ТОЛА УЗУНЛИГИ ВА МИКРОНЕЙРИНИ ЯХШИЛАШДА МАБЧ
УСУЛИНИНГ САМАРАСИ
Дарманов М.М., Макамов А.Х., Тўраев О.С., Туланов А.А., Норбеков Ж.Қ.,
Хусенов Н.Н., Кушанов Ф.Н., Буриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
m.darmanov@genomics.uz
Маркерларга асосланган беккросс чатиштириш (МАБЧ) - МАС
технологияси усулларидан бири бўлиб, унинг асосий мақсади донор
линиядан керакли генни/локусни элита навларга ўтказишдан иборат. Бунда,
донор генотипда аниқланган (нишон) локусдаги маркер аллели керакли нав
ёки линияга ўтказилиб донордан ўтадиган, селекционер учун кераксиз бўлган
бошқа геном қисмлари дурагай линиядан МАБЧ асосида чиқариб ташланади
[1].
Тадқиқот ишларидан кўзланган асосий мақсад МАБЧ усулидан
фойдаланиб тола сифатини бошқарувчи QTL (ингл. Quantitative trait locus)
локусларни районлашган баъзи ғўза навларига ўтказиш асосида янги, тола
сифат белгилари такомиллашган линиялар олишдир. Таодқиқот объекти
бўлиб ғўзанинг C-417 линияси (донор сифатида), Меҳнат ва Ан-Баявут-2
навлари (реципиент сифатида) хизмат қилди.
Донор генотипи иштирокида ҳар икки нав чатиштириб олинган
дурагайлар (нав геномининг керакли қисмини қайта тиклаш, донор
геномининг кераксиз қисмидан халос бўлиш мақсадида) беш мартагача
реципиент нави билан қайта (беккросс) чатиштирилди [2]. Ҳар бир беккросс
авлод дурагайлардаги маркер аллели тола микронейри ва узунлиги
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
131
белгиларига генетик бириккан ДНК маркери (NAU2277) ёрдамида назорат
қилиб борилди. Маркер аллели бўйича гомозигота холатидаги F
2
BC
5
авлод
дурагайлари тола сифати назорат (донор, реципиент ва маркер аллели
ўтмаган дурагай) намуналарники билан биргаликда HVI ускунаси (High
Volume Instrumentation- юқори даражали ўлчов ускунаси) ёрдамида таҳлил
қилинди.
Олинган F
2
BC
5
(мехнат x C-417 ) авлод дурагайларида тола микронейри
(4,4) ва узунлиги (1,23) дюйм ва реципиент (Меҳнат) навиникига нисбатан
(микронейр - 4,5 ва тола узунлиги 1,06 дюйм) яхшиланганлиги кузатилади.
Маркер аллели ўтмаган дурагайларда эса ушбу кўрсаткичлар (микронейр -
4,6, тола узунлиги - 1,07 дюйм) деярли ўзгармаганлиги аниқланди. Ан-
Баявут-2 (реципиент) навида тола микронейри 4,7, узунлиги 1,08 ва маркер
аллели мавжуд бўлмаган дурагайларда микронейр - 4.7 ва тола узунлиги -
1,09 дюйм бўлганлиги инобатга олинадиган бўлса F
2
BC
5
(Ан-Баявут-2xC-417)
комбинацияси дурагай намуналарида ҳам тола микронейри (4,6) ва
узунлигининг (1,25 дюйм) ушбу назорат намуналарники нисбатан
яхшиланганлигини кўриш мумкин.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкин-ки, МАС технологияси усуллари
ўз самарасини бермоқда ва келгусида ушбу комбинациялар ичидан тола
сифат кўрсаткичлари такомиллашган линиялар танлаб олиниб, янги ғўза
навлари яратилади.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1.
Hospital, F. & Charcosset, A. Marker-assisted introgression of
quantitative trait loci. Genetics 1997 y. 147. pp. 1469–1485.
2.
Mukhtor M. Darmanov, Abdusalom Makamov, Fakhriddin N. Kushanov,
Zabardast T. Buriev, Ibrokhim Y. Abdurakhmonov. Marker-assisted selection for
cotton. May, 2015 y. The proceeding of Tashkent International Innovation Forum.
Tashkent. pp. 19-21.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
132
Do'stlaringiz bilan baham: |