб чиқиши, тармоққа уланган абонентлар билан конференцияда ёки ўйинда иштирок этиши мумкин. Internetнинг асосий ячейкасини маҳаллий компьютер тармоқлари ташкил этади.
Компьютерларни маҳаллий тармоққа улашнинг уч кўриниши мавжуд:
— ҳалқасимон (Token-Ring);
— шинали (Internet);
— юлдузсимон (ArcNet).
Халқасимон боғланишда компьютерлар ёпиқ чизиқ бўйича боғланган бўлади. Тармоқнинг кириш қисми чиқиш қисми билан уланган бўлади. Ахборот ҳалқа бўйича компьютердан компьютерга ўтади.
Тармоқнинг шинали боғланишида маълумотлар узатувчи компьютердан шина бўйича хар икки томонга узатилади.
Юлдузсимон боғланишда марказий компьютер мавжуд бўлиб, унга қолган барча компьютерлар боғланган бўлади.
Барча компьютерлар тармоқ адаптерлари ва кабеллар орқали боғланади. Тармоқ платаси компьютернинг асосий (материнская платанинг слотасига ўрнатилади. Тармоқни тармоқ операцион тизими бошқаради. Локал тармоқ тармоқлараро илюзалар, кўприклар ва йўл бошловчилар (маршрутизатор) майдони орқали глобал тармоққа бирлаштирилади. Бунинг учун телефон, спутник ва радио алоқа тизимлари мавжуд бўлиши керак. Тармоқда телефон алоқа линияси орқали боғланиш учун модемдан фойдаланилади. Ҳозирги вақтда радио технологиясидан ва инфрақизил тўлқиндан фойдаланувчи ўтказгичларсиз (симсиз) тармоқлар яратилмоқда.
Ўтказгичларсиз тармоқ 2 та қисмдан иборат:
- Адаптер. Унинг ёрдамида компьютер тармоққа уланади.
- Кириш узели. У адаптер билан тармоқ орасидаги боғланишни таъминлайди
Do'stlaringiz bilan baham: |