ХРОМОСОМАСИ АЛМАШТИРИЛГАН ЛИНИЯЛАРДАН (CS-B)
ФОЙДАЛАНИБ ҒЎЗА ГЕРМОПЛАЗМАСИНИ БОЙИТИШ
Макамов А.Х., Ачилов С.Г., Дарманов М.М., Туланов А.А., Тураев О.С.,
Мирзаёқубов К.Э., Кушанов Ф.Н., Бўриев З.Т., Абдурахмонов И.Ю.
ЎзР ФА Геномика ва биоинформатика маркази
111215, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент вил., Қибрай тум., Университет кўча, 2-уй
amakamov@gmail.com
Ўрта толали ғўза авлодига мансуб бўлган хромосомаси алмаштирилган
линиялар ўзида ипак толали Пима ғўзанинг (
G. barbadense
L.) бир жуфт
хромосомаси ёки уларнинг жуфт бўлакларини тутганлиги билан қимматли
бўлиб, изоген линиялар ҳисобланади. Бундай линиялар мамлакатимиз
пахтачилик тарихида илгари қўлланилмаган бўлиб, улар ёрдамида
алмаштирилган хромосоманинг белги-хусусиятлар ўзгаришига таъсирини
ўрганиш, ўрта толали ғўзани такомиллаштиришда турлараро дурагайлашдаги
муаммоларни бартараф қилиш ва қимматли хўжалик белгиларни
хариталашда фойдаланадиган турли популяцияларни ривожлантириш муҳим
ҳисобланади.
Ғўзанинг хромосомаси алмаштирилган линиялари 2006 йилда
Ўзбекистон-АҚШ/ҚХД олимларининг илмий ҳамкорлиги доирасида
юртимизга келтирилди. Ушбу линияларни мамлакатимиз пахтачилигида
илгари қўлланилмаганлигини эътиборга олиб, бир нечта маҳаллий навлар
билан дурагайлаш ишлари олиб борилди. Жумладан, Ан-Баявут-2, Шодлик-9,
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
129
С-4727, С-6524, C-6541, Наманган-77, Турон-1, Тошкент-6 ва Бухоро-6
навлари билан 17 та хромосомаси алмаштирилган линияларни дурагайлаб,
153 хил дурагай комбинациялар олинди. Ҳозирда булардан Ан-Баявут-2 ва
Шодлик-9 навлари иштирокидаги дурагайларнинг иккинчи авлод уруғлари
ҳамда қолган навлар иштирокидаги дурагайларнинг биринчи авлод уруғлари
марказда яратилган ғўзанинг ноёб гермоплазмасида сақланмоқда. Бугунги
кунда Ан-Баявут-2 нави билан алмаштирилган хромосомалари SSR (оддий
такрорланувчи кетма-кетлик) маркерлар ёрдамида ўз тасдиғини топган 11 та
хромосомаси алмаштирилган линияларни дурагайлаш асосида, 1300 дан
ортиқ рекомбинант инбред линияларни (РИЛ) ўз ичига олган 11 та популяция
яратилди. Шунингдек, Ан-Баявут-2 нави билан CS-B25 линия иштирокидаги
комбинацияда 141 та линиядан иборат бўлган РИЛ популяцияси яратилиб,
уларнинг уруғлари сақлаш учун марказ гермоплазмасига топширилди.
Ғўзанинг ушбу РИЛ популяциялари қимматли хўжалик белгиларни
хариталашда муҳим эканлигини инобатга олиб, Ан-Баявут-2 ва CS-B25
генотиплари иштирокида яратилган РИЛ популяцияси ДНК маркерлар
технологияси ёрдамида тадқиқ қилинди. Унга кўра, ота-она генотиплари 884
та SSR праймерлар жуфтлиги билан ПЗР (полимераза занжирли реакция)
усулида скрининг қилиниши натижасида 54 та полиморфик маркерлар
аниқланиб, улар ёрдамида 93 та РИЛ генотиплари скрининг қилинди. Ушбу
полиморфик маркерларни қимматли хўжалик белгилар билан боғлиқлигини
аниқлаш мақсадида, сўнгги йилларда нашр қилинган соҳага доир мақолалар
таҳлил қилинди. Унга кўра, 54 та маркердан 25 таси ғўзанинг тола сифати ва
агрономик белгиларига алоқадор бўлган миқдорий белгилар локуслари
(МБЛ) билан генетик бириккан ДНК маркерлари эканлиги маълум бўлди.
Улардан 17 таси толанинг сифат белгиларига, 4 таси толанинг сифат
белгилари билан агрономик белгиларига ва қолган 4 таси эса вилт касаллиги
ҳамда стрессларга чидамлилик белгиларига алоқадор бўлган МБЛ билан мос
келди. Олинган маълумотлар мазкур популяциянинг генетик харитаси
натижаларини бойитишда қимматли манба бўлиб хизмат қилади.
Материалы конференции «Современные проблемы генетики, геномики и биотехнологии», 18 мая 2016г.
130
Хулоса ўрнида, хромосомаси алмаштирилган линияларни маҳаллий
пахтачилигимизга қўллаш орқали, бир нечта дурагай комбинациялар билан
бирга 12 та РИЛ популяцияси яратилганлиги ҳамда марказ гермоплазмасига
киритилганлигини айтишимиз мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |