Қон ивишига, тромбоцитлар агрегациясига ва фибринолизга таъсир қилувчи воситалар Организмда кучли қон ивиш системаси борлиги учун қон томирлари жароҳатланган жойда тромб ҳосил бўлиб қон оқиши тўхтайди. Организмда қон ивишига қарши система бўлгани учун томирларда қон суюқ ҳолатда ивимасдан оқиб, тўқималарни, хужайраларни озиқлантиради. Бу усуллар табиий ҳолатда ўзига хос мувозанатда бўлиб, қон ивиши ва ивишига қарши усуллар фаоллиги бир меъёрда сақланиб туради. Баъзи касалликларда қон ивиши системаси сусайиб кетади, бунда томирлар жароҳатланганда қон ивимай қолади, тромб ҳосил бўлмайди, қон томирларнинг ўтказувчанлиги ошиб кетиши мумкин. Бунда қонни қуюлтириш учун гемостатик моддалар қўлланилади. Айрим касалликларда қон қуюлиши жараёни ошиб кетади. Томирларда қон ивиб, тромб ҳосил бўлади, мия қон томирларида тромб пайдо бўлса – инсульт, тож томирларда пайдо бўлса – миокард инфаркти, четда жойлашган қон томирларда юзага келса – тромбофлебит, облитерацияловчи эндоартериит ва бошқа хавфли касалликлар содир бўлиш мумкин. Бундай шароитда қон қуюлиш жараёнини пасайтириш учун антикоагулянт, антиагрегант моддалар қўлланилади. Гемостатик моддалар. Бундай моддалар қаторига коагулянтлар фибринолиз ингибиторлари ва тромбоцитлар агрегациясини оширувчи моддалар киритилади. Коагулянтлар – беъвосита хамда билвосита таъсир этувчи моддаларга бўлинади. Беъвосита таъсир этувчи (кўпинча махаллий қўлланиладиган) моддаларга қон қуюлишининг табиий воситалари тромбин ва фибриноген киради. Булар in vivo ҳамда in vitro қонга қуюлтирувчи таъсир кўрсатилади. Тромбин оқиб турган майда қон томирларга, паренхиматоз аъзоларга маҳаллий қўлланилади. Фибриноген тромбин туфайли фибринга айланади. Фибриноген акушерлик амалиётида ишлатилади, туғишдан олдин йўлдош кўчганда қон кетишнинг олдини олиш учун венага юборилади. Билвосита таъсир этувчи моддалардан витамин К ёки унинг синтетик ўринбосати – викасол қўлланилади. Табиий ҳолатда витамин К одамда жигарда протромбин ҳамда проконверитинни ҳосил қилувчи восита ҳисобланади. Булар жигарда протромбин ва проконвертин ҳосил бўлишини оширади, шунинг учун бу моддалар қонда протромбин камайиб кетганда, витамин К гиповитаминозида ҳамда антикоагулянт моддалар миқдори ошиб кетганда қўлланилади. Гемостатик моддалар болалар амалиётида, гемофилия, гипопротеинемияларда ҳам қўлланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |